Muhammadamin Faxriddinov
Фахриддинов Муҳаммадамин (1894-йил Тошкент – 1941-йил) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентдаги мадрасалардан бири ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913—1917 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октабр тўнтариши (1917)дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган. Фахриддинов янги усул мактаблари учун ўзбек тили дарслиги („Туркча қоида“), алифбе китоби („Раҳбари аввал“), географиядан қўлланма („Жуғрофияи риёзий“)лар ёзган. „Туркча қоида“ (1913, Тошкент) ўзбек тилида биринчи марта ёзилган мактаб дарслиги бўлиб, бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Унда ўзбек тили грамматикаси, имло ва тиниш белгилари ҳақида дастлабки назарий маълумотлар, машқлар берилган. „Раҳбари аввал“ (1917, Тошкент) усули маддия (ҳарфларнинг номига унли товушлар қўшиб, чўзиб бўғин ҳосил қилиш)даги биринчи расмли ўзбек алифбесидир. Дарсликда оргинал матнлар билан бир қаторда К. Д. Ушинский, Л. Н. Толстой ва бошқа рус педагогларининг болаларга мўлжалланган асарлари ҳам берилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |