Муҳаммаджон Йўлдошевич Йўлдошев (1904-йил, 1-май, Бешариқ қишлоғи, Фарғона вилояти, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси — 1985-йил 3-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — таниқли шарқшунос, тарихчи олим, давлат арбоби[1]. Ўзбекистон Компартияси Тошкент вилояти қўмитаси иккинчи котиби, 1-чақириқ СССР Олий Совети депутати (1938—1946), тарих фанлари номзоди (1947), тарих фанлари доктори (1953, профессор (1961), Ўзбекистон ССР Фанлар академияси мухбир аъзоси (1956), Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги (1968)[1][2][3].

Муҳаммаджон Йўлдошевич Йўлдошев
Файл:Муҳаммаджон Йўлдошев.жпг
Таваллуди 1-май 1904-йил
Бешариқ қишлоғи, Фарғона вилояти (Россия империяси), Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси
Вафоти 3-сентябр 1985-йил(1985-09-03)
(81 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби тарихчи, шарқшунос
Соҳаси тарих, манбашунослик, архив, шарқшунослик
Таълими Ўрта Осиё коммунистик университети
Илмий даражаси тархи фанлари доктори
Илмий унвони академик
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Муҳаммаджон Йўлдошев 1904-йил 1-май Фарғона вилояти, Бешариқ қишлоғи тўқувчи оиласида таваллуд топган[1][2][4]. Миллати ўзбек. Бошланғич таълимни қишлоғидаги мактабидан олган. 1914-йилдан 1918-йил сентябргача Бешариқ қишлоғида қариндошлар хўжалигида деҳқон, 1918-йил сентябрдан [[1922-йил] апрелгача қариндошларининг ҳунармандчилик устахонасида тўқувчи шогирди, тўқувчи бўлиб ишлаган[4]. 1919-йилда комсомолга ва қишлоғидаги Инқилобий кенгаш а’зоси бўлади. 1922-йил мартдан КПСС аъзоси[1].

1922-йил апрелдан 1923-йил ноябргача босмачиларга қарши курашда ҳарбий эскадрон ҳамда кўнгиллилар отрядининг сиёсий раҳбари бўлган[2].

1923-йилда Тошкентдаги Ўрта Осиё коммунистик университетига ўқишга киради[1]. Ўқишдан ташқари, 1925—1926-йиллари Тошкентнинг Эски шаҳрида озиқ-овқат саноати ишчилари уюшмаси партия қўмитаси котиби бўлиб ишлаган. 1928-йилда университетни тарих ўқитувчиси мутахассислиги бўйича битиради[5].

1929—1930-йилларда Тошкент округ қўмитаси ташкилий бўлими мудири, 1930—1931-йиллари ВКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси ташкилий бўлими мудири, 1933—1935-йиллари Украина КП (б) МК сектор мудири лавозимида фаолият юритган. 1935—1937-йиллари Москвада жойлашган Қизил Профессура институти тингловчиси бўлган. 1937—1940-йилларда Тошкент шаҳар ва вилоят партия қўмитаси иккинчи котиби, 1938—1941-йиллари „Ўзбекистон коммунисти“ журнали масъул муҳаррири, 1940—1942-йиллари Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссари, 1941—1942-йилларда СССР Фанлар академияси Ўзбекистон филиали Тил, адабиёт ва тарих институти директори[5], 1942—1945-йиллари Оренбург вилоятидаги Бугуруслан ўқитувчилари институти, 1945—1948-йилларда Мордва педагогика институти директори вазифасида ишлаган[2][4]. Йўлдошев 1951—1956-йиллари СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим, шу билан айни вақтда, Ленинград давлат университети доценти, 1956—1961-йилларда Ўзбекистон КП (б) МК ҳузуридаги партия тарихи институти директори[1][3], 1961—1983-йиллари Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сектор мудири бўлган[4]. 1983-йилда пенсияга чиқади. 1947-йилда „ХВИ—ХВИИ асрларда Бухоро ва Россия муносабатлари“ (русча: „Взаимоотношения Бухары с Россией в ХВИ-ХВИИ вв.“) мавзусида номзодлик диссертациясини, 1953-йил Ленинградда „Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши“ (русча: „Землевладение и государственное устройство феодальной Хивы ХИХ века в свете материалов архива хивинских ханов“) мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган[1][2]. Асосан илмий фаолиятини ўзбек халқинининг ўрта аср тарихи ва манбашуносликка оид масалаларини ёритишга бағишлаган[3]. Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги тарихига оид архив ҳужжатларини топиш, тадқиқ этиш ва нашр этишда алоҳида хизмат кўрсатган[5].

Йўлдошев Ўзбекистон КП МК бюроси аъзоси (1929—1930, 1938—1942), Ўзбекистон КП МК аъзоси (1928—1942, 1956—1961), Ўзбекистон ССР МИК аъзоси (1928—1948), 1-чақириқ СССР Олий Совети ва Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати ҳам бўлган.

Вафоти

1985-йил 3-сентябрда Тошкент шаҳрида вафот этган[1][4].

Унвон ва мукофотлари

  • Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984);
  • Ленин ордени;
  • „Ҳурмат Белгиси“ ордени;
  • „1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун“ медали (1946)[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Юлдашев Мухамеджан Юлдашевич“. 2023-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „К 80-ЛЕТИЮ СО ДНЯ РОЖДЕНИЯ АКАДЕМИКА АН УзССР М. Ю. ЮЛДАШЕВА“. журнал „Общественные науки в Узбекистане“. №5 (1984). 2023-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Файл:Узбек Совиэт Энcйcлопедиа лого.пнг Ўзбек совет энсиклопедияси: 5-жилд (Индустриялаш — Конкуренсия). Тошкент: „Ўзбек совет энсиклопедияси“ Бош редаксияси, 1974 — 640-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „ЮЛДАШЕВ, Мухамеджан Юлдашевич“. 2023-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 4-жилд (Зебуннисо — Конигил). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2002 — 704-бет.