Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ибн Сулаймон ибн Самра ибн Жундаб ал-Фазорий (вафоти: 796 ёки 806) Мусулмон файласуф, математик ва астроном бўлган. Уни унинг отаси Иброҳим ал-Фазорий билан адаштирмаслик лозим. Баъзи манбалар унинг Араб бўлганини таъкидласа, бошқалари уни Форслигига ишора қилади. Ал-Фазорий кўплаб илмий китобларни араб ва Форс тилларига таржима қилган. У Ислом оламида биринчи астролябияни қурганлиги ҳақида айтилади. У Ёъқуб ибн Ториқ ва отаси билан бирга Браҳмагупта томонидан ёзилган Ҳиндча астрономик асар Брāҳмаспҳуṭасиддҳāнта ёки Синдҳиндни Араб тилига Аз-Зиж ала Сини ал-Араб номи остида таржима қилган. Эҳтимолки, айнан шу таржима Ҳинд рақамлари тизимининг (яъни замонавий кўринишдаги тизим) Ҳиндистондан Эронга кўчишига сабаб бўлган.

Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фарозий
Вафоти 796 ёки 806

Ҳаволалар