Муҳаммад ибн Солиҳ Каробисий(арабча:محمد بن صالح كروبيسي — Муҳаммад ибн Солиҳ Каробисий — Тўлиқ исми:Абулфазл Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Маҳмуд ибн Ҳайсам Каробисий Уштобдийзакий Самарқандий (вафоти 322/934-йил)) — Муҳаддис ва ровий.

Муҳаммад ибн Солиҳ Каробисий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис,ровий

ҳаёти

Муҳаммад ибн Солиҳ Каробисий ҳадисларни кўп айтадиган ишончли ва фозил инсон бўлган. Самарқанд ва Бағдодда илм аҳлига мансуб бўлган жамоаларнинг жуда кўп вакиллари, жумладан, Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Дорамий, Абу Ҳафс Умар ибн Хузайфа Каробисий Боҳилий, Шуъайб ибн Лайс Коғазий, Ёқуб ибн Юсуф Луълуъий, Али ибн Довуд Қантарий, Аббос ибн Муҳаммад Дурий, Муҳаммад ибн Исъҳоқ Суғоний ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган.[1] Ўз навбатида кўпчилик уламолар Муҳаммад ибн Солиҳ Каробисийдан ҳадис ривоят қилганлар. 322/934-йилда вафот этган.[2] Аллома „Фуруқ фи фуру’и-л-ҳанафийя“ („Ҳанафийя мазҳа-би шохобчаларидаги фарқлар“) асари муаллифи бўлган.[3]

Асарлари

“Фуруқ фи фуру’и-л-ҳанафийя”

Манбалар

  1. ↑ Самъонийил Ал-ансоб. — Б. 162
  2. ↑ Ёқут Ҳамавийил Муъжаму-л-булдон. Ж.1. — Б. 195
  3. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 576.