Муҳаммаджон Салимович Исоқжонов (1942.15.3, Янгиқўрғон шаҳарчаси) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Тошкент педагогика институтини тугатган (1964). 1964-йилдан Янги-кўрғон шаҳарчасидаги 10-мактаб кимё-биология ўқитувчиси, 1994-йилдан Янгиқўрғон туманидаги А. Холматов номидаги лицейда кимё фани ўқитувчиси. У ўз иш фаолияти давомида кимё хонасини намунали жиҳозлаган, бир қанча кўргазмали қуроллар тайёрлаган. Унинг "Металларнинг электрокимёвий қатори ва уни ишлатиш жадвали" мамлакатимиздаги барча мактабларда кўргаз-мали қурол воситаси сифатида фойдаланиб келинмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил