Muhammad ibn Yoqut
Абу Бакр Муҳаммад ибн Яқут (арабча: أبو بكر محمد بن ياقوت) – 930–935-йилларда Аббосий халифалигида юз берган нотинч сиёсий воқеаларда муҳим рол ўйнаган давлат арбоби. Айниқса, 932–934-йилларда ҳукмронлик қилган халифа ал-Қоҳир даврида ва халифа ар-Радий тахтга чиққан илк ойларда халифаликдаги энг қудратли шахслардан бири бўлган. Бироқ рақиблари унинг лавозимдан олиниши ва ҳибсга олинишига сабабчи бўлишган. 935-йил апрелида қамоққа ташланган ва орадан кўп ўтмай қамоқда вафот этган.
Ал-Муқтадир ҳукмронлиги даврида
Отаси Ёқут 930-йилда халифа ал-Муқтадир (ҳ. 908–932) даврида сарой бош хизматкори (ҳожиб) лавозимида хизмат қилаётган пайтда Муҳаммаднинг ўзи Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдодда хавфсизлик кучлари бошлиғи (шурта) этиб тайинланди. Ўша даврда шаҳар ҳарбий гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар билан тўлиб-тошган эди. 930-йил феврал ойида юз берган шундай тўқнашувлардан бирида Муҳаммад Ҳужарийя отлиқ қўшини томонида туриб бу ишларга аралашди, рақиб пиёда аскарларини шаҳардан чекинишга мажбур қилди, шаҳарни тарк этмаган қора танли африкалик аскарларнинг бир бўлинмаси эса таслим бўлди[1]. Бироқ бир неча ой ўтиб, бу аскарлар маошнинг кечикиши туфайли исён кўтардилар ва натижада Бағдоддан чиқариб юборилдилар. Шундан кейин улар Восит яқинида Аббосийлар бош қўмондони Муънис ал-Музаффар томонидан ҳужумга учраб, бутунлай йўқ қилинди[1].
Аммо орадан кўп ўтмай, Муҳаммад ва Му’нис ўртасида келишмовчилик юзага келди ва 931-йил июн/июл ойларида Муҳаммад ишдан бўшатилди. Му’нис унинг сургун қилинишини талаб қилди. Дастлаб қаршилик кўрсатган бўлса-да, халифа ал-Муқтадир охир-оқибат Му’ниснинг босимига бўйсунди ва 931-йил июл ойида Муҳаммадни узоқ Сейистон вилоятига жўнатди[1]. Аммо ал-Муқтадир Му’нис билан келишмовчиликка боргач, Муҳаммад яна шаҳарга чақириб олинди ва 932-йил январ ойида у Бағдодга қайтиб келди[1]. Муҳаммад Такритга юборилган қўшин бошлиғи этиб тайинланди, бироқ Му’нис Мосулдан Бағдод томонга ҳаракатлана бошлагач, Муҳаммад ва унинг иттифоқчиси Саид ибн Ҳамдон жанг қилмасдан туриб орқага чекиндилар[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Зеттерстéэн, К. В. (1993). "Муḥаммад б. Йāḳūт". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 413–414 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5374. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Му%Э1%Б8%А5аммад+б.+Й%C4%81%Э1%Б8%Б3%C5%АБт&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.