Муҳаммадқули Хон
Салтанат 1791–1792
Ўтмишдоши Мирза Муҳаммад Хон ИИ
Давомчиси Ҳусейнгулу Хон
Туғилиши Боку
Вафоти 1792
Дафн этилган жой
Отаси Мирза Муҳаммад Хон И
Дини Шиалик

Муҳаммадқули Хон - Бокунинг тўртинчи хони бўлган.

Ҳукмронлиги

У Малик Муҳаммад Хоннинг укаси ҳамда Мирза Муҳаммад Хон И нинг ўғли бўлган, бироқ унинг туғилган санаси ма’лум эмас. Фатҳ-Али Хон вафотидан сўнг у янги Қуба хони Аҳмад Хон ҳамда унинг жияни Мирза Муҳаммад Хон ИИ нинг тажрибасизлигидан фойдаланиб, Боку хонлигини эгаллашга ҳаракат қилган. Агар унга хонлик берилса, содиқлигини сақлашини ва’да қилиб, у шу йўл билан шуҳратпараст Аҳмад Хонни ишонтирган. 1791-йилда Аҳмад Хон Муҳаммадқули биродарини тахтга ўтқазиш учун Бокуга ҳарбий қўшин юборган. Боку қўшини атиги 500 нафарга яқин аскардан иборат бўлганлиги сабабли, ўша йили Мирза Муҳаммад ўз амакиси фойдасига тахтдан воз кечган[1].

Бироқ у Аҳмад Хонга бўйсунмади ва хирож тўламади. Шундан сўнг Қуба хони собиқ хон томонига ўтиб, Бокуни қамал қилди, аммо Муҳаммадқули шаҳар аҳолиси ёрдами билан уларнинг қўшинларини мағлуб этди[2].

Аҳмад Хон 1791-йил март ойида вафот этди ва унинг ўрнига 13 ёшли укаси — Шайх Али Хон тахтга ўтирди. Шундан сўнг Мирза Муҳаммад яна Боку томон юриш қилиш учун қўшин билан та’минланди. Шайх Али бундан ташқари Граф Иван Гудовичдан Бокуни қамал қилишни сўради. Муҳаммадқули эса тезда Россияга бўйсуниш ҳақидаги мактубини юбориб, ёрдам сўради. Вазиятдан гангиб қолган Гудович масалани ҳал қилиш ва Россия манфаатлари йўлида ҳаракат қилишни контр-адмирал Пётр Шишкинга буюрди[2]. Бироқ нома’лум сабабларга кўра буйруқ кечикди ва Боку тўпга тутилди. Натижада Муҳаммадқули Хон 1791-йил октабр ойида Шайх Али билан сулҳ тузишга мажбур бўлди ҳамда унга 24 000 рубл миқдорида товон пули тўлади[3].

Вафоти

Аббасгулу Бакихонов томонидан “сахий, бироқ қат’ий” шахс сифатида тавсифланган у 1792-йилда Бокуда вафот этди[4] ва Карбалода дафн қилинди[5]. Унинг ўрнига жияни — Ҳусейнгулу Хон тахтга ўтирди.

Манбалар

  1. ↑ Бакихонов, Аббасгулу. Гüлüстани-İрäм, Бäҳмäнли, В., Бакı: Хатун Плюс, 2010 — 200-бет. ИСБН 978-995221045-3. ОCЛC 837882352. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Ашурбейли, Сара. Бакı şäҳäринин тарихи : орта äсрлар дöврü, Бакı, 2006 — 279-бет. ИСБН 9789952421675. ОCЛC 900613609. 
  3. ↑ Кавказнинг янги тарихи учун материаллар (1722–1893-йиллар) [Техт] / П.Г. Бутков. — Санкт-Петербург: Император Фанлар академияси босмахонаси, 1869. 2-қисм. 293-бет (рус тилида).
  4. ↑ Бакихонов, п. 201
  5. ↑ А., БЕРЗҲЕ. Кавказ Археографик комиссияси томонидан тўпланган ҳужжатлар, 5-жилд, 1-қисм. [С.л.]: БООК ОН ДЕМАНД ЛТД, 2014 — 1119-бет. ИСБН 978-5458678100. ОCЛC 972599590.