Muhammad xoja Xuzoriy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад хожа Хузорий (арабча: محمد خوجة الخزاري — Муҳаммад хожа Хузорий – Тўлиқ исми Муҳаммад Хожа Ҳинду ибн Хожа Калон ибн Муҳаммад Басир Хузорийдир).
Муҳаммад хожа Хузорий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | тасаввуф |
Муҳаммад Хожа Хузорий “Мазҳарул ажойиб ва мажмаъул ғаройиб” (“Ажойиботлар зуҳури ва ғаройиботлар мажмуаси”) асарининг муаллифи бўлиб, Ғузор қўрғонида таваллуд топган. Ёшлигидан тасаввуф илмига қизиққан. Бухоро ва Самарқандда мавлоно Али Боварди, Хожа Хизр, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Эшон Увайс ва бошқалар суҳбатида бўлган. Сўнгра Бухоро яқинидаги “Навоҳи” қишлоғида яшаган машҳур шайх Оғои Бузургдан таълим олган. Тасаввуф таълимоти сирларини пухта ўрганган.
Оғои Бузург вафотидан кейин Муҳаммад Хожа Хузорий мазкур асарни ёзишга киришган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтида сақланаётган мазкур асарнинг қўлёзма нусхаси 1766-1767-йилларда Муҳаммад Ризо бин Оллоқули Хонақоҳий томонидан кўчирилган[1].
Адабиётлар
- Ас-Сам’оний. Ал-Ансāб. — Байрут: Дор ал-фикр, 1998.
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. – Б. 797.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |