Муҳаммадия масжиди (малайча: Масжид Муҳаммадиаҳ) – Малайзиянинг Перак штати Кинта тумани, Ипоҳ шаҳрида жойлашган масжид.

Масжид
Муҳаммадия масжиди
малайча: Масжид Муҳаммадиаҳ
Муҳаммадия масжиди
Мамлакат  Малайзия
Перак штати Кинта тумани, Ипоҳ шаҳри
Координаталар 4°38′57.7″Н 101°6′26.7″Э / 4.649361°Н 101.107417°Э / 4.649361; 101.107417
Йўналиши сунний
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Хитой меъморчилиги
Меъмор Ноор Даҳлан
Бинокорлик санаси 2013 йил
Ўлчами 1 500 нафар
Бино майдони 0.4 гектар
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1

Тарихи

Ҳозирда масжид жойлашган ҳудудда 1973-йилда Муҳаммадия мадрасаси қурилган. 1978-йилда эса у ерда кичик сурау (Суматра ва Малай яриморолининг баъзи ҳудудларида ибодат қилиш ва диний таълим бериш мақсадида фойдаланиладиган исломий мажлис биноси) қурилган ва 2007-йилнинг 21-декабрида масжидга айлантирилган[1]. Бинодан 2013-йил август ойидан кундалик намоз ўқиш учун фойдаланила бошланган[2]. Муҳаммадия масжиди 2014-йил 18-июлда Перак султони Назриншоҳ томонидан расман очиб берилган. Бу мамлакатдаги Хитой услубида қурилган иккинчи масжид ҳисобланади[3]. Иншоотни қуриш ишларига жами Малайзия Хитой мусулмонлари уюшмасининг Ипоҳ бўлими ва масжид қўмитасининг саъй-ҳаракатлари билан 4 миллион МЙР сарфланган[4]. 2019-йилнинг август ойида масжидни ободонлаштириш мақсадида тараққиёт ва таълим маркази учун зал қуриш ишлари билан бошланган[2].

Архитектураси

Масжид Хитой меъморчилиги услуби асосида 0.4 гектар майдонда қурилган[3][5]. Бинонинг ярим ой шаклидаги кириш эшиги, яшил томлари, қизил устунлари ва минораси мавжуд[4]. Масжид томлари Хитойнинг Лонгян шаҳридан келтирилган. Бош намозхонанинг шифти лотус гуллари нақшлари билан безатилган[3]. Масжид бир вақтнинг ўзида 2000 тагача намозхонни сиғдира олади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Масжид Муҳаммадиаҳ“ [Муҳаммадиаҳ Мосқуэ] (мс). Жабатан Кемажиан Ислам Малайсиа. Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 Аднан, Нормаwати. „Наик тараф деwан Масжид Муҳаммадиаҳ бермула Огос“ (мс). Синар Ҳариан (2019-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Мат Ариф, Заҳратулҳаят. „Чинесе мосқуэ cелебратес алл раcес дуринг Рамадан“. Неw Страиц Тимес (2019-йил 8-май). Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 Леонг, Эwе Паик. „10 тоурист аттраcтионс ин тҳе Кинта Валлей“. Неw Страиц Тимес (2017-йил 16-феврал). Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  5. ↑ Ео, Аманда. „Тоwардс ҳеалтҳй, ливеабле cитиэс“. Неw Страиц Тимес (2021-йил 13-май). Қаралди: 2021-йил 19-июл.