Муҳитдин Умрдинов (1912-йил 10-апрел, Қува тумани Бойистон қишлоғи — 1981-йил 25-май) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси[1]. Доғистоннинг Дербент шаҳрида ёнғиндан сақлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 1937—1939-йилларда Қизил Армия сафида хизмат қилган, 1942-йилда фронтга юборилган. 1-Белоруссия фронти 3-армия 269-дивизияси 1022-ўқчи полки командири ёрдамчиси бўлган. Белоруссияни озод этишдаги жангларда ииштирок этган. Орёл вилояти қишлоқларини қўлга киритишда кўрсатган алоҳида жасорати учун Совет Иттифоқи Қаҳрамон унвони билан тақдирланган (1944-йил 4-июн). Белоруссия фахрий фуқароси. Урушдан сўнг ўз қишлоғига қайтиб, жамоат хўжалигида ишлаган.

Муҳитддин Умрдинов
Таваллуди 1912-йил 10-апрел
Вафоти 1981-йил 21-май
Фуқаролиги СССР
Фаолият йиллари 1937—1939, 1941—1945
Мукофотлари Совет Иттифоқи Қаҳрамонининг "Олтин Юлдуз" медали
Ленин ордени
2-даражали Ватан уруши ордени
Қизил Юлдуз ордени
СССР медаллари

Биографияси

Муҳитдин Умрдинов 1912-йил 10-апрелда Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳозирги Қува туманидаги Бойистон қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган[2]. Миллати —ўзбек. 10-синф ва махсус мактабни тамомлаган. Доғистон АССРнинг Дербент шаҳрида ўт ўчириш бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

Умрдинов 1937—1939-йилларда Қизил Армияга чақиртилган ва 1942-йилдан армия таркибида Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган. 1022-ўқчи полки 269-ўқчи дивизияси взвод командири ёрдамчиси катта сержант Умрдинов Орелдаги ҳужум операциясида ўзига хос жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлиги билан бошқалардан ажралиб турган. 1943-йил 4-августда Орёл чеккасидаги Плешчеево қишлоғи (Орёл вилояти) яқинидаги жангда ўз взводини биринчи бўлиб ҳужумга ўтишга ундаган ва душман билан кечган қўл жангида унинг взводи 20 нафар фашистни йўқ қилишга эришган. Ушбу қўл жангидан сўнг душман аскарлари хандақларни ташлаб, ортга қочиб кетган.

14-август куни Умрдинов жангчиларига Кривошеина қишлоғи яқинидаги баландликни ҳимоя қилиб, душманга яқинлашиш ва жангда унинг ўт ўчириш тизимини ўрганиш вазифаси қўйилади. Ўн беш нафар тажрибали жангчи чўққилар сари судралиб кетади. Қасддан уюштирилган отишма туфайли чалғиган душман Умрдинов гуруҳини пайқашга улгурмайди ва взвод бундан дарҳол фойдаланади: отишма, граната портлашлари, автоматлардан ўқ отишлар, баланд овозда айтилган „Ура!“ қичқириқларига душман дош беролмайди ва зудлик билан ортга қочиб кетади.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 4-июндаги Фармони билан Мухитдин Умрдиновга Ленин ордени, „Олтин юлдуз“ медали билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1944-йил январ ойида Умрдинов жангда оғир яраланади ва узоқ вақт касалхонада даволаниш ишларидан сўнг, ногиронлиги сабабли 1945-йилда юртига демобилизация қилинади. Умрдинов урушда икки йил давомида шахсий жанговар ҳисобда 200 дан ортиқ фашистларни йўқ қилган, 6 нафарини асирга олишга муваффақ бўлган.

Урушдан кейин Ўзбекистон ССР Фарғона вилояти Қува туманидаги „Коммунизм“ колхози раиси, сўнгра шу колхознинг тафтиш комиссияси раиси лавозимларида хизмат кўрсатган.

1997-йил май ойида тошқин пайтида Умрдиновлар уйидан унинг „Олтин юлдуз“ медали ўғирлаб кетилади. Медал ва мукофот варақаси Ўзбекистондан яширинчаГерманияга олиб кетилади. Кейинчалик америкалик ёзувчи Ҳенрй Сакаида медални сотиб олади. Сакаида Умрдиновлар оиласига медалнинг ҳақиқатдан ҳам унга тегишли эканлигини тасдиқловчи исбот кўрсатилишини ва шундан кейин уни Умрдиновлар оиласига қайтариши мумкинлиги мазмунида хат йўллайди, шунингдек, мактубда медал ҳозирда унинг қўлида эканлигини ҳам айтиб ўтади. Бунга жавобан Умрдиновнинг ўғли Раҳматжон Умрдинов Сакаидага отасининг медалини қайтариб сотиб олишни таклиф қилади. Америкалик ёзувчи ўзига тегишли бўлмаган нарса учун пул олишни мумкин деб ҳисобламайди ва медални Умрдиновнинг ўғлига текинга қайтариб бериб юборади.

Мукофотлар

Ёдгорлик

Ўзи истиқомат қилган қишлоқдаги кўча ва мактабга Умрдиновнинг номи берилган[3]. Қаҳрамон номи Москвадаги Ғалаба боғидаги Улуғ Ватан уруши марказий музейининг Шон-шараф залида олтин ҳарфлар билан ўйиб ёзилган.

Манбалар

  1. ↑ „УМРДИНОВ“. 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  2. ↑ „УМРДИНОВ МУҲИДДИН“.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил