Muhammadsoli Yusupov
Муҳаммадсоли Абдуллаевич Юсупов (1-ноябр 1955-йил, Тошлоқ тумани) – актёр, режиссор, педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1999). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1977) ҳамда режиссорлик (1997) фтларини тугатган. 1977—78 йиллар мазкур Институтда ўқитувчи, 1979-йилдан Фарғона театрида актёр, режиссор (1995-йилдан бош режиссор). "Кулги зарби спектаклидаги Сулаймон қори унинг саҳнадаги илк образидир. „Ричард ИИИ“ (У.Шекспир)даги Глостер, „Фарҳод ва Ширин“ (С.Абдулла, Б.Бровиин)даги Ёсуман образлари талқин ва ижро жиҳатидан янгича услубга эга эканлиги билан ажралиб туради. Ю. Қўчқор („Темир хотин“), Диктатор („Ҳокими мутлоқ“), Мамат („Нурхон“), Бухенвалд („Бир ўликка бир тирик“), Асомбой („Тошкентга саёҳат“), Тўхтамишхон („Амир Темур ва Тўхтамишхон“) каби роллари билан шуҳрат қозонди. Қаҳрамон ички ҳолатини очиб бера олиш, миллий қизиқчилик санъати билан йўғрилган ижро услуби ажралиб туради. Ю. кинода Холмат („Бомба“), Қўчқор („Масхарабоз“), Ўқитувчи („Ўқитувчи“), видеофилмда Солиҳ маҳдум („Меҳробдан чаён“), телефилмда Афанди („Афандининг беш хотини“) ролларини ҳам ўйнаган. „Курорт“ (Ў.Умарбеков), „Олтин сиртмоқ“ (Х.Тўхтабоев), „Амир Музаффар“ (И.Қобулов), „Осмонга сиғмаган муҳаббат“ (Й.Сулаймон), „Сеҳрланган паризод“ (В.Рабадан), „Кампир топайми, дадажон?“ (А.Хурсандов), „Тикансиз типратиканлар“ (Ш. Бошбеков), „Жонимнинг малҳами“ (О.Ҳакимов), „Амир Темур ва Тўхтамишхон“ (Т.Мирзо) каби спектаклларни саҳналаштирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).
Филмографияси
| Номи | Рол | Йил | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| Жаноб ҳеч ким | Тоҳир | 2009 | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |