Муҳиддин Мансуров (туғилган йили номаълум) — бухоролик савдогар[1], жамоат ва давлат арбоби, Бухородаги жадидчилик ҳаракати[2] ва „Ёш бухороликлар“ ҳаракатининг етакчиларидан бири.

Муҳиддин Мансуров
Таваллуди Номаълум
Бухоро, Бухоро амирлиги
Вафоти ХХ аср
Москва, РСФСР
Фуқаролиги

Бухоро амирлиги
Бухоро Халқ Совет Республикаси

SSSR bayrogʻi СССР
Касби Йирик тадбиркор, савдогар, банкир
Мукофотлари Qizil Yulduz ordeni

Таржимайи ҳоли

Муҳиддин Мансуров миллати тожик. Мансуров зодагонлар оиласида туғилган бўлиб, катта банкир[3] ва йирик пахта тозалаш заводининг эгаси бўлган[4][5]. Мансуров Октябр тўнтаришидан олдин Бухоронинг энг бой кишиларидан бири сифатида жадидчилик ҳаракатининг аъзоси ва ҳомийси бўлган[6]. 1900-йилдан Бухоро амирига мухолифатда бўла бошлайди[4]. Мансуров 1912-йилда таъсис этилган тожик тилидаги „Бухоройи шариф“ газетаси эгаси ва асосчиларидан биридир[5]. 1917-йилда Мансуров „Ёш бухороликлар“ ҳаракатининг раиси бўлади[7][8]. 1918-йилда Бухоро амиринг таъқибидан қочиб, Янги Бухоро (ҳозирги Когон) ва Тошкент шаҳарларида яшириниб юрган[8]. Шунингдек, ўғиллари Исом Муҳиддинов ва Абдулқодир Муҳиддиновлар[2] ҳаракатнинг Марказий қўмитасига таркибига қабул қилинган[1]. Бухоро амирлиги тугатилиб, Бухоро Халқ Совет Республикаси эълон қилингач, 1920-йилда Мансуров Совет Россияси билан савдо-сиёсий алоқалар ўрнатиш бўйича Москвадаги БХСР миссиясига раҳбарлик қилади[8]. 1920—1921-йиллари Бухоро Халқ Совет Республикаси савдо-саноат нозири (вазири)[9][10]. 1922-йилда савдогарлар вакиллигидан Бутун Бухоро МИҚ Президиуми аъзоси. Муҳиддин Мансуров 1921-йил мартидан  1923-йил апрелигача Бухоро Иқтисодий Кенгашининг раиси бўлган[11].

Оиласи

Мансуров зодагонлар оиласидан бўлган аёлга уйланган. Мансуровнинг 4 ўғил ва 1 қизи бўлган: Исом, Абдулқодир, Амин, Хайрулло Муҳиддиновлар ва Матлабхон Муҳиддинова. Ўғиллари Исом, Абдулқодир, Аминлар „Ёш бухороликлар“ ҳаракатининг азъолари бўлишган, бундан ташқари, Исом отасининг бизнеси ва „Мансуров савдо уйи“ни бошқарган, Абдуқодир кейинчалик БХСР раиси, Амин эса РСФСРда БХСРнинг ваколатли вакили бўлиб фаолият юритган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Адиб Холид. Ўзбекистон таваллуди: илк СССР даврида миллат, империя ва инқилоб. Ташкент: Академнашр, 2022 — 424-бет. ИСБН 978-9943-7575-4-7. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Н.Матвеева. „К вопросу о роли джадидов в Бухарской революции 1920 г. и госстроителстве СентрАзии“ (рус тилида) (2014-йил 25-ноябр). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  3. ↑ Нўмонжон Ғаффоров. „Формирование националной буржуазии в Бухарском эмирате“ (рус тилида). 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 Мирза Салимбек. 1918-йилдаги Бурохо воқеалари (изоҳлар). Тарихи Салимий (рус тилида). Тошкент: Академия, 2009. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Феруза Амонова. „Деятелност аксионерних обшеств и фирм в развитии хлопковой промишленности в Бухарском эмирате в консе ХИХ – начале ХХ века“ (рус тилида). „Таълим ва инновацион тадқиқотлар“ журнали 45-саҳифа (2022-йил 5-январ). 1-ноябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  6. ↑ Файзулла Хўжаев. К истории революции в Бухаре (рус тилида). Тошкент: Фан, 1970. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр. 
  7. ↑ Двадцат лет служби на Востоке 2006, с. 274
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Владимир Костицин. „„Мое утраченноэ счасте...“: Воспоминания, дневники“ (рус тилида) 270-саҳифа. Москва. Новое Литературное Обозрение (2017-йил 20-сентябр). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  9. ↑ „Пут и вибор историка. К 80-летию профессора В. В. Шелохаева“ (рус тилида). Сборник статей. Литрес (2022-йил 15-май). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  10. ↑ Ражабов, Каҳраман. Бухоролик қатағон қилинган уч буюк сиймо:тарих ва тақдир. Букҳара: Дурдона, 2023 — 22-бет. ИСБН 978-9943-9332-7-9. 
  11. ↑ Пардаев, Асрор. Бухоро ва Хоразмдаги Иқтисодий Кенгашлар фаолияти. Тошкент: Янги нашр, 2015 — 153-бет. ИСБН 978-9943-22-179-6. 

Адабиётлар