Муḥаммад ибн ал-Муътаṣим (арабча: محمد ابن المعتصم‎‎) Аббосий шаҳзода ва халифа Муътасимнинг ўғли. Халифа Восиқ ва Мутаваккиллар билан замондош. Ўғли Аҳмад Мустаъин номи билан ўн иккинчи Аббосий халифа бўлган. Муҳаммад Аббосийлар тарихида ўғли халифа бўлган биринчи шаҳзода эди. Ундан олдинги ҳеч бир Аббосий шаҳзода бундай обрўга эриша олмаган.

Муҳаммад ибн ал-Му'тасим
محمد ابن المعتصم
Вафоти 850-йиллар
Самарра, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи Махариқ
Фарзандлари Аҳмад ал-Мустаъин
Тўлиқ номи
Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Муътасим ибн Ҳорун ар-Рашид
Сулола Аббосийлар
Отаси Муътасим
Онаси Қаратис
Дини Ислом
Касби Сарой аъзоси ва халифа Восиқнинг ишончли вакили

Келиб чиқиши

Муҳаммад Абу Исъҳоқ Муҳаммаднинг ўғли. 750-йилдан халифаликни бошқарган нуфузли Аббосийлар хонадонининг аъзоси бўлган. Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Рашид ва куняси Абу Аҳмад. Отаси Муътасимнинг ота-онаси бешинчи Аббосий халифа Ҳорун ар-Рашид (ҳукмронлик|786|809}}) ва канизак Марида бинти Шабиблар эди[1]. Муҳаммад амакисининг ҳукмронлиги даврида туғилган.

Амакиси Маъмун ўзига меросхўр тайинлаш учун ҳеч қандай расмий чоралар кўрмаган. Маъмуннинг ўғли Аббос ҳукмронлик қилиш етарли ёшида бўлиб, Византияликлар билан чегара урушларига қўмондонлик тажрибасига эга бўлган, аммо меросхўр бўлмаган[2]. Табарийнинг маълумотларига кўра, Маъмун ўлим тўшагида ўз вориси этиб Аббосни эмас, балки укасини тайинлаш тўғрисида хат ёзган[3] ва Абу Исъҳоқ 9-августда Муътасим (тўлиқ Муътасим биллоҳ, „Аллоҳдан паноҳ сўраган“) ҳукмдорлик номи билан халифа этиб тан олинган[4]. Шундай қилиб, Муҳаммаднинг отаси халифаликнинг саккизинчи Аббосий халифаси бўлган.

Биографияси

9-аср Аббосий халифалар шажара дарахти. Муътасимнинг ўғли Муҳаммад шажара дарахтининг ўнг томонида оқ рангда кўрсатилган.

Муҳаммад халифа Муътасимнинг (ҳ. 833–842) канизакларидан (умму ал-валад) биридан туғилган ўғли эди. Болалик даври Бағдодда ўтган. Аббосий шаҳзода бўлгани туфайли бошқа ака-укалари қатори яхши таълим олган. Оталари халифа бўлгач, Муҳаммад ва укаларининг бойликлари кўпайган. 836-йилда отаси янги Самарра шаҳрига асос солиб, халифалик пойтахтини кўчиргач, Муҳаммад ҳам Самаррага кўчиб ўтган. Отаси вафотигача деярли саккиз йил давомида мамлакатни бошқарган. Отаси вафотидан кейин 842-йил 5-январда катта акаси Восиқ халифа бўлган. Восиқ бошқа ака-укалари, жумладан Муҳаммаднинг қаршилигига учрамай тахтга ўтирган. Олти йил ўтгач, 847-йил 10-августда Восиқ шиш пайдо бўлиб, уни даволаш учун печда ўтирган вақтида вафот этган[5]. Восиқ ҳукмронлиги даврида Муҳаммад сарой аъзоси ва олимлар ҳомийси бўлган. Восиқдан кейин тахтга Мутаваккил ўтирган. Мутаваккил даврида Муҳаммад сиёсий ишларда муҳим рол ўйнамагани учун мазкур даврдаги ҳаёти ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Муҳаммаднинг обрўси ҳақиқий ворис бўлишига тўсқинлик қилгани сабабли акаси Мутаваккил уни потенсиал ворис сифатида кўрган. Мутаваккил ўз ҳукмронлиги даврида (ҳ. 847–861) вафотидан кейинги ворислик режасини тузган эди. Унга кўра, тахтга биринчи бўлиб тўнғич ўғли Мунтасир, кейин Муътазз, учинчиликда Муъайяд ўтириши керак эди[6]. Мутаваккилнинг уч ўғли ворисликка тайинланиши, унинг барча укалари, хусусан Муҳаммад ва Аҳмаднинг ворислик ҳуқуқини чеклар эди.

Муҳаммад ибн ал-Муътасимнинг турли канизаклардан бир нечта фарзандлари бор бўлиб, улардан бири Аҳмад эди. Аҳмад (бўлажак Мустаъин) 836-йилда Сицилиялик Махариқ исмли канизакдан туғилган. Муҳаммад акаси Мутаваккил ҳукмронлиги даврида вафот этган. Муҳаммад меросхўрликдан четлатилган бўлса-да, унинг обрўси пасайиб кетмаган. Унинг ўғли 862-йил ўрталарида халифа бўлган.

Мустаъиннинг халифа бўлишидаги ҳиссаси

Муҳаммад вафотидан бир неча йил ўтгач, 861-йил декабрда Мутаваккил турк ҳарбийлари уюштирган ва Мунтасир қўллаб-қувватлаган суиқасд натижасида ўлдирилган. Мунтасирнинг қисқа ҳукмронлиги (ҳ. 861–862) даврида турклар халифани Муътазз ва Муайядни ворисликдан маҳрум қилишга мажбур қилишган. Мунтасир вафот этгач, туркий зобитлар бир жойга йиғилиб, ўлган халифанинг амакиваччаси Муста’инни тахтга чиқаришга қарор қилишган[7]. Муҳаммаднинг халифалик саройи билан алоқаси, Восиқ билан алоқаси ва туркий ҳарбийлар зобитлари орасидаги машҳурлиги Мустаин фаолиятига қўшган катта ҳиссаси бўлган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Масуди 2010, с. 222.
  2. ↑ Кеннедй 2006, с. 213.
  3. ↑ Босwортҳ 1987, сс. 222–223, 225.
  4. ↑ Босwортҳ 1991, с. 1.
  5. ↑ Кеннедй 2006, с. 232.
  6. ↑ Босwортҳ, "Му'тазз," п. 793
  7. ↑ Босwортҳ, "Мунтасир," п. 583

Адабиётлар