Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Зайнуддин ал-Ғаззолий ат-Тусий (? — 1111-йил) — ўрта осиёлик таниқли ёзувчи.

Муҳаммад ат-Тусий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1111-йил (ҳижрий 505-йил)
Дини Ислом

Асарлари

  • „Ишроқу-л-маохиз“ („Манбаларнинг кўрки“)
  • „ал-Ишорат ал-маънавия ва-л-асрор ал-ҳарфия“ („Маънавий ишорат ва аслий сирлар“)
  • „ал-Иқтисод фи-л-эътиқод“ („Эътиқодда иқтисод“)
  • „Илжому-л-авом инда илми-л-калом“ („Калом илмида авомларнинг бошқариш“)
  • „Иҳёу улуми-д-дин“ („Диний илмларни тирилтириш“)
  • „Асрору-л-анвори-л-илоҳия би-л-оёти-л-матлува“ („Тиловат қилинадиган оятларда илоҳий нурлар сирлари“, бу китоб уч бўлимдан иборат)
  • „Асрору-л-муомалот“ („Муомалаларнинг сирлари“)
  • „ал-Анис вил-ваҳдати“ („Ваҳдоният масаласида суҳбатдош дўст“)
  • „ан-Ниҳоя“нинг мухтасар шакли бўлган „ал-Басийт фи-л-фуруъ“ („Фуруъ илмига оид содда китоб“)
  • „Бидояту-л-ҳидоя фи-лмавъиза“ („Мавъизада ҳидоятнинг бошланиши“) — бу мухтасар асар, унда барча ёши катталар ва ёш толиби илмларга ибодат ва урфу одатлардан нималарни қилиш зарур эканлиги баён этилган,
  • „Айюҳо-л-валад“ („Эй, фарзанд“)
  • „Бадойиъу-с-санийъ“ („Бидъат ишлар“)
  • „Ахлоқу-л-аброр ва-н-нажот мина-л-ашрор“ („Яхши кишиларнинг аҳлоқидан ибрат ва ёмонликлардан нажот“)
  • „Асрору-л-ҳуруф ва-л-калимот“ („Ҳарфларнинг ва сўзларнинг сирлари“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 121-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.