Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий (арабча: محمد بن مسلمة الأنصاري‎‎; тах. 588 ёки 591-йилда туғилиб, 663 ёки 666-йилда вафот этган) — Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаларидан. У „Пайғамбарнинг саркардаси“ номи билан[1], шунингдек, Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдураҳмон куняси билан машҳур бўлган[2]. Ибн Маслама Муҳаммад ва унинг издошлари Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Исломни қабул қилган. У Табук ғазотидан бошқа барча жангларнинг гувоҳи бўлган, Табук ғазоти вақтида эса Мадина валийи ўринбосари этиб тайинланган.

Рашидун халифалиги даврида Ибн Маслама Зубайр ибн Аввом бошчилигидаги мусулмонларнинг Мисрни забт этишида иштирок этган. Халифа Умар ҳукмронлигининг қолган даврида эса Умарнинг шахсий вакили сифатида валийлар фаолиятини назорат қилиш учун мас’ул шахс этиб тайинланган.

Биографияси

Муҳаммад ибн Маслама тахминан 588 ёки 591-йилда Мадинадаги Бану Авс қабиласида туғилган[3][1]. Ибн Осирнинг „Усд ал-ғоба“, асарида Ибн Саъднинг „Табақат ал-кабир“ асарида таъкидланишича, унинг тўлиқ нисбаси Муҳаммад ибн Маслама ибн Холид ибн Адий ибн Маждаъа ибн Ҳорис ал-Хазраж ибн Амр ибн Малик ал-Авсий[2] бўлган. Заҳабий томонидан берилган маълумотга кўра ушбу нисба бироз бошқачароқ ва қисқароқ кўринишда, яъни Муҳаммад ибн Маслама ибн Салама ибн Холид бин Адий ибн Маждаъа ибн Абу Саид ал-Авсий бўлган[4]. Муҳаммаднинг онаси Саида қабиласидан Умму Саҳм Ҳулайда бинти Абу Убайда ҳисобланади[5][1].

Муҳаммад бошчилигидаги юришлардаги иштироки

Мусулмонларнинг Мадинага ҳижрат қилишлари, Буртоннинг „Ҳаж“ тасвири

Ибн Маслама Мусъаб ибн Умайр қўлида ўзининг Бану Авсдан бўлган қабиладошлари Саъд ибн Му’оз ва Усайд ибн Ҳузайр билан бирга пайғамбар Муҳаммад ва Макка мусулмонлари Мадинага ҳижрат қилишидан 621–622-йилларида Исломни қабул қилган[6]. Маккаликлар Мадинага келганларидан сўнг, Муҳаммад шаҳар аҳолисига зудлик билан улар билан биродарлик ришталарини боғлашни буюрганида Ибн Маслама Абу Убайда ибн Жарроҳ билан биродар тутинади[6][7].

Макка мусулмонлари келганидан кейин Ибн Маслама турли хил ҳарбий юришларда иштирок этган. Улар орасидаги энг шиддатли жанглардан бири 624-йилнинг март ойида Бадр жангида бўлиб ўтган[8][6]. Кейинчалик, апрел ойида мусулмонлар Бану Қайнуқо қабиласини мағлуб этгач, Ибн Маслама уларнинг Мадинадан қувиб чиқарилиши ва уларга тегишли мол-мулкни тортиб олишни назорат қилади[9]. Худди шу йилнинг тахминан сентябр ойида Муҳаммад ибн Маслама қариндошлари ва иттифоқдош Бану Авс қабиласи билан бирга туҳматли шеърлар ўқийдиган яҳудий шоир Каъб ибн ал-Ашрафни ўлдириш учун юборилади. Каъб пайғамбар Муҳаммад, шунингдек, мусулмон аёллар ҳақида уларни қораловчи руҳдаги шеърлар ёзган[10].

625-йил апрел ойида мусулмонлар Абу Суфён ибн Ҳарб қўл остида Қурайшга қарши Уҳуд жангида қатнашадилар. Жангдан олдин тунда қароргоҳни қўриқлаш вазифаси эллик нафар аскарлар зиммасига юкланади, уларга бош қилиб эса Ибн Маслама тайинланади[11][12]. Ушбу жангда Холид ибн Валид кутилмаганда ён қанотдан ҳужум қилади, бунинг натижасида мусулмонлар катта талофат кўрадилар. Кўпчилик мусулмон аскарлари орқага чекинишади, Ибн Маслама эса шундай оғир дамда Муҳаммаднинг ёнида турган кам сонли аскарлардан бири бо'лади[1]. Кейинчалик, 625-йилнинг август ойида Ибн Маслама томонидан яҳудийларнинг Бану Нодир қабиласига Муҳаммад уларни шаҳардан қувиб чиқармоқчи эканлиги ҳақидаги хабар етказилади. Ибн Масламанинг бу хатти-ҳаракати Бану Нодир қабиласи вакилларини ҳайратга солади, чунки улар Бану Авс қабиласининг уларга қарши бундай таҳдидли ҳаракатни амалга оширишларига жур’ат эта олишмайди деб ўйлайдилар[9][13]. Кейинчалик, Бану Нодир қабиласи Муҳаммадга таслим бўлиб, Мадинадан ҳайдалаётган вақтда уларнинг шаҳарни тарк этишлари ҳамда мусодара қилинган барча мол-мулки ва қурол-яроғларини йиғиб олиш ишларини ҳам айнан Муҳаммад ибн Масламага топширилади[9].

626-йилнинг август–сентябр ойларида, Ибн Маслама Думат ал-Жандал ғазотида иштирок этади[9]. Ушбу ғазотда Ибн Маслама бир кишини асирга олади, кейинчалик асирга олинган шахс Марказий Арабистоннинг Нажд шаҳрида истиқомат қилувчи Бану Ҳанифа қабиласи бошлиғи Тумама ибн Утал исмли муҳим араб бўлиб чиқади[14]. Со'нгра Муҳаммад Тумамани ҳеч қандай тўловсиз озод қилади, бундан таъсирланган Тумама эса Исломни қабул қилади ва Бану Ҳанифа тарафдорларини ҳам ушбу динга э'тиқод қилишга ундайди. Тумама ибн Уталнинг Ислом динини қабул қилиши Мадина аҳолисига икки сабабга кўра муҳим сиёсий таъсир кўрсатади:

  • Бану Ҳанифа қабиласи Марказий Арабистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ривож топган ва Араб чўлидаги кўплаб қабилалар учун муҳим ҳисобланган буғдой етказиб берувчи қабилалардан бири эди. Ушбу қабила вакиллари Исломни қабул қилганидан сўнг, Тумама Маккада Қурайшга бойкот эълон қилади, бу эса Қурайшнинг мадиналик мусулмонларга нисбатан босқинчиликларини маълум даражада тўхтатилишига сабаб бўлади[14].
  • Кейинчалик Абу Бакр Сиддиқ Рашидун халифалиги давридаги муртадлар қўзғолонлари пайтида Бану Ҳанифанинг Тумама бўлими шу қабиланинг Мусайлама фирқасидан воз кечади ва бунинг ўрнига халифаликка ёрдам беришни бошлайди. Бунинг натижасида Тумама бўлими аҳли Исломни қабул қилади ва Ямома жангида халифалик томонидан кураш олиб бораётган Холид ибн Валид қўл остидаги аскарлар бўлинмасига етарлича жангчиларни етказиб туради[14].

Ибн Маслама иштирок этган навбатдаги йирик жанг 627-йилнинг баҳорида бўлиб ўтган Хандақ жанги ҳисобланиб, унда Қурайш, Ғатафон ва бошқа 10 000 кишидан иборат кичик қабилалар коалициялари Мадинани қамал қилади. Муҳаммад ибн Маслама эса тунда пайғамбар Муҳаммаднинг чодирида қоровул бўлиб туради[9][1]. Кейинчалик Мадинани қамал қилган аскарлар ортга чекинишади, эртаси куни Ибн Маслама Мадинадаги бошқа бир яҳудий қабиласига, яъни хиёнаткор Бану Қурайзага қарши қамалда, Хандақ жангида коалиция қўшинлари таркибидан жангга киради[9]. Бану Қурайза қабиласи таслим этилгач, Ибн Маслама маҳбусларнинг билакларини боғлаб қўяди[9]. Унга қатл қилиниши керак бўлган яҳудий қабиласи асирларини қўриқлаш вазифаси юкланади. Амр ибн Суда исмли бир яҳудий тунда соқчилардан яшириниб ўтиб, Мадинадан қочиб кетишга муваффақ бўлади. Ибн Маслама Муҳаммадга ушбу асир Бану Қурайза қабиласининг Мадинага қарши ҳаракатларида иштирок этмагани сабабли унинг қочишига атайлаб рухсат берганини айтади. Муҳаммад бу воқеага нисбатан, Амрни содиқлиги туфайли Аллоҳ уни қутқариб қолганлигини айтади[5][9][15]. Кейинчалик Бану Қурайза қабиласидан олинган асирлар сотилаётган вақтда Ибн Маслама улар орасидан бир аёл ва унинг икки ўғлини 45 динорга сотиб олади. Ушбу тангалар Ибн Масламага урушдан олинган о'лжанинг ма'лум бир қисми сифатида мукофот қилиб берилган эди, чунки фиқҳ ҳукмига кўра жангда иштирок этган отлиқ аскарларга пиёдалардан каттароқ ўлжа олишга рухсат берилган, Ибн Маслама ҳам ушбу қамалда отлиқ аскарлар сафида жанг қилган эди[9].

Ибн Маслама 627-йилнинг июн ойида ал-Қуротага қарши босқинда 30 нафар отлиқ аскарларига бошчилик қилган. Улар кечаси юриш қилиб, кундузи яширинган ҳолда ҳаракатланишган. Ал-Шараба ҳудудида улар Килоб қабиласининг Бакр уруғига ҳужум уюштириб, улардан ўн нафарини ўлдиришади. Сўнгра чорва моллари, 150 та туя ва 3000 та қўйни Мадинага ҳайдаб кетадилар[5][9][1]. Кейинги ойда Муҳаммад ибн Маслама бошчилигидаги ўн кишилик бўлинмани Зул-Қассадаги Ғатафон ҳудудига юборади. Ибн Маслама ва унинг одамлари тунда ухлаб ётишган бир вақтда душман вакиллари пистирмадан ҳужумга ўтишади. Рақиб томон аскарлари мусулмонларга қарши ўқ отишни бошлаганларида, биринчи бўлиб Ибн Маслама уйғониб кетади ва ўз йигитларини ҳимояга чақиради. Бадавийлар найзаларни улоқтириб, рақибнинг уч нафар аскарларини ўлдиришади, кейин пистирмачилар яна етти нафар кишини ўлдиришади. Мусулмонлардан Ибн Маслама душман ҳужумидан омон қолишга ва қочиб қутулишга муваффақ бўлганига қарамай, тўпиғи билан йиқилиб, жароҳат олади. Кейинроқ бир мусулмон Маслама ётган ердан ўтаётган вақтда уни тирик топгач, унга овқат ва сув бериб, Мадинага олиб кетади[9][1][15]. Шунингдек, Ибн Маслама 628-йилнинг январида бўлиб ўтган Мурайси ғазотида ҳам иштирок этади[9].

Дарахт бай’ати чоғида Ибн Маслама Ҳудайбияга қўриқчи сифатида юборилган йигирмата отлиқ аскарларидан бири бўлиб[9], тунги қўриқчилар рўйхатидан жой олади. Бир куни кечаси Қурайш мусулмонлар қароргоҳига эллик кишини юборади. Ибн Маслама эса уларни қўлга олиб, Муҳаммаднинг ҳузурига олиб келишга муваффақ бўлади[9]. Бир ривоятга кўра, Ибн Маслама Ҳудайбия шартномасига ҳам гувоҳ бўлган деб айтилади[9], бироқ аслида ушбу воқеага гувоҳ бўлган шахс унинг укаси Маҳмуд ҳисобланади[5].

Ҳайбарни қамал қилиш

Қомус қалъаси, яҳудий қабилалари конфедерациясининг Ҳайбардаги саккизта қалъасидан бири

628-йилнинг май–июл ойларида бўлиб ўтган Ҳайбар жангида мусулмонларнинг қароргоҳ тузишлари учун зарур ҳисобланган энг яхши жойни Ибн Маслама топади[9]. Жангнинг биринчи куни унинг укаси Маҳмуд Наим қал’аси соясида ўтирган вақтида оғир яраланади. Қал’а ичидаги яҳудий жангчиси Марҳоб тегирмон тошини улоқтириб юборади ва тош Маҳмуднинг бошига тушади[5][9]. Оғир жароҳат олган Маҳмуд уч кун тўшакка михланиб, вафот этади, Ибн Маслама укасига унинг қизларини ўз ҳимоясига олишга ваъда беради[9].Ўша куни Ибн Маслама укасининг қасосини олади ва Марҳоб билан кечган шафқациз жангда уни ўлдиради. Ўртадаги жанг жуда шиддатли кечади, қал’а девори ташқарисида жойлашган боғдаги палма дарахтлари бутунлай кесиб ташланади[16]. Жангда Ибн Маслама рақибининг бир оёғини кесиб ташлайди[16]. У Марҳобга сўнги зарбани беришидан олдин Али уни тўхтатиб қолади ва Марҳобнинг бошини ўзи кесиб ташлайди. Бу нарса Алига урушдан ма'лум миқдорда ўлжа олиш ҳуқуқини беради. Шундан кейин Ибн Маслама Алининг устидан пайг'амбар Муҳаммадга даъво қилади, бир қанча баҳс-мунозралардан кейин Муҳаммад Марҳобнинг қиличи, қалқони, қалпоғи ва дубулғасини Ибн Масламага беради[16][5][9][15]. Кейинроқ Ибн Маслама Юсайр исмли бошқа бир яҳудий аскарини ҳам ўлдиради[9].

Муҳаммад ибн Маслама, шунингдек, ас-Сааб ибн Муоз қал’аси қамал қилинаётган бир вақтда Муҳаммадни қалқон қилувчи отряд таркибида бор эди[9]. Жангдан кейин Зубайр ибн ал-Аввом Кенана ибн ал-Робийни Абулҳуқайқ қабиласига тегишли хазина қаерга яширганини аниқлаш мақсадида қийноққа солади. Ундан керакли маълумотларни оломагач, Муҳаммад бу ишни Ибн Масламага топширишни буюради. Сўнгра унга Кенананинг бошини кесишга ҳам рухсат берилади[5][9][15][17].

Муҳаммаднинг вафотига қадар эгаллаган мансаби

Ҳайбардаги саккизта қал’анинг ҳаммаси бўйсундирилгач, Ибн Маслама ва мусулмон қўшинлари яна юриш қилиб, яҳудийларнинг Водий ал-Қура қабиласини бўйсундиришади. Мусулмонлар ўлжаларни бўлишиб олаётган вақтларида Ибн Масламага Водий ал-Қурадан бир улуш берилади[5][9].

629-йилги биринчи ҳаж сафарида Муҳаммад ўзидан олдин Ибн Маслама бошчилигидаги юз отлиқни Мадина томон юборади, бу ҳаракат Қурайш аҳлининг қўрқувига сабаб бўлади, аммо Муҳаммад уларга қарши ҳеч қандай ҳарбий ниятлари йўқлигини маълум қилади[1][15].

Ибн Маслама 630-йилнинг январида Маккани фатҳ қилишда ҳам иштирок этади. Туяда йўлга чиққан Муҳаммад Каъбани тавоф қилганида Ибн Маслама пайғамбарнинг туяси жиловини ушлаб турган эди[9]. Қайд этилишича, Муҳаммад ин Масламани Табук ғазотидан ташқари барча ҳарбий юришларга сафарбар қилган, Табук ғазоти вақтида эса уни Мадинага ҳоким этиб тайинлаган[1][9].

Бобил қалъаси девори, Миср
Куфа масжиди, 1915-йил

Ўлими

Муҳаммад ибн Маслама 663-йилнинг май–июн ойларида ёки 666-йилнинг апрел–май ойларида тахминан 75 ёшида Мадинада вафот этади[3][1]. Ибн Саъднинг хабар беришича, Муҳаммад ибн Маслама фуқаролар уруши пайтидаги бетарафлиги сабабли Иордания фуқароси томонидан ўлдирилган[6].

Муҳаммад ибн Масламанинг жаноза намози Усмон ибн Аффон ва Муовия И нинг амакиваччаси Марвон ибн Ҳакам томонидан ўқилган[1][3]. Бошқа бир хабарга кўра эса, жаноза намозига Муовия имомлик қилган[6].

Ҳадислари ва хусусиятлари

Ибн Маслама баланд бўйли, бақувват, қора терили ва кал киши бўлган деб таърифланган[1].

Ибн Маслама, асосан, отлиқ аскарлар сафида жанг олиб боргани боис, ал-Воқидий унинг отига Зу ал-Лимма деб ном берилганини қайд этган[9].

Бир қанча маълумотларга кўра, Муҳаммад ибн Масламани муҳожирун саҳобалардан бири Абу Убайда ибн Жарроҳга охшатишган[7]. Ибн Маслама ҳам Абу Убайда сингари кам сўзлайдиган киши бўлган, уатто яҳудийлар бошлиғи Каъб ибн Ашрафни ўлдириш каби қийин топшириқлар берилганида ҳма ҳеч қачон шикоят қилмаган.

Оиласи

Ибн Масламанинг етти аёлдан ўн нафар ва олти қизи бўлган[1]. Улар:

  1. Авс қабиласининг Абдулашҳал уруғидан Умму Амр бинти Салама. Акаси Ақабадаги иккинчи бай’атда иштирок этган, унинг ўзи ҳам Муҳаммадга бай’ат қилган аёллардан[18]
    1. Абдулраҳмон
    2. Умму Исо
    3. Уммул Ҳорис
  2. Авс қабиласининг Зафар уруғидан Амра бинти Масуд. У, қизи, онаси, синглиси ва жияни билан Мадинада Муҳаммадга бай’ат қилган биринчи аёллардан[18]
    1. Абдуллоҳ
    2. Умму Аҳмад
  3. Қайс ибн Айлон қабиласининг Мурра бўлимидан Қутайла бинти ал-Ҳусайн
    1. Саъд
    2. Жафар
    3. Умму Зайд
  4. Қайс ибн Айлан қабиласининг Мурра бўлимидан Заҳро бинти Аммар
    1. Умар
  5. Калб қабиласининг Атба уруғидан бир неча аёллар
    1. Анас
    2. Амра
  6. Канизаклари
    1. Қайс
    2. Зайд
    3. Муҳаммад
  7. Бошқа канизаки
    1. Маҳмуд
    2. Ҳафса

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  2. ↑ 2,0 2,1 ибн Са‘д. „саҳаба.расоолона; Қуотинг Табақат ал-Кабеэр“. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Моронй, М. Г. (1987). Волуме 18: Бетwеэн Cивил Wарс: Тҳе Cалипҳате оф Му’аwияҳ. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  4. ↑ ад-Дҳаҳаби. „Сияр А'лам Нубала“. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Ибн Са'д, Муҳаммад. Мажор Cлассес. ИсламКотоб — 338-бет. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр. 
  7. ↑ 7,0 7,1 Сингҳ, Нагендра К.. Пропҳет Муҳаммад анд Ҳис Cомпанионс (Ҳардcовер) (Энглиш), Глобал Висион Публишинг Ҳоусе, 2003. ИСБН 9788187746461. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр. 
  8. ↑ Ибн Ишақ, Муҳаммад. Сираҳ Набаwи транслатион (Энглиш), 1967. ИСБН 978-0196360331. 
  9. ↑ 9,00 9,01 9,02 9,03 9,04 9,05 9,06 9,07 9,08 9,09 9,10 9,11 9,12 9,13 9,14 9,15 9,16 9,17 9,18 9,19 9,20 9,21 9,22 9,23 9,24 9,25 Wақиди, Муҳаммад ибн Умар. Тҳе Лифе оф Муḥаммад: Ал-Wāқидī'с Китāб Ал-магҳāзī (Энглиш). Роутледге, 2011. ИСБН 9780415574341. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр. Wақиди, Муҳаммад ибн Умар (2011). Тҳе Лифе оф Муḥаммад: Ал-Wāқидī'с Китāб Ал-магҳāзī. Транслатед бй Ризwи Фаизер; Амал Исмаил; Абдулкадер Таёб. Роутледге. ИСБН 9780415574341. Ретриэвед 27 Новембер 2021.
  10. ↑ Сафиур Раҳман Мубаракпури. Сеалед Неcтар (Энглиш). тҳе Университй оф Мичиган, 1995 — 250-бет. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр. Фадлан Фаҳамсяҳ. Саҳабат Наби МУҲАММАД БИН МАСЛАМАҲ Радҳияллаҳу 'анҳу. 13м31с-46м30с.
  11. ↑ Сафиур Раҳман Мубаракпури. Сеалед Неcтар (Энглиш). тҳе Университй оф Мичиган, 1995 — 250-бет. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр. 
  12. ↑ Муир, W. (1912).Тҳе Лифе оф Моҳаммад фром Оригинал Соурcес, 4тҳ Эд., пп. 256-267. Эдинбургҳ: Жоҳн Грант.
  13. ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй МcДоналд, М. В. (1987). Волуме 7: Тҳе Фоундатион оф тҳе Cоммунитй. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 Ал-Мишри, Маҳмуд „Цумамаҳ бин уцал“, . Саҳабат-саҳабат Расулуллаҳ (Малай). Пустака Ибну Кацир, 2010. ИСБН 9789791294393. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр. Ал-Мишри, Маҳмуд; Карими, Иззудин; Сюаэб ал-Фаиз, Моҳаммад (2010). „Цумамаҳ бин уцал“. Саҳабат-саҳабат Расулуллаҳ (ин Малай). Пустака Ибну Кацир. ИСБН 9789791294393. Ретриэвед 28 Новембер 2021. Кҳалид Зеэд Абдуллаҳ Басаламаҳ. Кисаҳ Саҳабат Наби صلى الله عليه وسلم Ке-44: Цумамаҳ бин Уцал "Пемимпин Суку Ҳанифаҳ"; Cомментарй ревиэw оф Саҳабат-саҳабат Расулуллаҳ боок.Кҳалид Зеэд Абдуллаҳ Басаламаҳ (2019). Кисаҳ Саҳабат Наби صلى الله عليه وسلم Ке-44: Цумамаҳ бин Уцал „Пемимпин Суку Ҳанифаҳ“; Cомментарй ревиэw оф Саҳабат-саҳабат Расулуллаҳ боок (ин Индонесиан анд Арабиc). Жакарта, Жава Исланд.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 15,4 Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Фишбеин, М. (1997). Волуме 8: Тҳе Виcторй оф Ислам. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 Сафиур Раҳман Мубаракпури. Сеалед Неcтар (Энглиш). тҳе Университй оф Мичиган, 1995 — 250-бет. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр. Кҳалид Зеэд Абдуллаҳ Басаламаҳ. Сираҳ Набаwийяҳ ке 17 - Перанг Кҳаибар; оф Сираҳ Набаwияҳ бй Кҳалид Басаламаҳ cомментарй. 1ҳ12м11с-1ҳ19м51с.
  17. ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Поонаwала, И. К. (1990). Волуме 9: Тҳе Ласт Еарс оф тҳе Пропҳет. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  18. ↑ 18,0 18,1 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.