Muhammad ibn Fazl Balxiy
Муҳаммад ибн Фазл (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Фазл ибн Аббос ибн Ҳафс Балхий; ?, Балх — ҳиж. 319-йилда вафот этган, Самарқанд)— уламо, шайх[1].
Муҳаммад ибн Фазл Балхий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муҳаддис, сўфий |
Ҳаёти
Муҳаммад ибн Фазл Балхий Балхда яшаб, машҳур шайх Аҳмад Хизруянинг (вафоти 240/854-йил) шогирди бўлган. Балхдан ҳайдалиб, Самарқандда яшаган ва шу ерда 319/931-йилда вафот этган.
Муҳаммад ибн Фазл Балхий машҳур олимлар Абулқосим Ишоқ ибн Муҳаммад Самарқандий ва Абу Мансур Мотуридий Самарқандийларга устозлик қилган. Абу Абдурраҳмон Сулламий: „Хуросон машойихларининг улуғларидан бўлган“, — дейди. Муҳаммад ибн Фазл Балхий Ибн Имоднинг „Шазароту-з-заҳаб“, Ибн Мулқиннинг „Табақоту-л-авлиё“ ва В. В. Бартолднинг „Туркистоннинг маданий ҳаёти тарихи“ номли асарида эслатиб ўтилган[2].
Манбалар
- ↑ Турсун 2006, с. 201.
- ↑ Абу Абдурраҳмон Сулламий. Табақоту-с-суфийя. - Б. 171-175.
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
- Турсун, Аҳмад. Шарқ донишмандлари ҳикматлари. Тошкент: „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси, 2006 — 208-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Муҳаммад ибн Фазл Балхийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |