Муҳосибий (тўлиқ исми: Абу Али ал-Ҳорис ибн Асад ал-Аназий; тах. 781-йил, Басра — 857-йил) — илоҳиётчи, сўфийликнинг илк назариётчиси.

Ҳаёти

Ёшлигида Бағдодга кўчиб келган ва ўқишни мустақил шу жойда давом эттирган. У зоҳидона турмуш кечирган, отаси қолдирган катта меросдан воз кечган. Муҳосибий му’тазилийларнинг „инсон иродаси эркинлиги“ ҳақидаги таълимоти тарафдори бўлган. Унинг тақвоси ва билимдонлиги унга катта шуҳрат келтирган ва атрофида кўплаб шогирдлар тўпланишига сабаб бо ‘лган. Бироқ, тахминан 846-йил Ибн Ҳанбал бошчилигидаги ҳанбалийларнинг қувғини натижасида у ваъз ва дарсларини тўхтатишга мажбур бўлган. Аҳмад ибн Ҳанбал Муҳосибийни қарашлари туфайли „бид’атчи“ деб эълон қилган. Кўп тарафдорларга эга бўлган Аҳмад ибн Ҳанбал Муҳосибийни Бағдоддан Куфага чиқиб кетишга мажбур қилган. Шу билан бирга „Муҳосибийга жаноза ўқилмаслиги“ ҳақида фатво беради. Шундан сўнг Муҳосибий дарвешона ҳаёт кечириб, ижтимоий фаолиятни тўхтатиб, қашшоқликда яшаган. У 855-йил Аҳмад ибн Ҳанбалнинг вафотидан кейингина Бағдодга қайтган. Устозлари. Язид ибн Ҳорун (ваф. 821 й.) ва Абу Ишоқ Қураший бўлган. Улардан Ҳадис ва фиқҳни ўрганган. Шогирдлари. Бағдоднинг машҳур суфийлари Нурий (ваф. 907-й.) ва Жунайдга (ваф. 910-й.) устозлик қилган. Илмий мероси. Муҳосибий 30дан зиёд асар ёзган, улардан машҳурлари „Китаб ар-риоя ли-ҳуқуқ Аллоҳ“ („Аллоҳнинг ҳақларига риоя қилиш“), „Китаб ат-таваҳҳум“ ва „Китаб ал-баъс ва-ннушур“ („Қайта тирилиш ва йиғилиш китоби“), суфийликка қадам қўйганлар учун ўгитлар сифатида „Китоб алвасоя“ („Тавсиялар китоби“). Муҳосибий асарларида нафс, инсон табиати, унинг заиф жиҳатлари, уларни енгиб ўтиш йўллари, руҳий машқларни тасвирлаб бериш орқали зуҳднинг руҳий жиҳатларига катта эътибор қаратган ҳамда у ўз асарларида тасаввуфнинг руҳий-психологик жиҳатларини моҳирона очиб берган. Риё аралашган художўйликдан сақланишга чақирган.

Фаолияти. Муҳосибий шахс ўз-ўзини камолотга етказишининг асосий воситаси ўз-ўзини кузатув ва ўзини назорат қилиши (муроқаба ва муҳосаба) деб билган. Муҳосибий лақаби шундан олинган яъни „ўзини-ўзи назорат қилиш, ўзига-ўзи ҳисоб бериш тарафдори“ деган маънони англатади. Муҳосибий инсон қалби ва нафсининг яширин интилишларини тадқиқ этиши билан оддий зухд ва зоҳидлардан илгарилаб кетган.

Муҳосибийга кўра, риё — авлиёларга хос бўлган руҳий поклик ва камолотга эришиш йўлидаги асосий тўсиқдир. Муҳосибий, агар инсон ўз ички дунёсини муҳосаба ва ихлос билан ислоҳ эца, Аллоҳ унинг ташқи оламини нафс мужоҳадаси ва суннага эргашиш билан тўғрилаб қўяди, деган қарашларни илгари сурган. Олим оддий зоҳидликдан кўра ҳиссий камолотни илгари сурган. Муҳосибий қарашларини Ғаззолий ҳам қабул қилиб, юқори баҳолаган. Муҳосибий 857-йил вафот этган[1][2][3][4][5][6][7][8][9][10][11][12][13][14][15][16].

Манбалар

  1. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. — Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. ↑ Хатм ал-авлиё. — Байрут, 1965
  3. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. — Қоҳира, 1994;
  4. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. — Қоҳира, 1960;
  5. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. — Миср, 1974. Т.Н .;
  6. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. — Байрут, 1992; Лисониддин
  7. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. — Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.
  9. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. — Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  10. ↑ Хатм ал-авлиё. — Байрут, 1965
  11. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. — Қоҳира, 1994;
  12. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. — Қоҳира, 1960;
  13. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. — Миср, 1974. Т.Н .;
  14. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. — Байрут, 1992; Лисониддин
  15. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. — Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  16. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.

Ҳаволалар