Муҳаммад ибн ал-Байс ибн Ҳалбас (арабча: محمد بن البعيث بن حلبس‎‎) (тахминан ИХ аср бошлари), Ибн Байс номи билан ҳам танилган, Аббосийлар халифалиги даврида Маранднинг араб ҳокими[1].

Араблар томонидан Форс вилояти фатҳ этилгач, Муҳаммад ибн ал-Байснинг бобоси Ҳалбас ёлланма аскар сифатида Марандни эгаллаб олган. Муҳаммад ибн ал-Байс Марандда қал’алар қурган, 815-йилда Табриз ва Урмия кўли яқинидаги Шаҳи шаҳрини ҳам эгаллаган[2]. У дастлаб Бобак бошчилигидаги Хуррамийлар ҳаракати билан яхши муносабатда бўлган, бироқ кейинчалик Хуррамийларга қарши халифа томонига ўтиб, Бобак қўмондонларидан бирини қўлга олган[2]. Бироқ Муҳаммад ибн ал-Байснинг Аббосийлар билан алоқалари узоқ давом этмади ва у халифа Мутаваккил даврида ҳибсга олинди[2]. Тарихчи Ибн Ҳурдодбеҳ Марандни Муҳаммад ибн ал-Байснинг мулки дея маълумот берган[2]. Тарихчи ат-Табарий Марандга юборилган ҳарбий юришни тасвирларкан, Маранд деворлар билан ўралган ҳудуд бўлиб, боғлари бир фарсаҳ (тахминан 6 км) атрофда эди, дея ма'лумот берган. Шаҳар ташқарисидаги ўрмонлар эса Марандга қўшимча ҳимоя вазифасини бажарган. 849–850-йиллар атрофида Ибн Байс Аббосийлар кучлари томонидан қўлга олинган[2]. Мутаваккил ҳузурига олиб келинганида халифа уни қатл этишни буюрган, бироқ Ибн ал-Байс араб тилида шеър ўқиб берган ва Мутаваккил унинг истеъдодидан ҳайратга тушган. Шундан сўнг, уни қатл этиш буйруғи бекор қилиниб, ҳибсда сақланган ва Ибн Байс қамоқдалик вақтида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Минорскй, „Маранд“ ин Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Эдитед бй: П. Беарман, Тҳ. Бианқуис, C. Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел анд W. П. Ҳеинричс. Вол. 6, (1991): пг 504 „Аccординг то оне оф ал-Табари’с аутҳоритиэс (иии, 1388), тҳе шайкҳс оф Марагҳа wҳо праисед тҳе браверй анд литерарй абилитй (адаб) оф Ибн Баи’тҳ алсо қуотед ҳис Персиан версес (би’л-фдрисийя). Тҳис импортант пассаге, алреадй қуотед бй Бартҳолд, БСОС, ии (1923), 836-8, ис эвиденcе оф тҳе эхистенcе оф тҳе cултиватион оф поэтрй ин Персиан ин нортҳwестерн Персиа ат тҳе бегиннинг оф тҳе 9тҳ cентурй. Ибн Баи’тҳ муст ҳаве беэн Ираниcисед то а cонсидерабле эхтент, анд, ас ҳас беэн ментионед, ҳе релиэд фор суппорт он тҳе нон-Араб элеменц ин ҳис Рустакҳс (‘Улудж Расатикҳи’)“
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Минорскй, „Маранд“ ин Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Эдитед бй: П. Беарман, Тҳ. Бианқуис, C. Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел анд W. П. Ҳеинричс. Вол. 6, (1991): пг 504 „Аccординг то оне оф ал-Табари’с аутҳоритиэс (иии, 1388), тҳе шайкҳс оф Марагҳа wҳо праисед тҳе браверй анд литерарй абилитй (адаб) оф Ибн Баи’тҳ алсо қуотед ҳис Персиан версес (би’л-фдрисийя). Тҳис импортант пассаге, алреадй қуотед бй Бартҳолд, БСОС, ии (1923), 836-8, ис эвиденcе оф тҳе эхистенcе оф тҳе cултиватион оф поэтрй ин Персиан ин нортҳwестерн Персиа ат тҳе бегиннинг оф тҳе 9тҳ cентурй. Ибн Баи’тҳ муст ҳаве беэн Ираниcисед то а cонсидерабле эхтент, анд, ас ҳас беэн ментионед, ҳе релиэд фор суппорт он тҳе нон-Араб элеменц ин ҳис Рустакҳс (‘Улудж Расатикҳи’)“