Muhammadjon Yunusov
Муҳаммаджон Собирович Юнусов (1932-йил, 1-май — Ўш вилояти, Жалолобод шаҳри — 2002.15.10) — физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), физикамат. фанлари доктори (1981), профессор (1983). Ўрта Осиё университетни тугатган (1955). Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1955-йилдан), лаборатория мудири (1971—78, 1982—83), тажриба заводига эга бўлган махсус конструкторлик бюроси директори (1978—79, 1988—89), директор ўринбосари (1979— 82), Ўзбекистон Фанлар академияси "Физика—Қуёш" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директорининг биринчи ўринбосари (1987— 88), Тошкент электротехника алоқа институтида илмий ишлар бўйича проректор (1983—88). Илмий ишлари аралашмалар билан бойитилган яримўтказгичлар ва улар асосидаги асбобларнинг тузилмаларига турли кўринишдаги энергиялар ва чуқур кириб борувчи нурлар таъсир этганда уларда юз берадиган электр жараёнларни текширишга бағишланган. Ю. бошчилигида қишлоқ хўжалиги учун ўта муҳим ва истиқболли бўлган масала — махсус аралашмалар билан бойитилган ярим ўтказгичларда радиацион жараёнларни ўрганиш асосида қатор илмий ечимлар ишлаб чиқилди. Ахад. П. Қ. Ҳабибуллаев билан ҳамкорликда Ю. ғўза уруғини экиш олдидан физик таъсирдан ўтказиш йўли билан пахта ҳосилини ошириш масаласини ҳал қилди.
Манбалар
- Физические явления в кремнии, легированном элементами платиновой грушш, Т., 1983; Элементарнне атомнне процесси и электронная структура дефектов в полупроводниках (в соавторстве), Т., 1986.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |