Муҳаммадали Абдуқундузов (1952-йил 14-июл, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яйпан қишлоғи) – Ўзбекистон (1997) ва Қорақалпоғистон (2000) Республикалари халқ артисти. Тошкент давлат сан’ат институтини тугатган (1974). 1974–85 йил М. Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти театрида актёр, 1986-йилдан Ҳамза театрида, 1996–98 йиллар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. 1998-йилдан "Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бошқармасининг бош директори. Асосий роллари: Фердинанд ("Макр ва муҳаббат"), Паратов ("Сепсиз қиз"), Икром ("Уфқ"), Шокир ("Кўрмайин босдим тиконни"), Самовий куч ("Тўмарис"), Абдулла Қодирий, Отабек ("Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари"), Ҳусайн Бойқаро ("Алишер Навоий"), Акбар ("Зебуниссо"), Науфал ("Муҳаббат султони"), Умархон ("Фиғон"), Чўлпон ("Кундузсиз кечалар") ва бошқа Шунингдек кўпгина видеофилмларда ўйнаган: Бобур ("Бобур"), Навоий ("Лайли ва Мажнун"), Султонали ("Меҳробдан чаён"), Чўлпон ("Кеча ва кундуз") ва бошқа Айниқса унинг ижросидаги оғир, вазмин, чуқур ўйга ботган, ўткир нигоҳли Бобур роли актёр ижодида алоҳида ўрин тутади.[1]

Муҳаммадали Абдуқундузов
Таваллуди 1952-йил 14-июл (1952-07-14) (74 ёш)
Касби актёр
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ижодий фаолияти

Маннона уйғур (Термиз) мусиқий драма театридаги саҳна асарлари:

Режиссёрлик ишлари:

  • Қорақум фожиаси
  • Ўн сккиз ёшлигим
  • Уйқусиз тунлар

Ўзбекистон Миллий академик драма театридаги (Тошкент) саҳна асарлари:

  • Муаллиф – Ч.Айтматов „Асрга татигуллик кун“
  • Ҳумоюн, Бобур - П. Қодиров „Юлдузли тунлар“
  • Эрмаков - В. Дозорцев „Сунгги Қобул“
  • Абдулла Қодирий ва Отабек - А. Қодирий „Ўткан кунлар“
  • Ўзбек - К. Гоззи „Бахтли гадолар“
  • Ҳусайн Бойқаро - Уйғун, И. Султон „Алишер Навоий“
  • Жуманов - У. Ҳошимов „Қатағон“
  • Губернатор - Шекспир „Кореолан“
  • Клавдий - Шекспирнинг „Гамлет“
  • Чўлпон - У. Азим „Кундузсиз кечалар“ (1997-йилдан ҳозирги кунгача саҳнада)
  • Македонский Александр - „Спитамен“
  • Маурисио - А. Касона „Дарахтлар тик туриб жон беради“
  • Прокурор - У. Азим „Огох бўлинг, одамлар“

Телевизион филмлар:

Кинодаги образлар:

  • бош қаҳрамоннинг отаси - „Нахотки, сентябр“ (2005)
  • бош қаҳрамоннинг отаси - „Фаред“ (2008)
  • тадбиркор (иккинчи рол) - „Тавба“ (2009)
  • Комил ака - „Жигарбандим“ (2011)

Дубляж:

  • „Наршаҳий“
  • „Баховиддин Нақшбанд“
  • „Имом Термизий“
  • „Ал-Фарғоний“

Пиримқул Қодировнинг „Юлдузли тунлар“ романидан ишланган шу номдаги 10 қисмли видеофилмдаги Бобур роли актёрга катта шуҳрат келтирди.

2005-йилдан бери у филмларда, „Нахотки сен“ ва „Фаред“ (бош қаҳрамоннинг отаси) филмларида рол ўйнаган, актёр бой тадбиркор ролини ўйнаган, уни тарихий образларда кўришга одатланган томошабинларга бу қизиқ туюйлди. Аммо томошабинлар бу ролларни ижобий қабул қилишди.

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
2023 Абдулла Орипов Шотурсин Мирвалиев

Мукофотлар ва унвонлар

Шахсий ҳаёти

Турмуш ўртоғи — 1952-йилда туғилган Абдуқундузова Валентина Николаевна, (Шуҳрат медали совриндори)[4]. Уларнинг икки ўғли бор: Абдуқундузов Жахонгир Мухамадалиэвич ва Абдуқундузов Сардорбек Мухамадалиэвич

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 26 август 1997 года № УП-1832 «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг олти йиллиги муносабати билан фан, маданият, сан’ат, та’лим, оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»
  3. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-августдаги „Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, спорт ва бошқа соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ маданият, сан’ат ва оммавий ахборот воситалари”“. 2021-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  4. ↑ „Архивированная копия“ (деадлинк). 2017-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-феврал.