Муҳаммаднинг ҳарбий фаолияти (570-йил–632-йил 8-июн) Ислом пайғамбари ҳаётининг сўнгги ўн йилида, 622-йилдан 632-йилгача бўлган ғарбий Арабистон ярим оролининг Ҳижоз минтақаси бўйлаб бир нечта экспедиция ва жангларни ўз ичига олади. Унинг асосий юриши Маккадаги ўз қабиласи Қурайшга қарши эди. Муҳаммад 610-йиллар атрофида ўзини пайғамбар дея эълон қилганидан кейин 622-йилда Қурайш томонидан таъқибга учрайди ва Мадинага ҳижрат қилади. Қурайшга қарши олиб борилган бир қанча жанглардан сўнг Муҳаммад 629-йилда Маккани эгаллаб, қабилага қарши юришларини тугатади.

Муҳаммад Қурайшга қарши юриши билан бир қаторда Арабистоннинг бошқа бир қанча қабилаларига, хусусан, Мадинадаги учта араб яҳудий қабиласига ва Ҳайбардаги яҳудий қал’асига қарши юришларни бошқарган. 624-йилда Мадина Конституциясини бузгани учун Бану Қайнуқо қабиласини, ундан кейин эса 625-йилнинг май ойида унга суиқасд уюштиришда айбланган Бану Нодир қабиласига қарши юриш қилиб, уларни Мадинадан қувиб чиқаради. 628-йилда яҳудийларнинг Ҳайбар қал’асини қамал қилади ва у ерга бостириб киради. Ушбу қал’ада 10 000 дан ортиқ яҳудийлар истиқомат қилган.

Муҳаммад Шимолий Арабистон ва Шомдаги Византия империяси ва Ғасонийларга қарши бир неча қўшин юборган. Муҳаммаднинг ўлимидан олдин унинг бошчилигидаги охирги қўшин 630-йининг октябр ойида олиб борилган Табук ғазоти бўлган. У Арабистон ярим оролининг кўп қисмини бирлаштириб, халифаликлар остида кейинги Ислом экспансиясига асос солган ва Ислом ҳарбий юриспруденсиясини белгилаб берган.

Дастлабки вазиятлар

Мухаммаднинг „Қур’он урушлари“даги роли

Ислом пайдо бўлган даврда Арабистоннинг асосий қабилалари

Сафиур Раҳмон Муборакпурий Ибн Ҳишомдан иқтибос келтирган ҳолда Муҳаммад 15 ёшида Қурайш, Кинана ва Қайс Айлон қабилалари иттифоқлигида олиб борилган урушларда қатнашгани ҳақида бир қанча маълумотлар келтирган[1].

Мадинадаги вазият

Ўша пайтда Мадина шаҳри бешта қабилага бўлинган эди. Улардан иккита йириги Хазраж ва Авс қабилалари бўлса, яна қолган учтаси нисбатан кичик қабилалар – яҳудийларнинг Бану Қайнуқо, Бану Нодир ва Бану Қурайзалар эди[1][2]. Мадинага келгач, Муҳаммад Мадина Конституцияси деб номланувчи шаҳарни бошқариш масалалари, шунингдек, жамоалараро муносабатларнинг кўлами ва табиатини тартибга солиш мақсадида шартнома тузишга киришади, ушбу ҳужжат муҳожирлар, ансорлар ва Мадинанинг яҳудий қабилалари томонидан имзоланади[3]. Конституциянинг муҳим бандлари ҳужжатни имзолаган томонлардан бири учинчи томондан ҳужумга учраган тақдирда, бир-бирига ёрдам бериш, мусулмонлар ўз динларига, яҳудийлар эса ўзларининг динларига эътиқод қилишлари тўғрисида бўлиб, Муҳаммаднинг уларга раҳнамо этиб тайинланишини ўз ичига олади[4].

Ўша даврда ансорларнинг ҳам, муҳожирларнинг ҳам ҳаётига таҳдид шу қадар кучли эдики, улар ҳатто тун бўйи қуролланган ҳолда ухлар эди[5]. Таҳдид кучайиши билан мусулмонлар Муҳаммадни ҳимоя қилиш мақсадида унинг арофига бир қанча ҳимоячиларни жойлаштирадилар[4].

Тарихи

Мадиналик яҳудийларга қарши юриши

Бану Қайнуқо қабиласининг қувилиши

Бану Нодирнинг Муҳаммадга бўйсуниши тасвири, Жоме ат-Тавореҳдан(тах. 1314–1315)

624-йилнинг апрелида бўлиб ўтган Бадр жангидан сўнг, Бану Қайнуқолар Мадина Конституцияси шартларини бузади. Мусулмон аёлларнинг кийимларини йиртиб, уларни кўпчиликнинг олдида шарманда қилади. Воқеага гувоҳ бўлган мусулмонлардан бири улардан қасос олиш мақсадида бунга жавобгар бир яҳудийни ўлдиради. Яҳудийлар эса тўдалашиб, мусулмонга қарши келишади ва уни ўлдиришади. Бир-бирига ўхшаш қасос олиш мақсадида уюштирилган қотилликларидан сўнг мусулмонлар ва Бану Қайнуқолар ўртасида адоват кучаяди ва бу Муҳаммаднинг уларнинг қал’асини қамал қилишига олиб келади. Қайнуқоларнинг кучи 700 нафарга яқин эди. 14–15 кун қамалда қолган қабила вакиллари охир-оқибат Муҳаммадга таслим бўлишади. Муҳаммад дастлаб қабиланинг одамларини қўлга олмоқчи бўлади, лекин Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг гапига рози бўлиб, уларни Мадинадан сургун қилишга розилик беради. Бану Қайнуқо вакиллари эса шимолга, ҳозирги Суриядаги Дар’о шаҳрига йўл олади ва маҳаллий яҳудий аҳолисига қўшилиб кетади.

Бану Нодир қабиласининг қувилиши

ХВИИИ аср рассоми Муҳаммад Рофи Базилнинг „Пайғамбар, Али ва саҳобалар яҳудий Бану Қурайза қабиласининг асирларини қатл этишда“ номли расмида Бану Қурайзанинг қатл этилишини тасвирлаган.

625-йилнинг май ойида Муҳаммад Бану Нодир қабиласини қамал қилади, чунки улар унга суиқасд уюштиришга уринган эдилар[6]. Ислом манбаларга кўра ушбу қамал олти кундан ўн беш кунгача давом этганлиги айтилади. Қал’аларини ўраб турган палма дарахтларининг қалин барглари туфайли стратегик устунликка эга бўлган Бану Нодирлар мусулмонларни қал’алардан туриб тошбўрон қиладилар ва уларнинг устидан ўқ ёғдирадилар. Бунга жавобан эса Муҳаммад палма дарахтларини ёқишни буюргани айтилади. Кучли зарбага учраган қабила охир-оқибат, таслим бўлади ва бу қилмиши учун Мадинадан ҳайдаб юборилади.

Бану Қурайзанинг босқинчилиги

626-йилнинг декабр ва 627-йилнинг январ ойларида бўлиб ўтган Хандақ жанги чоғида Мадинанинг жанубий қисми жойлашган яҳудийларнинг Бану Қурайза қабиласи Муҳаммадга қарши иттифоқ тузиш мақсадида эканлиги сабабли қўлга олинади ва хиёнатда айбланади. Бу вазиятда иттифоқчилар ортга чекинганидан кейин мусулмонлар уларнинг қал’аларини қамал қилишади. Қамалга узоқ дош бера олмаган Бану Қурайза вакиллари Муҳаммадга таслим бўлади. Уларнинг орасида бир неча киши Исломни қабул қилади. Қолган барча эркакларнинг, шунингдек, бир нафар аёлнинг боши кесилади. Бошқа аёллар ва болалар қул қилинади[7][8].

Ҳайбарни қамал қилиш

Ҳайбардаги кимсасиз уйларнинг кўриниши

Ислом манбаларига кўра, 628-йилнинг март ойида Мадина Конституциясини бузганлиги учун Муҳаммад томонидан Мадинадан сургун қилинган Бану Нодир қабиласидан бўлган Ҳайбар яҳудийлари ва Бану Ғатафоний мусулмонларга ҳужум қилишни режалаштирган. Муҳаммад уларнинг иттифоқи ҳақида хабар топгач, 1500 нафар аскардан иборат қўшин тўплаб, Ҳайбардаги яҳудий қал’асини қамал қилади. Шотландия тарихчиси ва шарқшуноси Wиллиам Монтгомерй Wатт ҳам ушбу маълумотни тасдиқлайди. Италиялик шарқшунос Лаура Веccиа Ваглиэрининг таъкидлашича, Муҳаммаднинг Ҳайбар қал’аларини босиб олишига бошқа сабаблар ҳам туртки бўлган.

Бошқа томондан, Бану Ғатафоний мусулмонлар исталган вақтда уларга ҳужум қилишидан қўрқиб, Ҳайбарда яҳудийларга ёрдам беришдан бош тортадилар. Мадинадаги саккиз яҳудий қал’асидан олтитасини қўлга киритгач, Ҳайбар яҳудийлари таслим бўладилар ва олинадиган ҳосилининг ярмини мусулмонларга бериш шарти билан уларга воҳада яшашга рухсат берилади. Қамал давомида икки яҳудий қўмондони ҳалок бўлади.

Яҳудийлар халифа Умар томонидан қувиб чиқарилгунига қадар яна бир неча йил давомида воҳада яшашда давом этадилар.

ХВИ асрда Уҳуд жангини бошқарган Муҳаммаднинг тасвири

Византия кампанияси

Умрининг сўнгги йилларида унга қарши қарши мухолифатда етакчилик қилаётган икки асосий тоифа бостирилгач, Муҳаммад шимолдаги асосий куч Византия империясига қарши фаол юриш қилади, шунингдек, Рим-Форс урушлари деб номланувчи Сосоний империясига қарши бир неча урушларда ҳам иштирок этади.

Му’та жангида Византияга қарши юришда мағлубиятга учраганидан сўнг, Муҳаммаднинг ўзи бошчилигидаги сўнгги сафари Табук ғазоти бошланади. Ушбу ғазот, шунингдек, Усра юриши деб ҳам аталади. Муҳаммад Табукда мусулмонларга қарши Византия империяси ва Ғасонийлар давлатининг иттифоқ тузганини эшитади ва уларга қарши учун 30 000 га яқин қўшинни бошқаради.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Мубāракфūрī, Ṣафī ал-Раḥмāн.. Ар-Раҳеэқ Ал-Мак̲ҳ̲тūм = тҳе сеалед неcтар : биограпҳй оф тҳе нобле пропҳет, Рев., Риядҳ, Сауди Арабиа, 2002. ИСБН 9960-899-55-1. ОCЛC 223400876. Мубāракфūрī, Ṣафī ал-Раḥмāн. (2002). Ар-Раҳеэқ Ал-Мак̲ҳ̲тūм = тҳе сеалед неcтар : биограпҳй оф тҳе нобле пропҳет (Рев. эд.). Риядҳ, Сауди Арабиа. ИСБН 9960-899-55-1. ОCЛC 223400876.{{cите боок}}: CС1 маинт: лоcатион миссинг публишер (линк)
  2. ↑ Родгерс 2012.
  3. ↑ Ибн Ҳишам, ас-Сеэрат ан-Набаwийяҳ, Вол. И п. 501.
  4. ↑ 4,0 4,1 Сафиур Раҳман Мубаракпури. Тҳе Сеалед Неcтар: Биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет. Даруссалам Публиcатионс, 2002 — 230-бет. ИСБН 1-59144-071-8. Сафиур Раҳман Мубаракпури (2002). Тҳе Сеалед Неcтар: Биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет. Даруссалам Публиcатионс. п. 230. ИСБН 1-59144-071-8.
  5. ↑ "Wҳен тҳе Ҳолй Пропҳет анд ҳис Cомпанионс cаме то Мадина, анд тҳе ҳелперс гаве тҳем шелтер, алл тҳе Арабс cомбинед то фигҳт тҳем. Тҳе Cомпанионс ҳад то слеэп бй тҳеир wеапонс, тилл тҳе морнинг" (Ҳаким анд Дарими, қуотед ин Шибли’с Сират ан-Наби, п. 308).
  6. ↑ Идрис, Абдул Фатаҳ (2017-09-07). "Мемаҳами Кембали Пемакнаан Ҳадис Қудси". Интернатионал Жоурнал Иҳя' 'Улум Ал-Дин 18 (2): 133. дои:10.21580/иҳя.17.2.1734. ИССН 2580-5983. 
  7. ↑ Петерсон, Муҳаммад: тҳе пропҳет оф Год, п. 126
  8. ↑ Тариқ Рамадан, Ин тҳе Фооцтепс оф тҳе Пропҳет, Охфорд Университй Пресс, п. 141

Адабиётлар