Муҳаммадаббос Турсунович Ирисқулов (11-Феврал 1938-йил О'збекистон ССР, 9-Декабр 2024-йил Тошкент) — ўзбекистонлик олим, филология фанлари номзоди, профессор, Чорсудаги Жаҳон тиллари университети филиали ректори, Декан, Проректр, Коммунистик партияси секретари,

Муҳаммадаббос Ирисқулов
Таваллуди 1938-йил 11-феврал (1938-02-11) (88 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Таълими Тошкент давлат чет тиллари педагогика институти
Илмий даражаси филология фанлари номзоди
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Муҳаммадаббос Ирисқулов 1938-йил 11-февралда Тошкент шаҳрининг Ўрда атрофидаги Эски Яккабозор маҳалласида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1957—1962-йилларда Тошкент давлат чет тиллари педагогика институтининг инглиз тили факултетида ўқиган. 1962-йилда Ҳиндистонга (Мадрас штатининг Нейвели шаҳри) инглиз ва рус тиллари таржимони сифатида икки йиллик хизмат сафарига юборилди. 1964-йилда Ҳиндистондаги хизмат сафарини якунлаб, Тошкент давлат чет тиллари педагогика институтида ўқитувчилик қила бошлайди. 1967—1971-йилларда Москва шаҳрининг Биринчи чет тиллари институтининг аспирантурасида таҳсил олган. 1971-йилда „Ўзбек ва инглиз тилларидаги кишилик, эгалик ва ўзлик олмошлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Москва шаҳрида илмий ишни ёқлагандан сўнг ёш олим Тошкент шаҳрига қайтиб, Тошкент давлат чет тиллари педагогика институтида ўқитувчилик фаолиятини яна давом эттира бошлайди. „Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (Узбекистан Теачерс оф Энглиш Ассоcиатион, УзТЕА)“га асос солган. 2000-йилдан ушбу уюшмага раҳбарлик қила бошлаган[1]. 2001-йилдан бошлаб уюшмага раҳбарлик қилишдан ташқари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси декани сифатида ҳам ишлай бошлайди. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори. 2023-йил 11-феврал куни Ўзбекистон дават жаҳон тиллари университетида Муҳаммадаббос Ирисқулов таваллудининг 85 йиллик юбилейи нишонланди[1].

Оиласи

Оилали, турмуш ўртоғи Ҳалима Ирисқулова, 3 нафар фарзанди бор.

Илмий фаолияти

„Марҳамат“, „Тезкор рус тили“, „Инглизча-ўзбекча — Ўзбекча-инглизча сўзлашгич“, „Арабча-ўзбекча-инглизча луғат“ китоблари муаллифи, „100 буюк сиймо“, „Амир Темур ин Wорлд Ҳисторй“, „Жалолидддин Мангуберди“, „Термез“, „Кҳива, Тҳе Cитй оф А Тҳоусанд Домес“ каби китоблари таржима қилган . 20 дан ортиқ китоблар, 10 дан ортиқ таржима китоблар ва 100 га яқин мақолалар муаллифидир[1].

Мукофотлари

„Ўзбекистон Республикаси олий таълими аълочиси“(1998-йил 25-сентябр)[1], „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ (2001-йил 24-август)[2], „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил“ эсдалик нишони (2006-йил 19-июн), „Дўстлик“ ордени (2006-йил 25-август)[3], 2013-йил „Халқ таълими аълочиси“, 2019-йил „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган[4].

Манбалар