Muhammad mahram majmuasi
Муҳаммад маҳрам мажмуаси – Хиванинг Дишан қалъа қисмидаги меъморий ёдгорлик (1903). Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ИИ нинг яқин мулозимларидан бўлган Муҳаммад (Мамат) Маҳрам томонидан қурилган. Мадраса, гузар масжиди, минора ва бошқа қўшимча хоналардан иборат. Мажмуа (21,0 х39,0 м) бош тарзи (эни 27,0 м) жанубга қараган, бир қаватли, ғиштин равоқли. Пештоқ ҳамда 2 гумбазли миёнсарой орқали ҳовлига кирилади. Миёнсаройнинг шарқида ярми очиқ 2 устунли айвон билан боғланган 2 узун жамоатхона, жанубда масжид, минора ҳамда кўндалангига турли ҳажмдаги тор ҳужралар ва бошқа қўшимча хоналар жойлашган. Минора баландлиги 9 м, диаметри – 4,2 м, ғиштдан белбоғлар ҳосил қилиб безатилган. Қафасаси кичик дарчали, тепаси мурқарнас ва қубба билан якунланган[1].
| Муҳаммад маҳрам мажмуаси | |
|---|---|
| Жойлашуви | Хива, Хоразм вилояти |
| Координаталар | 41°22′42″Н 60°21′13″Э / 41.37839521667563°Н 60.353631999516594°Э |
| Тури | мажмуа |
| Архитектура услуби | Хоразм меъморчилиги |
| Асосчи | Муҳаммад маҳрам |
| Асос солиниши | 1903-йил |
| Бинолар | мадраса, минора, масжид |
| Қаровчи | Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси |
| Қурилиш материали | пишиқ ғишт |
Тарихи
Муҳаммад маҳрам мажмуаси таркибидаги Муҳаммад маҳрам мадрасаси 1903-йилда Хива шаҳрида қурилган[2], ҳозирда Калтаминор маҳалла фуқаролар йиғини[3] Болтаев ва Онаш Халфа кўчалари чорраҳасида жойлашган. Мадраса Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ИИ нинг маслаҳатчиси ва нуфузли амалдорларидан бири бўлган Муҳаммад маҳрам томонидан қурилган[4]. Мадрасанинг маёдни 7327 таноб (1 таноб – 334,4 квдатрат метр). Муҳаммад маҳрам мадрасаси пишган ғиштдан қурилган[4]. Фасади ғарбга бир оз силжиган ҳолда жанубга қараган, Жануби-ғарбийдан бурчакдан ташқари қолган учта бурчак унча катта бўлмаган „гулдаста“ минораларга эга. Жануби-ғарбий бурчакда масжиднинг ён хоналари ва минора икки гумбазли текис миёнсаройга туташган[4].
Мадраса анъанавий услубда геометрик тарзда гуллар шаклида ишланган ранг-баранг маёлика ва терракота мозаикалари, шунингдек, хаттотлик ёзувлари билан безатилган. Кириш аркаси устидаги улкан мозаик панно беш-ўн қиррали юлдузлар уйғунлиги билан юлдузли осмонни акс эттиради. Реставрация ишлари натижасида деярли бутунлай йўқолган кўплаб кўринишлари қайта тикланган ҳамда ёдгорликнинг конструксияси пухталик билан мустаҳкамланган. Хусусан, мадрасанинг жануби-шарқий ва шимоли-шарқидаги миноралар тўғриланиб, юз йиллар давомида ер остида яширинган жанубий ва ғарбий фасадларининг мармар постаменти қазиб чиқарилган[2].
Мадрасанинг ташқи томони жуда содда тарзда, лекин ичи бой қилиб безатилган. Мадрасанинг ичкарисидаги 16 та ҳужралар бир-бирига туташган бўлиб, ҳовлига чиқиш имкониятига эга бўлган. Ўз вақтида мадраса талабаларига ҳужралар бепул берилган, талабаларнинг баъзилариэса ҳужарларни учинчи шахсларга сотишга муваффақ бўлишган[2].
Муҳаммад маҳрам минораси ҳам 1903-йилда қурилган бўлиб, мадраса ва масжид билан ягона мажмуани ташкил этган. Минора мадрасанинг жануби-шарқий бурчагига жойлашган[5]. Минора бинафша ва оқ рангли сирланган кошинлардан иборат юпқа декоратив камар шаклида билан безатилган. Минора тепасида мис қубба сақланиб қолинган. Миноранинг баландлиги 19 метр, пойдевор диаметри 4,2 метрни ташкил қилади[5].
Муҳаммад маҳрам масжиди атрофи кенг ҳовли ва ёғоч устунли айвонлар билан қайтадан қурилган. Масжиднинг гумбазли зали бор. Масжид шифтлари анъанавий гумбазли қилиб эмас, балки текис том билан қопланган[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Медресе Мамад Марам“.
- ↑ „Мухаммад Махрам мадрасаси“. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Хива - Медресе Мамат Марам“.
- ↑ 5,0 5,1 „Мухаммад Марам минарет“.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
