Muhammad ibn Hasan Yorkasiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Ҳасан Ёркасий — (1055—1126 йиллар) ровий ва фақиҳ бўлган.
Муҳаммад ибн Ҳасан Ёркасий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | ровий, фақиҳ |
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Жаъфар ибн Али ибн Аҳмад Ёркасий 447/1055—йилда Уструшананинг „Ёркас“ қишлоғида туғилган. Кейинчалик Самарқандга кўчиб ўтади ва шу ерда муқим яшайди. Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий аллома ҳақида шундай дейди: „Дўстимиз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Ёркасийнинг отаси Самарқандда яшаб, қози имом Муҳаммад ибн Аҳмад Хаффофдан фиқҳ илмидан таълим олган“. Муҳаммад ибн Ҳасан Ёркасий ҳадисларни Абу Бакр ибн Ҳамза Мадиний воситасида қози Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Жаъфар Фақоийдан эшитиб, ёзиб олган. 520/1126—йилда вафот этган. Чокардиза қабристонига дафн этилган[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Атаэв М. Жиззах алломалари. — Б. 87.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |