Муҳаммад ибн Адий Самарқандий (арабча: محمد بن عدي سمرقندي — Муҳаммад ибн Адий Самарқандий — Тўлиқ исми: Абу Солиҳ Муҳаммад ибн Адий ибн Фазл Самарқандий (вафоти 1052-йил)) — муҳаддис ва фақиҳ.

Муҳаммад ибн Адий Самарқандий
Шахсий маълумотлар
Вафоти 1052-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис, Фақиҳ

Ҳаёти

Муҳаммад ибн Адий Самарқандийнинг таваллуд топган йили ҳақида маълумотлар йўқ, 444/1052-йили вафот этган. Муҳаммад ибн Адий Самарқандий Суриянинг Дамашқ шаҳрида, Самарқандда ва Мисрда яшаб ижод қилган. Дамашқда Абулҳасан Майдонийдан, Мисрда Абу Муслим Котибдан, шунингдек, Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ишоқ Ҳалабий, ибн Симновий номи билан таниқли Абулҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Азҳар Танисий, Муҳаммад ибн Суроқа Омирий, Аҳмад ибн Муҳаммад Жумозий сингари муҳаддислардан таълим олган ва ҳадис ривоят қилган. Муҳаммад ибн Адий Самарқандий шогирдлари сирасига Абу Роби’ Сулаймон ибн Довуд ибн Ҳафс Жабалий, Абу Абдуллоҳ ибн Хаттоб, Саҳл ибн Бишр, Абулҳасан Али ибн Аҳмад ибн Собит Усмоний Дибожий ва Абу Муҳаммад Ҳаёж ибн Убайд Хатибийлар киради. Муҳаммад ибн Адий Самарқандий ёзган асари ҳақида маълумотлар топилмади. Алломанинг номи ҳадислар ривоятида келган холос.[1]

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 569.