Muhiddin Rahimov
Муҳиддин Каримович Раҳимов (1903-йил, 8-декабр — Тошкент 1985-йил, 10-март) — кулол, санъацҳунос. Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1944). Туркистон республикаси Халқ хўжалиги кенгаши қошидаги (Тошкент) бадиий ҳунармандлик мактаби (1918—1920), Москва силикатлар институти (1924—1926), Ленинград керамика институти (1927—1929)да ўқиган. Санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1965—1971), Тошкент бадиий саноат ўқув ишлаб чиқариш комбинати (1935—1950), Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1958—1961) ва Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1952—1976) да дарс берган. Раҳимов ижодида анъанавий ўзбек кулоллиги билан замонавий керамика анъаналари уйғунлашган. Ижодининг дастлабки даврида яратган буюмларида ёрқин заминдаги кўк, яшил, сариқ гуллар жилоси ажойиб мужассамот ҳосил қилади. Ўрта асрлар кулоллигини яхши ўрганган Раҳимов анъанавий (лаган, гулдон) ва янги шаклли безак идишлар, портретли совға буюмлар яратди, уларнинг безагида ўсимликсимон нақшлар билан бир қаторда сюжетли, ҳайвон шакллари ва ёзувли тасвирлардан моҳирона фойдаланди. Керамика материали ва бўёқдарини ўрганиш йўлидаги изланишлари самараси сифатида бир қатор асарлар майдонга келди (Масалн, „Ўзбекистоннинг бадиий керамикаси“, рус тилида, 1961 ва бошқалар). Раҳимов яратган сопол буюмлар республика ва хорижий мамлакатлар музейларида сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).
| Муҳиддин Раҳимов |
|---|
Раҳимов яшаган уйда „М. Раҳимов номидаги кулоллик музейи“ очилган (1994)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Oʻzbekistonlik shaxsiyatlarga oid chala maqolalar
- 1903-yilda tugʻilganlar
- 12-avgustda tugʻilganlar
- 1985-yilda vafot etganlar
- 3-oktyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekiston SSR xalq rassomlari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- 1918-yilda tugʻilganlar
- 1920-yilda vafot etganlar