Muhammad ibn Abu Bakr
| Муҳаммад ибн Абу Бакр арабча: مُحَمَّد بْن أَبِي بَكْر بْن أَبِي قُحَافَة | |
|---|---|
| Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абу Қуҳофа | |
| Таваллуди |
тахминан 631 |
| Вафоти |
тахминан 659, июл-август (27-28 ёшларида Миср |
| Дини | Ислом |
| Болалари | Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр |
| Отаси | Абу Бакр |
| Онаси | Асмо бинти Умайс |
Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абу Қуҳофа ат-Таймий (арабча: مُحَمَّد بْن أَبِي بَكْر بْن أَبِي قُحَافَة; тах. 631 — 658-йил июл ёки август) — тўртинчи халифа Али (ҳ. 656–661) қўл остида хизмат қилган мусулмон араб қўмондони.
Биринчи Рашидун халифаси Абу Бакр (ҳ. 632–634) ва Асмо бинти Умайснинг кенжа ўғли Муҳаммад ибн Абу Бакр учинчи Рашидун халифаси Усмонга (ҳ. 644–656) қарши қўзғолон кўтариб, 656-йилнинг июн ойида халифанинг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланган.
Биографияси
Муҳаммад ибн Абу Бакр халифа Абу Бакр ва Асмо бинти Умайснинг никоҳидан туғилган ўғли ҳисобланади. Отаси Абу Бакр вафот этгач, Асмо бинти Умайс Али ибн Абу Толибга турмушга чиққан. Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр исмли ўғли бўлган. Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг хотини Асмо Абу Бакрнинг иккинчи ўғли Абдураҳмон ибн Абу Бакр ас-Сиддиқнинг қизи бўлган. Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ва Асмонинг Фотима (Умму Фарва) исмли қизи бўлган.
Сиффин жангидан кейин Али Муҳаммад ибн Абу Бакрни янги босиб олинган вилоят Мисрга ҳоким қилиб тайинлаган. 658-йилда (ҳижрий 38-йил) Суриянинг ўша пайтдаги ҳокими Муовия ибн Абу Суфён ўзининг саркардаси Амр ибн ал-Ос бошчилигидаги олти минг аскарини Муҳаммад ибн Абу Бакрга қарши юборган. Муҳаммад ибн Абу Бакр бостириб келаётган душман аскарларига қарши курашда Имом Алидан ёрдам сўраган. Бир қанча маълумотларга кўра, Али асраб олган ўғлига қўшинга бошчилик қилишни болаликдаги дўсти Малик ал-Аштарга топширишини буюрган. Бироқ Молик Мисрга кетаётган вақтида вафот этган. Шиа ва Шиа Исмоилий тадқиқотлари институти ҳамда Лондоннинг шиалик тадқиқотчиси Wилферд Маделунг[1] Молик ал-Аштар Муовия И томонидан заҳарланган дея маълумот беради.
Муҳаммад ибн Абу Бакр Амр ибн ал-Осга қарши кечган жангда мағлубиятга учраган. Амр ибн ал-Оснинг аскарларига Муҳаммад ибн Абу Бакрни тутиб, Муовиянинг ҳузурига тириклайин олиб келиш буюрилади. Манбаларга кўра Муовия ибн Ҳудай исмли бир аскар маҳбус билан жанжаллашиб, уни ўлдирган. У Муҳаммад ибн Абу Бакрдан шу қадар ғазабда бўлганлигидан унинг жасадини ўлган эшакнинг терисига солиб, иккала мурдани бирга ёқиб юборган[2]. Бироқ шиа манбаларига кўра Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг ҳақиқий қотили Муовия бўлганлиги айтилади[3]. Ибн Абу Бакрнинг қабри бугунги кунда Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги масжидда жойлашган.
Муҳаммад ибн Абу Бакр Мисрда анча вақт яшаган ва учинчи халифа Усмон ибн Аффоннинг ҳузурига Миср ҳокимининг фаолиятидан шикоят қилиб келган гуруҳ таркибида бўлган. Халифа Миср ҳокимини зудлик билан лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Муҳаммад ибн Абу Бакрни тайинлашга ваъда берган. Аммо Усмон ибн Аффоннинг (лекин аслида Марвон ибн ал-Ҳакам томонидан қилинган) Мисрдан келган мусулмонларга берган ваъдасинининг устидан чиқмаганлигини сезгач, Муҳаммад ибн Абу Бакр аризачилар билан Мадинага қайтиб келган ва у ерда Усмон ибн Аффонга қарши қўзғолонда қатнашган. Гарчи Муҳаммад ибн Абу Бакр дастлаб халифа Усмонга қарши исёнга бошчилик қилган бўлса-да кейинчалик халифанинг ўлдирилишида ўз хатосини тушуниб, бунинг учун тавба қилган ва қўзғолонни тарк этган[4].
Мероси
Шиалар Муҳаммад ибн Абу бакрнинг Алига бўлган ҳурмати, шунингдек, бошқа ёвуз ниятли ҳукмдорларга қаршилик кўрсатиш йўлидаги ҳаракатлари туфайли ҳам уни ҳурмат қиладилар. Муҳаммад ибн Абу Бакр ўз даврининг имоми Али ибн Абу Толибни қўллаб-қувватлаган солиҳ мусулмон шахс бўлган, гарчи синглиси Ойша Жамол жангида Алига қарши чиққан бўлса ҳам, Муҳаммад ибн Абу Бакр ўгай отасига содиқ бўлган. У Жамол жангида Алининг қўшини таркибида бўлган, кейинчалик Ойшани Мадинага қайтариб юборган ҳам Муҳаммад ибн Абу Бакр эди. Набираси Фотима (Умму Фарва) Имом Муҳаммад Боқирнинг хотини бўлган. Шундай қилиб, имом Муҳаммад ал-Боқирдан кейинги шиа имоми, шиа, ҳанафий ва моликий суннийларнинг буюк ҳуқуқшуноси Имом Жаъфар ас-Содиқдан бошлаб кейинги авлодлар унинг она томондан авлодлари бўлишган.
Мусулмон шиа муаллифининг фикрига кўра:
Али Муҳаммад ибн Абу Бакрни ўз ўғлидек яхши кўрар эди, шу сабабли унинг ўлими Алига даҳшатли зарба бўлган. Али у зот ҳаққига дуо қилган ва унинг руҳига Аллоҳнинг раҳмати ва марҳаматини тилаган[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Сениор Ресеарч Феллоw ат тҳе Институте фор Исмаили Студиэс ин Лондон
- ↑ Тҳе Суccессион то Муҳаммад пп. 268
- ↑ Миддле Эаст & Африcа то 1875 632-661 (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-08-13 санасида архивланган)
- ↑ „Саҳаба“.
- ↑ А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам анд Муслимс : Деатҳ оф Малик
Адабиётлар
- Вилферд Маделунг, Муҳаммаднинг ворислиги, Кембриж университети нашриёти, 1997-йил.
- Буҳл, Фр. (1913–1936). "Муḥаммад". ин Ҳоуцма, М. Тҳ.; Арнолд, Т.W.; Бассет, Р. эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Фирст Эдитион (1913-1936). 6. 669 б. дои:10.1163/2214-871Х_эи1_СИМ_4763. ИСБН 9789004082656. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=фWНпИГНФз0ИC&пг=ПА669.
Ҳаволалар
- Биография
- ҳттп://www.ливингислам.орг/н/шб_э.ҳтмл — „Шунга қарамай, у [Усмонни] ўлдирганларни олиб келди!“
- ҳттпс://сабазиус.ото-уса.орг/моҳаммед/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-08-08 санасида архивланган) — Усмон жуда машҳур бўлиб қолди ва у Абу Бакрнинг ўғли Муҳаммад ибн Абу Бакр бошчилигидаги қўзғолончилар томонидан 656 йилда ўлдирилган.
| Ўтмишдоши: Қайс ибн Саъд |
Миср ҳокимлари 657–657 (5 ой) |
Вориси: Малик ал-Аштар |