Muhiddin Ermatov
Муҳиддин Эрматов (1898—1938) — давлат ва жамоат арбоби. Муҳиддин Эрматов 1898-йил Қўқон шаҳрида масжид имом оиласида дунёга келган. У дастлаб жадид мактабида, сўнг рус-тузем мактабида таҳсил олади. Мадрасага қатнаб замонасининг илғор ёшларидан бирига айланади. Муҳиддин Эрматов 1919—1920-йиллар давомида Қўқон жоме масжиди ёнида жойлашган дўконда китоблар ва ўқув ашёлари савдосини йўлга қўяди. 1923-йилда у Қўқондаги „Нашри маориф“ жамиятининг раҳбарларидан бирига айланади. Кейинчалик у компартияга кириб, маҳаллий совет идораларида масъул лавозимларда ишлай бошлайди. У Фарғона музофотида қаршилик ҳаракати давомида хонавайрон бўлган халқ хўжалигини тиклаш, маданият ва маорифни оёққа қўйишда катта ютуқларни қўлга киритган. Бу тўғрисида „Фарғона“ газетаси саҳифаларидаги қатор мақолалари гувоҳлик беради[1]. 1930-йилда Москвада Сведлов номидаги комуниверситетда таҳсил олади. 1932—1937-йилларда Наманган шаҳар партия қўмитаси котиби бўлиб ишлайди. Наманган халқ хўжалигини ишга солиш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришни йўлга қўяди. У фаолияти давомида „Қизил байроқ ордени“ билан тақдирланади. 1937-йил 9-сентябр куни ЎзССР ЖКнинг 60 ва 67 моддалари билан аксинқилобий „Миллий иттиҳод“ ташкилоти аъзоси деб айбланиб қамоққа олишга қарор қабул қилинади. 1937-йил 10-сентябр куни ордер берилиб, уни уйида тинтув ўтказилади ва қамоққа олинади. 1937-йил 15-17-сентябр кунлари сўроқ давомида Муҳиддин Эрматов ўз айбини тан олишга мажбур бўлади. 1938-йил 4-октабр куни Олий суд қарорири билан унга олий жазо тайинланади ва шу куннинг ўзидаёқ отиб ташланади. 1957-йил 1-август СССР Олий суди Ҳарбий коллегяси қарори билан Муҳиддин Эрматов оқланади[2].
| Муҳиддин Эрматов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1898-йил Қўқон шаҳри |
| Вафоти | 1938-йил |