Muhammadbobur Malikov
Муҳаммадбобур Мажидович Маликов, ёки Бобур Маликов — Ўзбекистон Республикасининг собиқ адлия вазири (1991—1993), Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси (1993-йилда)[1].
| Муҳаммадбобур Мажидович Маликов | |
|---|---|
Муҳаммадбобур Мажидович Маликов | |
| Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси | |
|
Мансаб даври 1993-йил 19-февралдан – 1993-йил 20-ноябргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулҳошим Муталов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Фотиҳ Тешабоев |
| Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири | |
|
Мансаб даври 1991-йил 20-декабрдан – 1993-йил 19-февралгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шукрулло Мирсаидов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Баҳодир Олимжонов |
| Вориси | Алишер Мардиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1948-йил 2-сентябр Марғилон, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР |
Биографияси
1948-йил 2-сентябрда Марғилонда туғилган. Йўлдош Охунбобоевнинг набираси.
1949-йилдан 1957-йилгача Фарғона вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшаган. Отаси колхоз раиси бўлган.
1967-йилда авиация техникумини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бир йил давомида В.П. Чкалов Номидаги Тошкент Авиация Ишлаб Чиқариш Бирлашмасининг 34-сехида чилангар бўлиб ишлаган[2].
1972-йилда Тошкент давлат университетининг юридик факултетини тамомлаган.
1972-йилдан 1977-йилгача прокуратура органларида ишлаган.
1977-йилдан суд тизимида фаолият юритган. 1983-йилда Тошкент вилояти суди, 1985-йилда Олий суд аъзоси этиб сайланган.
1987-1989-йилларда — Андижон вилояти суди раиси.
1989-йилда ЎзССР Олий суди раиси этиб сайланган ва бир вақтнинг ўзида СССР Олий судининг аъзоси ҳам бўлган. „Пахта иши“ туфайли жиноий жазога ҳукм қилинганлар ишини қайта кўриб чиқиш ташаббускори бўлган ва 3500дан ортиқ фермерларни оқланишига эришди.
1989-йилда Совет Иттифоқи Олий суди пленумида биринчи бўлиб Гдлян ва Ивановнинг тергов гуруҳига қарши сўзга чиқиб, уларнинг ҳаракатларини „ўзбек халқининг геноциди“ деб атаган.
1991-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланди[3].
1993-йил 19-февралдан 20-ноябргача Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси бўлган. Ислом Каримов сиёсатига қарши чиққан. АҚШдан сиёсий бошпана сўраган ва Каримов режимини „фашизм“да айблаган.
Ҳозирда „Ўзбекистон фуқаролик ҳаракати“ етакчиси[4].