Муҳаммад ва Аҳмад бин Абулвард – тасаввуф намояндалари.

Муҳаммад – Жунайд Бағдодийнинг яқин сафдоши. Сарий Сақатий, Абулфатҳ Ҳаммол, Ҳорис Муҳосибий, Бишр Ҳофий суҳбатидан баҳраманд бўлган. Тақво ва парҳезкорликда Бишр Ҳофий йўлини тутган. Унинг тўлиқ исми Муҳаммад бин Муҳаммад бин Исо бўлиб, куняси – Абулҳасан. Тахминан 263-ҳижрий-қамарий/877-милодий йилда вафот этган.

Аҳмад бин Абулварднинг куняси ҳам Абулҳасан бўлиб, унинг вафот этган йили маълум эмас[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.