Муҳиддин Омон – шоир, ношир, таржимон[1].

Муҳиддин Омон
Таваллуди 1963-йил 18-март
Самарқанд вилояти
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→ Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат унверситети (ЎзМУ)
Касби Шоир, таржимон, ношир

Ҳаёти

1963-йил 18-мартда Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Қоракесак қишлоғида дунёга келган. 1985-йил Тошкент давлат унверситети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унверситети) филология факултетини имтиёзли диплом билан тамомлаган[2].

Фаолияти

Фаолияти давомида „Соғлом авлод учун“ журналида, „Ўзбекистон“ нашриётида, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйида турли лавозимларда ишлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг мас’ул ходимларидан бири. Ижодий фаолияти мобайнида муҳаррир сифатида 350 дан ортиқ ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий ва илмий-оммабоп асарларни нашрга тайёрлаган. Адиб Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси (1994-йилдан) ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ҳам ишлаган.

Асарлари

„Кўнгил дарбозаси“ (1993-йил), „Толе фасли“ (1997-йил), „Мунаввар соғинч“ (2009-йил), болалар учун „Даканг хўроз ва унинг жўжалари“ (1999-йил,2006-йил), Соғломжон алифбоси (2005-йил), „З9 топишмоқ“ (2011-йил), „Буюмлар тилга кирса“ (2012-йил), „Зеҳни аъло, тили бурро“ (2012-йил) каби шеърий китоблари нашр этилган. Шунингдек, адиб 60 дан ортиқ қўшиқлар ва бир нечта ҳужжатли филмлар ссенарийси муаллифидир[3].

Таржималари

Муҳиддин Омон 20 га яқин китобларни ўзбек тилига таржима қилган. ХВИ аср португал шоири Луис де Камоэнс сонетларини, америкалик ёзувчи Р.Блох асарларини, Ф.Ницҳер ҳикматларини, инглиз адиби С.Моэм ҳикоя ва эсселарини, голландиялик Вилли Корсарининг „Мангу изтироб“ романини, Нобел мукофоти лауреати К.Гамсуннинг „Эдварда“ (аслиятда „Пан“) романини, недерландиялик шоирлардан Герман Гортер, Виллем Клос ва Ян Ҳендрик шеърларини, рус адибларидан А.Барто, С.Маршак, Б.Заходер, А.Усачев, Л.Каминискийнинг болаларга бағишланган шеърларини, Мирза Ҳасан Қорабоғий асарларини озарбайжон тилидан, Латиш адабиётидаги И.Аузин, О.Васиэтис, П.Зирнитис каби машҳур шоирларнинг шеърларини эса рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Адиб Голландия, Англия ва Латвия шоирларининг асарларини моҳирона таржима қилганлиги учун „Жаҳон адабиёти“ журнали томонидан адабиёцҳунос олим Озод Шарафиддинов хотирасига бағишлаб таъсис этилган 2014-йилдаги „Энг яхши шеърий таржималар учун“ номинасиясида мукофотга лойиқ деб топилди[1][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Муҳиддин Омон асарлари, китоблари...“. китобхон.cом. Қаралди: 16-ноябр 2024-йил.
  2. ↑ „Муҳиддин Омон“. зиё.уз. Қаралди: 16-ноябр 2024-йил.
  3. ↑ „Муҳиддин Омон“. бахтиёр.уз. Қаралди: 16-ноябр 2024-йил.
  4. ↑ Собир Миралиев, Рихсия Шокирова. Мухиддин Омон, 2016-йил, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи — 384-386-бет. ИСБН 978-9943-03-940-7.