Муҳаммад ибн ал-Қосим ас-Сақофий (арабча: محمد بن القاسم الثقفي‎‎; 31-декабр 695-йил – 18-июл 715-йил) – Умавийлар халифалигида хизмат қилган араб ҳарбий қўмондони. Синдни (шунингдек, қадимги Синднинг бир қисми ҳисобланган Панжобни) мусулмонлар томонидан забт этилишига бошчилик қилган ва шу тариқа Умавийларнинг Ҳиндистонга юришларини бошлаган. Унинг ҳарбий юришлари ортидан исломий Синд вилоятининг барпо этилишига ва минтақанинг Синд Браҳманлар сулоласи ва унинг ҳукмдори Ража Даҳирдан тортиб олинишига олиб келди. Кейинчалик боши кесилган ҳолда Басрадаги ал-Ҳажжож ибн Юсуфга юборилди. Араб кучлари томонидан ўша пайтдаги пойтахт Арорнинг забт этилиши билан Муҳаммад ибн ал-Қосим Ҳиндистон ерларини муваффақиятли эгаллаган биринчи мусулмон бўлди. Бу воқеа Жанубий Осиёда мусулмонлар ҳукмронлигининг бошланишини белгилади.

Муҳаммад ибн ал-Қосим
Муҳаммад ибн ал-Қосим
محمد بن القاسم‎
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 31-декабр 695-йил
Тоиф, Ҳижоз, Умавийлар халифалиги
(ҳозирги Саудия Арабистони)
Вафоти 18-июл 715-йил(715-07-18)
(19 ёшда)
Мосул, Умавийлар халифалиги
(ҳозирги Ироқ)
Турмуш ўртоғи Зайнаб (Ҳажжож Ибн Юсуфнинг қизи)
Муносабатлари Сулб, ал-Ҳажжаж (акаси)
Онаси Ҳабибат ал-Узма
Отаси ал-Қосим ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳакам
Ҳарбий хизматлари
Тахаллус(лар)и فاتح سندھ

Муҳаммад ибн ал-Қосим ғарбий Арабистондаги Тоиф шаҳри атрофида жойлашган араб қабиласи – Бану Сақиф қабиласидан бўлган. Мусулмонлар Форс ерларини забт этгач, у амакиси Муҳаммад ибн Юсуф ас-Сақофийнинг ўрнига Форс вилоятининг ҳокими этиб тайинланди. 708-йилдан 711-йилгача Муҳаммад ибн ал-Қосим Синдни босиб олиш ҳарбий юришига бошчилик қилди. У бутун минтақада ислом ҳукмронлигини ўрнатди ва 712-йилдан то 715-йилда вафот этгунича Синд вилоятининг ҳокими бўлиб хизмат қилди. Мўлтонни бор забт этгач, Арабистонга қайтди. Йўлда, ҳозирги Ироқ ҳудудидаги Мосул шаҳрида вафот этди. Бироқ, баъзи манбаларда унинг жасади Балужистондаги ярим чўл соҳил минтақаси бўлмиш Макронда дафн этилганини қайд этилган.

Ал-Қосим ҳақида турли манбалар

Ўрта аср араб манбаларида Муҳаммад ибн ал-Қосим ва Синднинг араблар томонидан босиб олиниши ҳақидаги маълумотлар, ҳозирги замон мусулмонларининг Мовароуннаҳрни босиб олиши билан таққослаганда, анча чекланган ҳисобланади[1]. Ал-Балозурийнинг „Футуҳ ул-булдон“ („Ерларни фатҳ этиш“) асарида Синднинг забт этилиши ва ал-Қосим ҳақида бир неча саҳифа мавжуд. Ал-Қосимнинг Синдни фатҳ этиши ва унинг вафоти ҳақидаги батафсил маълумот ХИИИ асрга оид форсча „Чач Нама“ асарида келтирилган. „Чач Нама“ даги маълумотлар гўёки ВИИИ асрда Синдни фатҳ этган араб аскарларининг авлодлари – Арор ва Бҳакар шаҳарларидан бўлган қозилар ва имомлардан олинган. Улар ўзларини Муҳаммаднинг Бану Сақиф қабиласидан эканлигини даъво қилишган[1]. Шарқшунос Франcесcо Габриэли бу ҳикоялар тахминан 1000-йилдан сўнг пайдо бўлган деб ҳисоблайди ва „Чач Нама“ ни „тарихий роман“ ҳамда ал-Қосим ҳақидаги маълумотлар учун „ишончсиз манба“ деб баҳолайди[2].

Биографияси

Муҳаммад тахминан 694-йилда туғилган[3]. Туғилган жойи деярли, Ҳижозда (ғарбий Арабистон). Бу жой ё ўзининг Сақиф қабиласининг анъанавий ватани бўлмиш Тоиф шаҳри, ёки Макка ёхуд Мадина бўлиши мумкин[4]. Тахминан 630-йилда исломни қабул қилганидан сўнг, Сақиф қабиласи аъзолари аста-секин янги шаклланган халифаликда юқори ҳарбий ва маъмурий лавозимларга эришдилар. Улар мусулмонларнинг дастлабки забт этиш ҳаракатлари даврида ва ундан кейин, айниқса Ироқда, муҳим ҳарбий ва иқтисодий вазифаларни бажардилар. Қабила Ҳиндистон яриморолига қарши дастлабки араб ҳарбий ҳаракатларида самарали қўмондонларни етиштириб чиқарди[5]. Жумладан, 636-йил атрофида Баҳрайн (Шарқий Арабистон) ҳукмдори бўлган сақифлик Усмон ибн Абулас Ҳиндистоннинг Дебал, Сане ва Баруч портларига денгиз юришларини уюштирди[6]. 661-йилда Умавийлар халифалиги ташкил топиши билан қабиланинг нуфузи янада ошишда давом этди[6].

Муҳаммад Сақифларнинг иккита асосий тармоғидан бири бўлган Бану Авфнинг Абу Ақил оиласига мансуб эди[6]. Ал-Ҳажжож Иккинчи фитна пайтида Умавийлар халифаси Абдулмалик (685—705) томонидан қўмондон этиб тайинланган ва 692-йилда Умавийларнинг халифалик учун асосий рақиби Абдулллоҳ ибн аз-Зубайрни ўлдирган, икки йилдан сўнг эса Ироқ ва шарқий халифалик ноиби этиб тайинланган[7][4]. Лавозими кўтарилгандан сўнг, ал-Ҳажжож Сақифнинг ҳомийси бўлди ва Ироқ ҳамда унинг қарамликларида бир нечта аъзоларни муҳим лавозимларга тайинлади[8]. Муҳаммаднинг отаси Басра ҳокими ўринбосари этиб тайинланган, аммо унинг фаолияти бошқа жиҳатдан ажралиб турмаган[9]. Чач Намада келтирилишича, Муҳаммад ва ал-Ҳажжож ўртасидаги мактубга кўра, Муҳаммаднинг онаси Ҳабиба ал-Узма (Буюк Ҳабиба) бўлган[9]. Чач Намада Муҳаммаднинг Сулб исмли тенгдош укаси борлиги, шунингдек араб манбаларида унинг анча ёш ал-Ҳажжож исмли укаси ҳам борлиги ва у 740-йилги Зайд ибн Али қўзғолони пайтида Умавийлар қўмондони сифатида хизмат қилганлиги кўрсатилган[9].

Муҳаммаднинг болалик ва ўсмирлик даври ҳақида араб манбаларида маълумотлар келтирилмаган. Замонавий тарихчи Наби Бахш Балочнинг таъкидлашича, Муҳаммад аввал Тоифда, кейин Басра ва Воситда ўсган. Ўша пайтда ислом дунёсининг ҳарбий ва интеллектуал маркази бўлган Басрадаги фаолияти Муҳаммаднинг мартабасини оширган бўлиши мумкин, Васитда эса у ал-Ҳажжож ҳомийлигида таълим олган[10].

Ал-Ҳажжож Муҳаммад ибн Юсуфни жуда яхши кўрар ва уни синглиси Зайнабга уйланишга муносиб деб биларди. Бироқ Зайнаб кекса сақифийлардан бўлган ал-Ҳакам ибн Айюб ибн ал-Ҳакамни афзал кўрди ва у билан турмуш қурди. „Китоб ал-ағоний“да 17 ёшли Муҳаммад „ўз даврининг энг олижаноб сақафийси“ деб таърифланади. Балучнинг хулосасига кўра, „Муҳаммад қулай шароитларда иқтидорли, ғайратли ва нозик дидли маданиятли йигит бўлиб вояга етди.“

Форс раҳбари

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг илк вазифаси ҳозирги Эрон ҳудудидаги Форс вилоятида бўлиб, у ерда ундан курдлар гуруҳини итоат эттириш талаб қилинган. Вазифа муваффақиятли бажарилгач, у Форсга раҳбар этиб тайинланган[11]. Эҳтимол, амакиси Муҳаммад ибн Юсуф ал-Сақофийнинг ўрнини эгаллаган бўлиб, у ал-Ҳажжожнинг укаси ва илгариги ҳоким эди. Шероз шаҳрини Муҳаммад ибн ал-Қосим қайта жонлантирган, деган фикрлар мавжуд. У шаҳарда шоҳона қароргоҳи ва ундан бироз нарида ҳарбий лагер қурдирган[12][13][14]. Шунингдек, унга Шерознинг жанубидаги ҳудудни ҳамда Каспий денгизи яқинидаги узоқ Гўргон минтақасини бўйсундириш вазифаси ҳам топширилган[15].

Бу вақтда Форсда Ибн ал-Аш’ас қўзғолонидан қолган баъзи исёнчилар ҳам бўлиши мумкин эди. Бу қўзғолон ал-Ҳажжож ҳукмронлигини деярли ағдариб ташлади. Қўзғолончиларнинг кекса тарафдори ва ўша даврнинг нуфузли шиа вакили, Жабир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорийнинг шогирди ҳамда машҳур ҳадис ровийси Атийя ибн Саъд Ал-Ҳажжожнинг буйруғи билан Муҳаммад ибн ал-Қосим томонидан қамоққа олинган[16]. Ундан жазо таҳдиди остида Алини лаънатлаш талаб қилинган. Атийя Алига лаънат айтишни рад этган ва жазоланган. Маcлеан жазонинг тафсилотларини келтирмаса-да, Ибн Ҳажар Ал-асқалани ва Табарий каби дастлабки тарихчилар унинг 400 қамчи билан саваланганини, таҳқирлаш мақсадида боши ва соқоли қириб ташланганини қайд этишади. Шунингдек, у Хуросонга қочиб кетгани ва ҳокимият ўзгарганидан сўнг Ироққа қайтиб келгани ҳақида маълумот беришади[17][18].

Синд фонида

Ҳинду Синд ва Ислом ўртасидаги алоқа Рошидун халифалиги давридаги илк мусулмон миссиялари томонидан ўрнатилган. 649-йилда Макронга ҳужум қилган Ҳаким ибн Жабало ал-Абдий Али ибн Абу Толибнинг дастлабки тарафдорларидан бири эди[19]. Али халифалиги даврида Синднинг кўплаб жатлари Ислом[20] таъсирига тушган ва уларнинг айримлари ҳатто Туя жангида иштирок этиб, Али учун жанг қилиб ҳалок бўлган[21]. Али қўшинининг зобитлари Ҳарис ибн Мурра ал-Абдий ва Сайфий ибн Фасайл ал-Шайбоний 658-йилда Макранга ҳужум қилишди[22]. Сайфий 660-йилда Дамашқ яқинида Ҳужр ибн Ади ал-Киндий билан бирга боши кесилган етти шиадан бири эди[23]. Умавийлар даврида кўплаб шиалар нисбатан тинч яшаш учун Синд ҳудудидан бошпана изладилар. Зиёд Ҳинди ана шундай қочқинлардан бири эди[24].

Умавийларнинг Синдга қизиқиши

Wинкнинг таъкидлашича, Умавийларнинг минтақага бўлган қизиқиши медлар (Синдда яшовчи скифлар қабиласи) ва бошқаларнинг фаолияти туфайли кучайган[25]. Илгари медлар ўз баварижларида Дажла дарёсининг қуйилиш жойидан Шри Ланка қирғоқларигача бўлган ҳудудда Сосонийлар кемаларига қарши қароқчилик қилишган. Энди эса улар Кутч, Дебал ва Катхиявардаги базаларидан араб кемаларига ҳужум қилиш имконига эга бўлишган[26].

Ислом манбаларининг таъкидлашича, Дебал қароқчилари ва бошқаларнинг тобора муҳим аҳамият касб этаётган ҳинд савдо йўллари бўйлаб мунтазам олиб борган бу фаолияти арабларни ҳудудни бўйсундиришга мажбур қилган. Бунинг сабаби Синднинг асосий вазифасини ўтаган денгиз портлари ва йўлларини, шунингдек, қуруқликдаги ўтиш йўлларини назорат қилиш зарурияти эди[27]. Ҳажжожнинг раҳбарлиги даврида Дебалдаги медлар ўз босқинларидан бирида Шри Ланкадан Арабистонга саёҳат қилаётган мусулмон аёлларни ўғирлаб кетишган. Бу воқеа Умавийлар халифалигининг кучайиб бораётган ҳокимиятига асос яратиб, уларга Макрон, Балужистон ва Синд ҳудудларида мустаҳкам ўрнашиш имкониятини берган[28][29][30].

Ушбу кампаниянинг яна бир сабаби сифатида араб босқинидан қочаётган сосонийлар ва Умавийлар ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қарши чиққан араб исёнчиларига бошпана бериш сиёсати ҳам кўрсатилган[ойдинлаштирилсин].

Мавлалар (янги араб бўлмаган мусулмон келгиндилар) кўпинча Ал-Ҳажжожнинг сиёсий рақиблари билан иттифоқ тузган ва шу сабабли Умавийлар халифалигининг Кобул, Синд ва Мовароуннаҳр каби чегараларида бўлган жангларда иштирок этишга мажбур бўлган[31]. Бу минтақага ҳақиқий юриш Рошидун халифаси Умар ибн Хаттоб давридан бери араб сиёсатида маъқулланмаган эди. У бу ернинг яшаш учун ноқулай ва қашшоқ ер эканлиги ҳақидаги маълумотларни олгач, минтақага кейинги ҳарбий юришларни тўхтатган[манба керак].

Синд водийсининг забт этилиши

Ҳажжож бу юришга иккинчи юришга қараганда кўпроқ эътибор қаратиб, пухта режалаштирди[32]. 708- ва 711-йиллар оралиғида, у мос равишда атиги 15—17 ёшда бўлганига қарамай, Муҳаммад ибн ал-Қосимни юришга раҳбар этиб тайинлади. Бунинг сабаби, олдинги икки Умавий қўмондони Синд ҳукмдори Ража Даҳирни мусулмон кемаларига Синд қирғоқлари яқинида қароқчилар ҳужумига йўл қўйгани учун жазолай олмагани эди[33]. Ал-Ҳажжож бу ҳарбий юришни Куфадан бошқарган бўлиб, Муҳаммад ибн ал-Қосим билан мунтазам алоқада бўлган. Бунинг учун Басра ва Синд ўртасида махсус чопарлар юборилган[34]. Муҳаммад ибн ал-Қосим раҳбарлигида Шероздан йўлга чиққан қўшин 6000 нафар суриялик отлиқ аскар ва Ироқдан келган мавла бўлинмаларидан ташкил топган эди[35]. Синд чегарасига етгач, унга олдиндан юборилган қўриқчилар ва олти минг туяли отлиқ аскар қўшилди. Кейинчалик, Макран ҳокимининг қўшимча кучлари денгиз орқали тўғридан-тўғри Ҳинд дарёсининг қуйилиш жойидаги Дебал (Дайбул) шаҳрига бешта манжаниқ (тош отувчи қурол) билан бирга етказилди[36]. Пировардида Синдни забт этган қўшинга Жатлар ва Медлар, шунингдек, арабларнинг Синддаги муваффақиятлари ҳақида эшитган бошқа тартибсиз гуруҳлар ҳам қўшилди[37]. Муҳаммад ибн ал-Қосим ўз қўшинларини тўплаб, Макрон саҳросидан ўтаётганида, илгари араблар томонидан босиб олинган Фанназбур ва Арман Белаҳ (Ласбела) шаҳарларини қайта бўйсундиришга мажбур бўлди[38].

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг Синд юришида биринчи бўлиб ҳужум қилинган шаҳар Дебал эди. Ал-Ҳажжожнинг буйруғига кўра, у Дебалдан қасос олди: шаҳар аҳолиси ва руҳонийларига шафқат қилмади ҳамда улкан ибодатхонани вайрон қилди[39][33]. Дебалдан сўнг араб қўшини шимоли-шарқ томон юриш қилиб, Нерун ва Садусан (Сеҳван) каби шаҳарларни жанг қилмасдан эгаллади[40]. Уруш ўлжаларининг бешдан бир қисми, жумладан қуллар, ал-Ҳажжож ва халифага юборилди[41]. Бу шаҳарларни босиб олиш нисбатан осон кечди, бироқ Даҳирнинг Ҳинд дарёсининг[изоҳ 1] нариги томонида тайёргарлик кўраётган қўшинлари билан ҳали тўқнашув бўлмаган эди. Уларга қарши курашишга тайёргарлик кўриш учун Муҳаммад ал-Ҳажжож юборган таъминот ва қўшимча кучларни қабул қилиш мақсадида Нерунга қайтиб келди. Ҳинд дарёсининг шарқий қирғоғида қароргоҳ тузган Муҳаммад ибн ал-Қосим элчилар юбориб, дарё бўйидаги Жатлар ва қайиқчилар билан келишди[42]. „Бет ороли подшоҳи“ Мокаҳ Басаянинг кўмагини олгач, Муҳаммад дарёдан ўтди ва у ерда унга Бҳаттанинг Тҳакоре ҳамда ғарбий Жатларнинг кучлари қўшилди[43].

Арорда (Роҳри) Муҳаммад ибн ал-Қосим Даҳир қўшинлари ва шарқий жатлар билан жангга кирди[44]. Даҳир жангда ҳалок бўлди, унинг кучлари мағлубиятга учради ва Муҳаммад ибн ал-Қосим Синд устидан назоратни қўлга киритди[45].

Тез орада бошқа вилоятларнинг пойтахтлари – Браҳманабод, Алор (Арор жанги) ва Мўлтон, шунингдек, орадаги бошқа шаҳарлар ҳам забт этилди[46]. Мўлтон ҳиндуийликда муҳим аҳамиятга эга эди[33]. Одатда бир неча ҳафта ёки ойлик қамалдан сўнг, араблар савдо уйлари раҳбарлари воситачилигида шаҳарларни қўлга киритардилар[47]. Улар билан кейинчалик шартномалар ва келишувлар тузиларди. Жанглардан сўнг барча жангчи эркаклар қатл этилди, уларнинг аксар аёллари ва болалари қулга айлантирилди[48]. Қулларнинг одатдаги бешдан бир қисми ал-Ҳажжожга юбориларди[49]. Оддий аҳоли ўз ҳунармандчилиги ва савдосини давом эттиришга рағбатлантириларди, солиқлар ва ўлпонлар белгиланарди[50].

Замонавий Покистонда Синд (ва Панжоб ҳудудлари) нинг босиб олиниши, гарчи қимматга тушса-да, Умавийлар халифалиги учун катта ютуқ бўлди. Бироқ, кейинги ютуқлар араб юришлари пайтида ҳинд қиролликлари томонидан тўхтатилди. Араблар Ҳиндистонга бостириб киришга ҳаракат қилишди, аммо улар 8-аср бошларида Гуҳила сулоласидан Шимолий Ҳиндистон қироллари Баппа Равал, Гуржара-Пратиҳара сулоласидан Нагабҳата ва Чалукя сулоласидан Жанубий Ҳиндистон императори Викрамадитя ИИ ларга мағлуб бўлишди. Катиавардаги кейинги юришлар муваффақияцизликка учрагач, араб тарихчилари Аббосий халифа ал-Маҳдий „Ҳиндистоннинг исталган қисмини босиб олиш лойиҳасидан воз кечганини“ тан олишди[51].

Ҳарбий ва сиёсий стратегия

Ҳарбий стратегия Ал-Ҳажжож томонидан Муҳаммад ибн ал-Қосимга йўлланган хатда баён қилинган эди[52]:

Менинг фармоним шундай: аҳл-и-ҳарбга (жангчиларга) мансуб бўлган ҳар бир кишини ўлдиринг, уларнинг ўғиллари ва қизларини гаровга олиб, қамоққа солинг. Кимки бизга қарши урушмаса… уларга аман (тинчлик ва хавфсизлик) беринг ва зимма (ҳимояланган шахс) сифатида уларнинг ўлпонини [амвол] тўлаб қўйинг.

Арабларнинг асосий мақсади Синдни имкон қадар кам талафот билан забт этиш ва шу билан бирга иқтисодий инфратузилмани сақлаб қолиш эди[53]. Шаҳарларга икки танлов берилди: Ислом ҳокимиятига тинч йўл билан бўйсуниш ёки куч билан ҳужумга дуч келиш (анваттан), бу танлов уларни қўлга олинганда қандай муомала қилинишини белгиларди[53]. Шаҳарларни забт этиш одатда душман ичидан бир гуруҳ билан шартнома тузиш орқали амалга оширилар, сўнгра уларга махсус имтиёзлар ва моддий мукофотлар бериларди[54]. Бундай шартномаларнинг икки тури мавжуд эди: „Сулҳ“ ёки „аҳд-и-васиқ (таслим бўлиш)“ ва „аман (таслим бўлиш/тинчлик)“[55]. Қурол кучи билан қўлга киритилган шаҳар ва қал’алар орасида Муҳаммад ибн ал-Қосим ўзининг ҳарбий стратегиясининг бир қисми сифатида аҳл-и-ҳарб (жангчилар)ни қатл эттирган, уларнинг тирик қолган қариндошлари эса қулликка олинган[56].

Қурбонлар

Қаршилик кучли, узоқ ва шиддатли бўлган, кўпинча арабларнинг катта йўқотишларига олиб келган жойларда, Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг жавоби аёвсиз бўлган. У Арорда (Роҳри) 6000 кишини, Браҳмонабодда 6000 дан 26000 гача, Искаландаҳда (Уч) 4000 ва Мултонда 6000 кишини қатл қилди[57]. Аксинча, сулҳ йўли билан олинган Армабил, Нирун ва Арор каби ҳудудларда қаршилик кучсиз бўлиб, қурбонлар сони кам эди[57]. Сулҳ Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг афзал кўрган истило усули бўлиб чиқди. Бу усул ал-Баладҳурий ва Чач Нама томонидан қайд этилган шаҳар ва қабилаларнинг 60 фоиздан ортиғида қўлланилган[57]. Бир пайтлар уни ҳаддан ташқари юмшоқлиги учун Ал-Ҳажжож қаттиқ танқид қилган[57]. Шу билан бирга, оддий халқ кўпинча афв этилиб, ишларини давом эттиришга ундалди[58]. Ал-Ҳажжож Дебал шаҳрининг бирорта аҳолисига ҳам бу имконият берилмаслигини буюрган бўлса-да, Муҳаммад ибн ал-Қосим ҳали-ҳануз баъзи гуруҳлар ва шахсларга уни инъом этишни давом эттирди[57].

Муваффақият сабаблари

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг муваффақияти қисман Даҳирнинг кўплаб буддистлар устидан ҳукмронлик қилган машҳур бўлмаган ҳинд шоҳи эканлигига боғлиқ. Ушбу буддистлар Арорлик Чоч ва унинг қариндошларини Рай сулоласининг тахтни босиб олувчилари сифатида кўрган[59]. Бу ҳолат буддистларнинг қўллаб-қувватлашига ва жатлар ҳамда медлардан келган исёнчи аскарларнинг унинг отлиқ кучларига қўшилишига сабаб бўлган, деб ҳисобланади[60]. Улар унинг асосан отлиқ аскарлардан иборат бўлган қўшинида муҳим пиёда кучлар сифатида хизмат қилишган. Бироқ, ВИИ асргача икки дин вакиллари ўртасидаги муносабатлар дўстона бўлганлигини тасдиқлаган браҳман, буддист, юнон ва араб манбаларини ҳам топиш мумкин[61].

Булар билан бирга:

  1. Устун ҳарбий жиҳозлар; жумладан, қамал қурилмалари ва мўғул камонлари[62][63].
  2. Қўшин интизоми ва раҳбарлик[64].
  3. Жиҳод тушунчаси руҳий кўтарувчи омил сифатида[65].
  4. Дин, яъни мусулмонлар ғалабаси ҳақидаги башоратга кенг тарқалган ишонч[66][67].
  5. Сомонийлар таслим бўлишга ва қурол кўтармасликга кўндирилди, чунки аҳолининг аксарияти буддистлар бўлиб, улар ҳинду бўлган ҳукмдорларидан норози эдилар[68].
  6. Лоҳана Жатларнинг ҳуқуқлари чекланганлиги[69].
  7. Даҳир лашкарбошилари ва зодагонлари орасидаги хиёнатлар[70].

Синд маъмурияти

Фатҳдан сўнг, Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг вазифаси янги забт этилган, ғайридин аҳоли яшайдиган бегона юртни ўз ичига олган барқарор мусулмон давлатининг маъмурий тузилмасини яратиш эди[71]. У муросасозлик сиёсатини юритиб[72], маҳаллий аҳоли солиқ ва ўлпонларини тўлаши эвазига уларнинг диний амалиётларига аралашмасликни ваъда қилиб[73], мусулмон ҳукмронлигини қабул қилишларини сўради. Бунинг эвазига давлат мусулмон бўлмаган аҳолини ҳар қандай ташқи ҳужумлар ва душманлардан ҳимоя қилди. У минтақада исломий шариат қонунларини жорий этди[74]; бироқ ҳиндуларга ўз қишлоқларини бошқариш ва низоларни ўз қонунлари асосида ҳал қилишга рухсат берилди. Қишлоқ раислари ва қабила бошлиқлари каби анъанавий иэрарчик тизимлар сақлаб қолинди[75]. Ҳар бир шаҳарни наслдан-наслга ўтувчи тарзда бошқариш учун амил деб аталувчи мусулмон амалдори отлиқ қўшин билан жойлаштирилди[76].

Ҳамма жойда солиқлар ва хирож белгиланди ҳамда гаровга одамлар олинди – баъзан бу ибодатхоналарнинг сақловчилари ҳам бўларди[77]. Мусулмон бўлмаган маҳаллий аҳоли ҳарбий хизматдан ва закотдан дан озод этилди[78]. Бунинг ўрнига, уларга жизя солиқ тизими жорий қилинди – бу прогрессив солиқ бўлиб, юқори табақа вакиллари учун оғирроқ, камбағаллар учун эса енгилроқ эди[79]. Бундан ташқари, давлат даромадининг уч фоизи браҳманларга ажратиларди[80].

Ҳукмрон элитанинг маъмуриятга қўшилиши

Чач Нама, Зайнул-Ахбар ва Тарихи Байҳақий каби муҳим ўрта аср мусулмон солномаларида Жатлар билан Муҳаммад ибн ал-Қосим қўшинлари ўртасидаги жанглар ҳақида маълумотлар келтирилган[81].

Дин

Лане-Пооленинг ёзишича, „одатда мусулмон ҳукумати бир вақтнинг ўзида ҳам бағрикенг, ҳам тежамкор эди“[82]. Исломга ўтишдан кўра жизя йиғишни афзал кўриш асосий иқтисодий сабаб эди[83][84]. Зиммий деб ҳисобланган ҳиндлар ва буддистлар мусулмонлар тўлайдиган закот ўрнига мажбурий жизя тўлашлари керак эди[85][86].

Бироқ, Исломни қабул қилган озчилик кишиларга алоҳида имтиёз берилган бўлиб, улар „жизя тўлашдан озод қилиниб, бунинг ўрнига закот тўлаш“ ҳуқуқига эга бўлишган[87].. Муҳаммад ибн ал-Қосим закотни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 10 фоизи миқдорида белгилаган[88][89][90][91]. Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё Ислом тарихчиси Манан Аҳмад Асифнинг таъкидлашича, „Ал-Бирунийнинг ҳикояси“да „Муҳаммад бин Қосим аввал Исломнинг кўп худоликдан устунлигини кўрсатиш учун тақиқланган ишни (сигир сўйиш) қилади ва бутни ошкора булғайди (сигир гўштини назр сифатида беради)“, кейин эса ибодатхонанинг ибодат жойи сифатида фаолиятини давом эттиришига рухсат беради[92].

Секуляр раҳбарларни назорат қилиш учун „садру-И-Ислом ал аффал“ номли диний ислом идораси ташкил этилди. Маҳаллий наслий зодагонлар Рана унвони билан қайта лавозимга тайинланди. Ёҳанан Фриэдманнинг таъкидлашича, Муҳаммад ибн ал-Қосим Браҳманобод браҳманларини яхши инсонлар деб эътироф этган.

Гарчи прозелитизм юз берган бўлса-да, мусулмонлар томонидан забт этилган Синд ҳудудларининг ижтимоий ҳолати туфайли Ислом дини секин тарқалиб, бу жараён асрлар давом этди[93]. Оммавий равишда исломга ўтиш кузатилмади ва баъзи ибодатхоналар, жумладан Мўлтондаги Қуёш ибодатхонаси, жизя эвазига бузилмади[94]. Араб кўчманчилар назоратидаги Синд ва Мўлтон ҳудудларида исломни қабул қилиш жараёни оммавий тус олмай, аста-секинлик билан кечди[95]. Аҳолининг кўпчилиги ҳиндуийлик динида қолди ва улар мусулмон давлати белгилаган жизяни тўлашлари шарт эди[96].

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг Али ибн Абу Толибнинг қизи Саййида Руқайя бинти Али билан учрашгани ҳақида маълумотлар мавжуд[97].

Вафоти

Ал-Ҳажжож 714-йилда вафот этган. Ундан бир йил кейин халифа ал-Валид И ҳам вафот этди. Унинг ўрнига укаси Сулаймон тахтга ўтирди. Сулаймон ал-Ҳажжожга яқин бўлган раҳбарлар ва амалдорлардан ўч олди. У ал-Ҳажжож рақибларининг сиёсий қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлгани учун, ал-Ҳажжожнинг иккита муваффақиятли раҳбари – Мовароуннаҳр фотиҳи Қутайба ибн Муслим ва Муҳаммадни чақириб олди. Шунингдек, у бир пайтлар ал-Ҳажжож томонидан қамоққа олинган ва қийноққа солинган машҳур раҳбари ал-Муҳаллаб ибн Абу Суфранинг ўғли Язидни Форс, Кирмон, Макрон ва Синд ҳокими этиб тайинлади. Язид дарҳол Муҳаммадни занжирбанд қилди[98].

Муҳаммад ибн ал-Қосим 715-йил 18-июлда ҳозирги Ироқнинг бир қисми бўлган Мосул шаҳрида вафот этди. Баъзи манбаларга кўра, унинг жасади ҳозирги Покистоннинг бир қисми бўлган Ҳингол миллий боғидаги Балужистондаги Макронга кўчирилган.

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг тақдири ҳақида икки хил ривоят мавжуд:

  • Ал-Балозурийга кўра, Муҳаммад Ироқ ҳокими билан оилавий низолар туфайли қатл этилган. Сулаймон Муҳаммадга нисбатан душманлик муносабатида бўлган, чунки у Ҳажжожнинг буйруғига биноан Сулаймоннинг ўзи забт этган ҳудудлардаги ворислик ҳуқуқини бекор қилган эди. Муҳаммад ал-Ҳажжожнинг вафоти ҳақида хабар олгач, Арорга қайтиб келган. Кейинчалик, Муҳаммад халифанинг фармойиши билан Синднинг янги раҳвари Язид ибн Абу Кабша ас-Саксакий томонидан қамоққа олинган. Ас-Саксакий Ироқнинг янги ҳарбий раҳбари Язид ибн ал-Муҳаллаб ва янги молиявий ҳокими, озод қилинган қул Солиҳ ибн Абдураҳмоннинг қўл остида ишлаган. Акаси ал-Ҳажжож томонидан қатл этилган Солиҳ Муҳаммадни ва унинг қариндошларини қийноққа солиб ўлдирган. Ал-Балозурийнинг Муҳаммаднинг ўлими ҳақидаги ривояти Чач Намадаги ривоятга қараганда анча қисқа[99][100][101].
  • Чач Намада Муҳаммад вафотини Арор (Синд) ҳукмдори Ража Даҳирнинг Суря Деви ва Паримал Деви исмли қизларига боғлиқ ривоят айтилади. Бу қизлар ҳарбий юриш пайтида асирга олинган. Уларни қўлга олишгач, оналари ибн Қосимнинг шахсий қулига айлантирилган[102], икки опа-сингил эса халифанинг Бағдоддаги саройидаги ҳаремига совға сифатида жўнатилган (аслида Бағдод шаҳри ҳали қурилмаган ва ҳақиқий пойтахт Дамашқ эди). Ривоятга кўра, улар кейинчалик халифани ибн Қосим уларни жўнатишдан олдин номусларига тегганига ишонтиришган. Бу ҳийла-найранг оқибатида ибн Қосим ҳўкиз терисига ўраб тикилган[103] ва Сурияга жўнатилган[104]. Натижада у йўлда бўғилиб вафот этган. Ушбу ривоят қизларнинг бундай ҳийла-найранг қилишларининг сабабини оталарининг ўлими учун қасос олиш истаги билан изоҳлайди. Бу ҳийла-найрангни англаб етгач, халифа чуқур пушаймон бўлгани ва опа-сингилларни тириклайин деворга кўмиб ташлашни буюргани қайд этилган[105][106][107].

Араб истилоси ва минтақавий парчаланиш

Муҳаммад ибн ал-Қосим вафотидан кейин янги тайинланган араб раҳбари етиб келиши биланоқ вафот этди. Даҳирнинг ўғли Браҳманободни қайта эгаллади ва тахминан 720-йилда у исломни қабул қилгани эвазига авф этилиб, маъмуриятга киритилди. Бироқ, кўп ўтмай, Умавийлар ворислик инқирозига дуч келганида, у ўз сўзидан қайтди ва ажралиб чиқди. Кейинчалик, унайд ибн Абдураҳмон ал-Муррий Жайсияни ўлдирди ва ҳудудни қайтариб олди, аммо унинг ворислари бу ҳудудни ушлаб туриш ва сақлаб қолиш учун яна курашишга мажбур бўлдилар.

Жанубий Осиёдаги араб давлатлари

Аббосийлар даврида, тахминан 870-йилларда, маҳаллий амирлар халифаларга бўлган барча итоатдан воз кечдилар. Х асрга келиб, минтақа иккита алоҳида давлатга бўлинди: пастки Ҳинд дарёсидаги Мансура ва юқори Ҳинд дарёсидаги Мўлтон. Бу икки давлат Жанубий Осиёдаги энг йирик араб амирликлари эди. Тез орада уларни исмоилийлар босиб олди ва мустақил Фотимийлар давлатини ташкил этди[108][109]. Араблар истилоси ҳозирги Покистон жанубида уч аср давомида тўхтатиб турилди. Бунга шимол ва шарқдаги қудратли ҳинд ҳукмдорлари сабаб бўлди. Бу ҳолат Маҳмуд Ғазнавий келгунига қадар давом этди[110].

Мунозаралар

Синдни забт этиш ва кейинчалик исломлаштириш борасида баҳс-мунозаралар мавжуд. Бу, одатда, Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг ҳаракатларига нисбатан икки қарама-қарши нуқтаи назарда ифодаланади[111].

Станлей Лане-Пооле ўзининг „Ўрта аср Ҳиндистони“ асарида (1970-йилда Ҳаскелл Ҳоусе Публишерс Лтд томонидан нашр этилган) унинг истилосини „либерал“ деб таърифлайди. У одатий бож солиғини жорий қилди, яхши хулқ-атвор кафолати сифатида гаровга одамларни олди ҳамда аҳолининг ҳаёти ва ерларини сақлаб қолди. Ҳатто уларнинг зиёратгоҳларига тегмади: „Ибодатхоналар, – деб эълон қилди у, – насронийларнинг черковлари, яҳудийларнинг синагогалари ва мажусийларнинг қурбонгоҳлари каби дахлсиз бўлиши керак“[112]. Бироқ, шу асарда „Ҳинду ибодатхоналарини вақти-вақти билан таҳқирлаш ҳолатлари содир бўлган… лекин бундай ҳаракатлар, эҳтимол, расмийларни тинчлантириш учун камдан-кам учрайдиган ҳолат эди…“ деб таъкидланади, чунки ибодатхоналарнинг вайрон қилиниши ва тинч аҳолини қирғин қилиш ҳоллари ҳали ҳам давом этган[113].

  1. Эллиот, Cоусенс, Мажумдар ва Ваидя каби дастлабки тарихчилар динни мажбурий равишда ўзгартиришганини таъкидлашган[57]. Уларнинг фикрича, Синднинг динини ўзгартириш зарур эди. Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг сон жиҳатдан камчилигини, аён бўлган диний бағрикенглик ҳолатларини тушунтириш учун келтирилади. Ибодатхоналарнинг вайрон этилиши эса, асосан диний сабабларга асосланган муросасизликнинг акс этиши сифатида кўрилади[57].
  2. Томас W. Арнолд ва Ҳабиб ҳамда Қуройший каби замонавий мусулмон тарихчилари динни ихтиёрий равишда ўзгартиришганини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, истило асосан тинч йўл билан амалга оширилган ва диний ўзгариш бутунлай ихтиёрий бўлган. Араб кучлари эркинлик, сахийлик ва бағрикенгликка асосланган сиёсат юритган[57]. Бу тарихчилар „араб мусулмонларининг мақтовга сазовор хатти-ҳаракатларини“ тилга олиб, уларнинг фаолиятини „юқори даражадаги маданият мажмуаси“ билан изоҳлашади[114].

Бу мунозарада ислом, ҳиндуизм ва буддизмга оид турли баҳс-мунозарали қарашлар ҳам ўз аксини топган. Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг ҳукмронлик даври У. Т. Саккур томонидан „Синд тарихидаги энг қора давр“ деб таърифланган бўлиб, ёзма манбаларда оммавий мажбурий равишда динни ўзгартириш, ибодатхоналарни вайрон қилиш, қирғинлар ва геноцидлар ҳақида сўз юритилади. Ҳинду ва буддист диний эътиқодлари туфайли табиатан тинчликсевар деб таърифланган Синд халқи „варварларнинг босқини“ шароитларига мослашишга мажбур бўлган[115]. Бир томондан, араб мусулмонлари диний мажбуриятлар туфайли Синдни босиб олиш ва аҳолини мажбуран ўз динига киритишга ундалгандек кўринса, бошқа томондан, улар ўз диний бурчларининг бир қисми сифатида мусулмон бўлмаганларга ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлгандек ҳам кўринади. Бунда ислом динининг ҳаётийлиги, тенглиги ва ахлоқий тамойиллари динни ўзгартиришга ёрдам берган[116]. Шаҳарларнинг зўравонлик билан ёки қон тўкилмасдан забт этилиши ҳақидаги маълумотлар, Араб Синдҳига кейинги даврларга тегишли маълумотларни қайта кўчириш, шунингдек, Дебалдаги браҳманларни мажбурий суннат қилиш ёки Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг сигирларни сўйишни тақиқлашда ҳиндларнинг ҳис-туйғуларини эътиборга олиши каби воқеалар тавсифи – буларнинг барчаси бирор-бир нуқтаи назарни асослаш учун мисоллар сифатида қўлланилади[116].

Баъзи тарихчилар Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг вазияти мураккаб бўлганини таъкидлайдилар. У ҳиндлар ва буддистлар билан тинчлик ўрнатишнинг сиёсий фойдаси; янги забт этилган ҳудудларни бошқариш учун ғайридинларни хизматга жалб қилиш зарурати; ва „кофирлар“ билан ҳамкорлик қилишдан ўзини тийиш орқали ортодоксал йўлни тутиш ўртасида қолган эди. Айтишларича, у ўрта йўлни танлаб, маҳаллий синдларга зиммий мақомини берган ва уларга ўз бошқарувига иштирок этишга рухсат берган, аммо уларга „фуқаро бўлмаганлар“ (яъни халифаликда, лекин унинг аъзоси бўлмаган) сифатида муносабатда бўлган[117].

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг жанг ҳаракатлари баъзида шафқациз бўлган бўлса-да, у ҳиндуизм ҳақида шундай деган деб ҳисобланади: „Бут ибодатхонаси христианларнинг черковларига, яҳудийларнинг синагогаларига ва зардуштийларнинг оташкадасига ўхшайди“[118]. Бу ҳиндларни аҳл ал-зимма тоифасига киритишни оқлайдиган энг дастлабки фикр бўлиб кўринади. Бу эса кўплаб замонавий мусулмонларнинг Муҳаммадни нотўғри равишда диний бағрикенгликнинг намунаси сифатида кўришларига сабаб бўлди[119].

Мерос

Покистоннинг Суккур шаҳридаги Муҳаммад ибн ал-Қосим масжиди

Муҳаммад ибн ал-Қосимнинг ҳукмронлиги қисқа муддатли бўлди. Унинг Умавийлар учун амалга оширган истилоси Синдни мусулмон дунёси доирасига олиб кирди[120]. Синдни забт этгандан сўнг, у ҳанафий шариат мактабини қабул қилди. Бу мактаб ҳиндлар, буддистлар ва жаинларни „зиммий“ ва „аҳл ул-китоб“ деб ҳисоблаб, улар жизя солиғини тўлашни давом эттирсалар, уларга диний эркинлик берарди[121]. Бу ёндашув кейинги асрларда Ҳиндистонда мусулмон ҳукмдорларининг бошқарув услуби учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Соҳил бўйи савдоси ва Синддаги мусулмон жамоаси маданий алмашинувларга ҳамда тасаввуф тарғиботчиларнинг келиши орқали мусулмон таъсирининг кенгайишига имкон яратди[122].

ХИИ асргача муҳим порт бўлиб қолган Дебалдан Форс кўрфази ва Ўрта Шарқ билан савдо алоқалари кучайди, чунки Синд "Ҳинд океани савдоси ва қуруқлик ўтиш йўлининг таянчи"га айланди[123]. Покистон асосчиси Муҳаммад Али Жинна та’кидлашича, Покистон ҳаракати биринчи мусулмон Ҳиндистондаги Ислом дарвозаси ҳисобланган Синд тупроғига қадам қўйган пайтдан бошланган[124]. У кўпинча Покистон тадқиқотлари ўқув дастурига кўра биринчи покистонлик сифатида тилга олинади[125]. Покистонда Муҳаммад ибн ал-Қосим шарафига Ём-э Боб ул-Ислом куни нишонланади[126][127].

Покистоннинг иккинчи йирик порти бўлмиш Қосим порти Муҳаммад ибн ал-Қосим шарафига номланган[128]. Карачи шаҳридаги (Синд, Покистон) энг катта истироҳат боғи - Багҳ Ибн Қосим ҳам Муҳаммад ибн ал-Қосим номи билан аталган. Мўлтондаги Ибн-э-Қосим Багҳ стадиони кўп мақсадли спорт иншоот бўлиб, у ҳам Муҳаммад ибн ал-Қосим номига қўйилган. Покистон ҳарбий-денгиз кучларининг Қосим станцияси ёки ПНС Қосим Покистон ҳарбий-денгиз флотининг Амфибия махсус операциялар кучларига тегишли асосий махсус операциялар базаси ҳисобланади ва у ҳам Муҳаммад ибн ал-Қосим номи билан аталади. Карачидаги Бин Қосим туманига ҳам Муҳаммад ибн ал-Қосим номи берилган.

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Ўша даврда Ҳинд дарёси Неруннинг шарқидан оқар эди. Лекин 10-асрда юз берган зилзила дарёнинг ўз оқимини ўзгартиришига сабаб бўлди.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Габриэли 1965, с. 281.
  2. ↑ Габриэли 1965, сс. 281–282.
  3. ↑ Балоч 1953, с. 244.
  4. ↑ 4,0 4,1 Габриэли 1965, с. 282.
  5. ↑ Леcкер 2000, с. 432.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Балоч 1953, с. 243.
  7. ↑ Балоч 1953, сс. 243–244.
  8. ↑ Балоч 1953, с. 244, ноте 11.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Балоч 1953, с. 245.
  10. ↑ Балоч 1953, сс. 245–246.
  11. ↑ Асани, Али (2006), „Муҳаммад ибн ал-Қасим“, ин Мери, Жосеф W. (муҳ.), Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Л-З, Тайлор & Франcис, 524–525-бет, ИСБН 978-0-415-96692-4
  12. ↑ Дуррани, Ашиқ Муҳаммад Кҳāн (1991), Ҳисторй оф Мултан: фром тҳе эарлй период то 1849 А.Д., Вангуард, 10-бет, ИСБН 9789694020457
  13. ↑ Лимберт, Жоҳн (2004), Шираз ин тҳе Аге оф Ҳафез: Тҳе Глорй оф а Медиэвал Персиан Cитй, Университй оф Wашингтон Пресс, 4-бет, ИСБН 978-0-295-98391-2
  14. ↑ Тҳе Силк Роад Энcйcлопедиа, Сеоул Селеcтион, 18 Жулй 2016, 1622-бет, ИСБН 978-1-62412-076-3
  15. ↑ Асани, Али (2006), „Муҳаммад ибн ал-Қасим“, ин Мери, Жосеф W. (муҳ.), Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Л-З, Тайлор & Франcис, 524–525-бет, ИСБН 978-0-415-96692-4
  16. ↑ Маcлеан, Деррйл Н. (1989), Религион анд Соcиэтй ин Араб Синд, БРИЛЛ, пп. 126, ИСБН 90-04-08551-3
  17. ↑ Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 39, пп. 228, ундер „Тҳосе Wҳо Диэд ин тҳе Еар 111“, Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, (1998).
  18. ↑ Ибн Ҳажар ал-‘Асқалани, „Таҳдҳиб ал-Таҳдҳиб“, Волуме 7, пп 226, нарратор но. 413.
  19. ↑ МаcЛеан1989, с. 126
  20. ↑ С. А. А. Ризви, „А соcио-интеллеcтуал Ҳисторй оф Исна Ашари Ши’ис ин Индиа“, Воло. 1, пп. 138, Мар’ифат Публишинг Ҳоусе, Cанберра (1986).
  21. ↑ МаcЛеан1989, с. 126
  22. ↑ МаcЛеан1989, с. 126
  23. ↑ МаcЛеан1989, с. 126
  24. ↑ С. А. Н. Резави, „Тҳе Шиа Муслимс“, ин Ҳисторй оф Сcиэнcе, Пҳилосопҳй анд Cултуре ин Индиан Cивилизатион, Вол. 2, Парт. 2: „Религиоус Мовеменц анд Институтионс ин Медиэвал Индиа“, Чаптер 13, Охфорд Университй Пресс (2006).
  25. ↑ Wинк 2002, с. 164
  26. ↑ Wинк 2002, с. 164
  27. ↑ Wинк 2002, сс. 51–52
  28. ↑ Wинк 2002, с. 164
  29. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  30. ↑ Шоэб, Робина (2016). "Фемале Суфисм ин Пакистан: А Cасе Студй оф Биби Пак Даман". Пакистан Висион 17 (1): 229. "Бут тҳис версион оф тҳе сторй ис алмост абсент анд нот аccептед бй манй ҳисторианс, беcаусе Муҳаммад бин Қасим аттаcкед Синдҳ то пуниш тҳе тҳен рулер оф Синдҳ Ража Даҳир wҳо cаптуред соме Муслим wомен, анд то релеасе тҳем ҳе аттаcкед Синдҳ." 
  31. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  32. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  33. ↑ 33,0 33,1 33,2 Фриэдманн 1993, с. 405.
  34. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  35. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  36. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  37. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  38. ↑ Wинк 2002, с. 131
  39. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  40. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  41. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  42. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  43. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  44. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  45. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  46. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  47. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  48. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  49. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  50. ↑ Wинк 2002, сс. 201–205
  51. ↑ Саилендра Натҳ Сен (1999-01-01), Анcиэнт Индиан Ҳисторй анд Cивилизатион, Неw Аге Интернатионал, 343–-бет, ИСБН 978-81-224-1198-0
  52. ↑ МаcЛеан 1989, сс. 37–39
  53. ↑ 53,0 53,1 МаcЛеан 1989, сс. 37–39.
  54. ↑ Wинк 2002, сс. 204–206
  55. ↑ Wинк 2002, сс. 204–206
  56. ↑ Wинк 2002, сс. 204–206
  57. ↑ 57,0 57,1 57,2 57,3 57,4 57,5 57,6 57,7 МаcЛеан 1989, сс. 22–29.
  58. ↑ Wинк 2002, сс. 204–206
  59. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  60. ↑ "Тҳе фалл оф Мултан лаид тҳе Индус валлей ат тҳе феэт оф тҳе cонқуэрор. Тҳе трибес cаме ин, 'рингинг беллс анд беатинг друмс анд данcинг,' ин токен оф wелcоме. Тҳе Ҳинду рулерс ҳад оппрессед тҳем ҳеавилй, анд тҳе Жац анд Медс анд отҳер трибес wере он тҳе сиде оф тҳе инвадерс. Тҳе wорк оф cонқуэст, ас офтен ҳаппенед ин Индиа, wас тҳус аидед бй тҳе дисунион оф тҳе инҳабитанц, анд жеалоусиэс оф раcе анд cреэд cонспиред то ҳелп тҳе Муслимс. То суч супплианц, Моҳаммад Қасим гаве тҳе либерал термс тҳат тҳе Арабс усуаллй офферед то алл бут инветерате фоэс. Ҳе импосед тҳе cустомарй полл тах, тоок ҳостагес фор гоод cондуcт, анд спаред тҳе пеоплеъс ландс анд ливес. Ҳе эвен лефт тҳеир шринес ундесеcратед: 'Тҳе темплес,' ҳе проcлаимед, 'шалл бе инвиолате, лике тҳе чурчес оф тҳе Чристианс, тҳе сйнагогуэс оф тҳе Жеwс, анд тҳе алтарс оф тҳе Магианс.'" Станлей Лане-Пооле, Медиэвал Индиа ундер Моҳаммедан Руле, 712-1764, Г. П. Путнам’с Сонс. Неw Ёрк, 1970. п. 9-10
  61. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  62. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  63. ↑ Буталиа, Ромеш C.. Тҳе Эволутион оф тҳе Артиллерй ин Индиа: Фром тҳе Баттле оф Плассей (1757) то тҳе Револт оф 1857. Аллиэд Публишерс, Жул 30, 1998. ИСБН 9788170238720. Қаралди: 2020-йил 30-июл. 
  64. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  65. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  66. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  67. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  68. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  69. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  70. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  71. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  72. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  73. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  74. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  75. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  76. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  77. ↑ Wинк 2002, сс. 204–206
  78. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  79. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  80. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  81. ↑ Чаптер бй С Жабир Раза Пассагес ин тҳе Чачнама, Заинул-Акҳбар Анд Тарикҳ-и-Баиҳақи, Техт анд Транслатион, фром тҳе боок Тҳе Жац, Тҳеир Роле анд cонтрибутион то тҳе соcио-Эcономиc Лифе анд Политй оф Нортҳ анд Нортҳ-Wест Индиа, Волуме 2, пп. 43–52
  82. ↑ Медиэвал Индиа бй Станлй Лане-Пооле, Пуб 1970, Паге 10.
  83. ↑ Ҳабиб Тилиоуине, Ричард Ж. Эстес, 2016, „Тҳе Стате оф Соcиал Прогресс оф Исламиc Соcиэтиэс“, Спрингер, паге 338.
  84. ↑ Жоҳн Поwелл, 2010, „Wеапонс & Wарфаре: Wарфаре : cултуре анд cонcепц“, Салем Пресс, паге 884.
  85. ↑ (Қуран 9:29) „Фигҳт тҳосе wҳо до нот белиэве ин Аллаҳ ор ин тҳе Ласт Дай анд wҳо до нот cонсидер унлаwфул wҳат Аллаҳ анд Ҳис Мессенгер ҳаве маде унлаwфул анд wҳо до нот адопт тҳе религион оф трутҳ фром тҳосе wҳо wере гивен тҳе Сcриптуре – [фигҳт] унтил тҳей гиве тҳе жизяҳ wиллинглй wҳиле тҳей аре ҳумблед.“
  86. ↑ (Саҳиҳ Букҳари Волуме 4 Чаптер 88) Нарратед Ибн Умар тҳат тҳе Пропҳет саид, „Мй ливелиҳоод ис ундер тҳе шаде оф мй спеар, анд ҳе wҳо дисобейс мй ордерс wилл бе ҳумилиатед бй пайинг Жизя.“
  87. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  88. ↑ Иқтидар Ҳисаин Сиддиқуи, 2010, Индо-Персиан ҳисториограпҳй уп то тҳиртеэнтҳ cентурй, Примум Боокс, Делҳи.
  89. ↑ Гленн, Ҳ. Патриcк. Легал Традитионс оф тҳе Wорлд. Охфорд Университй Пресс, 2007 — 218–219-бет. 
  90. ↑ Ҳ. Патриcк Гленн, Легал Традитионс оф тҳе Wорлд. Охфорд Университй Пресс, 2007, п. 219.
  91. ↑ Беннетт, Cлинтон. Муслимс анд Модернитй: Ан Интродуcтион то тҳе Иссуэс анд Дебатес. Cонтинуум Интернатионал Публишинг Гроуп, 2005 — 163-бет. ИСБН 082645481Х. Қаралди: 2012-йил 7-июл. 
  92. ↑ Манан Аҳмед Асиф. А Боок оф Cонқуэст. Ҳарвард Университй Пресс, 2016 — 111–112-бет. ИСБН 978-0-674-97243-8. 
  93. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  94. ↑ Счиммел пг.4
  95. ↑ Моҳаммад Юнус, Арадҳана Пармар, 2003, „Соутҳ Асиа: А Ҳисториcал Нарративе“, Охфорд Университй Пресс, паге 123.
  96. ↑ Моҳаммад Юнус, Арадҳана Пармар, 2003, „Соутҳ Асиа: А Ҳисториcал Нарративе“, Охфорд Университй Пресс, паге 123.
  97. ↑ Шоэб, Робина (2016). "Фемале Суфисм ин Пакистан: А Cасе Студй оф Биби Пак Даман". Пакистан Висион 17 (1): 225–229. 
  98. ↑ Wинк 2002, с. 53
  99. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  100. ↑ Кеай, пг. 185
  101. ↑ Wинк 2002, сс. 207–
  102. ↑ Энд оф ‘Имад-уд-Дин Муҳаммад ибн Қасим. Тҳе Араб Cонқуэрор оф Синд бй С. М. Жаффар – Қуартерлй Исламиc Cултуре, Ҳйдерабад Деccан, Вол.19 Жан 1945
  103. ↑ Пакистан, тҳе cултурал ҳеритаге бй Аḥмад Шужāʻ Пāшā Санг-э-Меэл Публиcатионс, 1998, Паге 43
  104. ↑ Балоуч, Акҳтар. „Муҳаммад Бин Қасим: Предатор ор преачер?“ (2014-йил 8-апрел). Қаралди: 2021-йил 31-март.
  105. ↑ Тҳе Чачнамаҳ, Ан Анcиэнт Ҳисторй оф Синд, Гивинг тҳе Ҳинду период доwн то тҳе Араб Cонқуэст. (1900). Транслатед фром тҳе Персиан бй Мирза Каличбег Фредунбег. Карачи: Cоммиссионерс Пресс.
  106. ↑ Кеай, пг. 185
  107. ↑ Иқтидар Ҳусаин Сиддиқи. Индо-Персиан Ҳисториограпҳй Уп то тҳе Тҳиртеэнтҳ Cентурй. Примус Боокс, 2010 — 32-бет. ИСБН 9788190891806. 
  108. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  109. ↑ Кеай, пг 186-187
  110. ↑ Акбар, М.Ж, Тҳе Шаде оф Сwордс, Роутледге (УК), Деcембер 1, 2003, ИСБН 0-415-32814-4 пг.102.
  111. ↑ МаcЛеан 1989, сс. 22–29
  112. ↑ Медиэвал Индиа бй Станлей Лане-Пооле, Публишед бй Ҳаскелл Ҳоусе Публишерс Лтд. НЙ 1970. Паге 10
  113. ↑ А Боок оф Cонқуэст, п. 169, аутҳоред бй Манан Аҳмед Асиф, публишед бй Охфорд Университй Пресс, 19-Сеп-2016.
  114. ↑ МаcЛеан 1989, сс. 31–33
  115. ↑ Синдҳи Cултуре бй У. Т. Тҳаккур, Университй оф Бомбай 1959
  116. ↑ 116,0 116,1 МаcЛеан 1989, сс. 31–33.
  117. ↑ Апплебй. пг. 291-292
  118. ↑ Фриэдманн 1993, сс. 405–406.
  119. ↑ Фриэдманн 1993, с. 406.
  120. ↑ Марковиц, Cлауде Тҳе Глобал Wорлд оф Индиан Мерчанц, 1750-1947: Традерс оф Синд фром Букҳара то Панама, Cамбридге Университй Пресс, Жуне 22, 2000, ИСБН 0-521-62285-9, пг. 34.
  121. ↑ Ничолас Ф. Гиэр, Фром Монголс то Мугҳалс: Религиоус виоленcе ин Индиа 9тҳ-18тҳ cентуриэс, Пресентед ат тҳе Паcифиc Нортҳwест Регионал Меэтинг Америcан Аcадемй оф Религион, Гонзага Университй, Май 2006.
  122. ↑ Федерал Ресеарч Дивисион. "Пакистан а Cоунтрй Студй", Кессингер Публишинг, Жуне 1, 2004, ИСБН 1-4191-3994-0 пг.45.
  123. ↑ Марковиц, Cлауде Тҳе Глобал Wорлд оф Индиан Мерчанц, 1750-1947: Традерс оф Синд фром Букҳара то Панама, Cамбридге Университй Пресс, Жуне 22, 2000, ИСБН 0-521-62285-9, пг. 34.
  124. ↑ „Пакистан Мовемент“. cйберcитй-онлине.нет. 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-март.
  125. ↑ Қасим Содҳар.. „Дистортед ҳисторй оф тҳе Субcонтинент“ (2020-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 31-март.
  126. ↑ „КАРАCҲИ: Бабул Ислам дай обсервед“. Ассоcиатед Пресс Оф Пакистан (2003-йил 7-ноябр). Қаралди: 2021-йил 31-март.
  127. ↑ Қасим Содҳар.. „Дистортед ҳисторй оф тҳе Субcонтинент“ (2020-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 31-март.
  128. ↑ Чеэсман, Давид Ландлорд Поwер анд Рурал Индебтеднесс ин Cолониал Синд, Роутледге (УК), Фебруарй 1, 1997, ИСБН 0-7007-0470-1