Muhammad ibn Abu Huzayfa
Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа (арабча: محمد بن أبي حذيفة) – Абу Ҳузайфа ибн Утба ва Саҳла бинти Суҳайлнинг ўғли. Отасининг асл исми Утба ибн Роби’а бўлган. Утба Солим Мавло Абу Ҳузайфани ўғил қилиб асраб олган, шу сабабли Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа ва Солим Мавло Абу Ҳузайфа ака-ука ҳисобланади.
Утбанинг қизи Ҳинд бинт Утба Абу Суфённинг рафиқаси, Муовия ибн Абу Суфённинг онаси бўлган. Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа эса Муовиянинг тоғасидир. Утба исломга қарши дастлабки мухолифлардан бири эди. Абу Ҳузайфа рафиқаси Соҳила билан бирга Ҳабашистонга (Абйссиния) ҳижрат қилган. Ҳабашистонда Усмон ибн Аффон билан яқин ҳамкорликда фаолият юритган. Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа айнан Ҳабашистонда пайғамбар Муҳаммад ҳаётлик пайтида туғилган. Ҳабашистондан қайтгач, Мадинага ҳижрат қилган. Абу Ҳузайфа ва унинг асраб олинган ўғли Салим Ямома жангида шаҳид бўлганлар. Уларнинг вафотидан сўнг Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа Усмон ибн Аффон томонидан тарбияланган.
656-йилда Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфа Миср ноиби бўлган, у бу лавозимга ўтиришидан олдин Абдуллоҳ ибн Саъдни ҳокимиятдан четлатган. Кейинчалик, Усмон ибн Аффон уни ҳеч бир вилоятга ноиб этиб тайинламагани сабабли, Муҳаммад унга қарши чиққан исёнда иштирок этган.