Муҳсин Фахризода (форсча: محسن فخری زاده مهابادی‎‎; (1958-йилда Қум шаҳрида туғилган[3], 2020-йил 27-ноябр куни Теҳрон яқинидаги Абсард шаҳрида ўлдирилган[4]) — Эрон физиги. Ислом инқилоби гвардияси зобити ва Теҳрон шаҳридаги Имом Ҳусайн университетининг физика профессори. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши маълумотларига кўра, Фахризода Эрон Мудофаа вазирлиги ва Эрон Қуролли Кучларининг катта илмий ходими ва Жисмоний тадқиқотлар маркази (ПҲРC) раҳбари бўлган. У баллистик ракеталар учун ядровий каллакни яратиш бўйича „Амад лойиҳаси“ махфий дастурини бошқарган[5]. Шунингдек, у Ислом инқилоби соқчилар корпусининг катта зобити бўлган[5]. Фахризода ядровий қурол ишлаб чиқарадиган СПНД тадқиқот фирмасини бошқарган. Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг қайд этишича, Фахризода Теҳрон бутун ядро лойиҳасининг раҳбари бўлган[6]. Олим „Эрон бомбасининг отаси“ деган ном билан шуҳрат қозонган[6]. 2020-йил 27-ноябр куни қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлди.

Муҳсин Фахризода
Таваллуди 21-март 1958-йил
Қум, Eron Эрон
Вафоти 27-ноябр 2020-йил(2020-11-27)
(62 ёшда)
Абсард шаҳри, Теҳрон устони, Эрон
Фуқаролиги Эрон
Миллати форс
Соҳаси Ядро физиги
Иш жойлари Имом Ҳусайн университети
Институтлар

Шаҳид Бехешти университети

Исфаҳон университети
Мукофотлари Наср медали [1]
Хизмат медали [2]
Дини Ислом (шиа)

Суиқасд

2020-йил 27-ноябр куни Теҳрон яқинидаги Абсард шаҳрида суиқасд уюштирилган[7][8]. Фаҳризода Теҳрон яқинидаги Абсерд шаҳрида ўзининг Ниссан Теана шахсий транспортини ҳайдаб кетаётганда пистирмага учради[9]. Одатда учта зирҳли машиналар колоннаси ҳамроҳлигида рафиқаси билан ўқ ўтказмайдиган машинада ҳаракатланган[10][11].Воқеалар тўғрисида жуда кўп қарама-қарши ва бир-бирига мос келмайдиган маълумотлар мавжуд[10]. Эрон ҳукумати суиқасдда мужоҳидлар ва Исроилни айблади[12]. Дастлабки миш-мишларда Фахризода Ниссан юк машинасида бўлиб, у ёғоч уюм остида яширинган портловчи моддаларни олиб кетаётгани ҳақида бўлган. У олдинга ҳаракатланиб кетаётганида қуролланган шахслар томонидан машинасига қарата ўт очилган; Фаҳризода қўриқчилари ва ҳужумчилар ўртасида тўқнашув бошланди[5]. Фахризода оғир жароҳат олди ва шошилинч равишда касалхонага жўнатилди. У ерда олган жароҳатлари туфайли вафот этган[13].

2010—2012-йилларда тўртта Эрон ядро мутахассиси ўлдирилган. Теҳрон уларнинг ўлимида Исроилни айблади, аммо бунга далил йўқ. Фахризода ҳам бир неча йил олдин амалга оширилган муваффақияциз суиқасддан омон қолган[5]. Эрон разведка хизматлари ядровий физик Муҳсин Фахризода ўлдирилиши мумкин, деб ҳисоблашган. Аммо улар буни жиддий қабул қилмаган[14].

Таҳлил

Кузатувчилар Фахризоданинг ўлдирилиши Исроилнинг Жо Байден Эрон билан музокараларни бошлашига тўсқинлик қилиш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди[5].

Сўнгги маʻлумотларга кўра, суиқасдга дастлабки тайёргарлик ишлари билан шуғулланган одам Қуролли кучлар аъзоси бўлган. Разведка физикка яқинлашиб келаётган суиқасд ва унинг қаерда содир бўлишини ҳам билган, аммо уларга вақт номаълум бўлган. Қотилликдан беш кун олдин вазирлик ушбу маълумотни тегишли идораларга етказган, аммо жиноятнинг олдини ололмаган[6].

Манбалар

  1. ↑ اهدای نشان درجه یک نصر به شهید فخری‌زاده / تصاویر نشان نصر مزین به امضای رهبری (Wайбаcк Мачине сайтида 23-декабр 2020-йил санасида архивланган) энтекҳаб
  2. ↑ Wҳо реcеивед бадге оф сервиcе ин Иран анонймоуслй? (Wайбаcк Мачине сайтида 5-декабр 2020-йил санасида архивланган) Ирна
  3. ↑ „Моҳсен Факҳризадеҳ: кей фигуре ин Иран'с нуcлеар эффорц wҳо авоидед лимелигҳт“. Тҳе Гуардиан. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  4. ↑ „Иран: ун сcиэнтифиқуэ спécиалисé данс ле домаине ду нуcлéаире ассассинé прèс де Тéҳéран (мéдиас)“. и24Неwс. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 „Убит "отец иранской бомбы". В Тегеране застрелили физика Фахризаде, которого считали главой ядерной программы“. ББC. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Эронлик ядрошунос олимнинг ўлимида ҳарбийнинг иштироки борлиги маълум қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-феврал.
  7. ↑ „Ҳеад оф Иранъс нуcлеар wеапонс програм ис ассассинатед неар Теҳран“. Тҳе Тимес оф Исраил. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  8. ↑ „Ираниан нуcлеар сcиэнтист Факҳризадеҳ диэс ин ҳоспитал афтер аттаcк - стате медиа“. Реутерс. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  9. ↑ „Ливе Упдатес: Иран’с Топ Нуcлеар Сcиэнтист Киллед ин Аттаcк, Стате Медиа Са“. тҳе Неw Ёрк Тимес. 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Факҳризадеҳ: Ҳит сқуадс, cар бомбс анд ремоте-cонтроллед гунс - аналйсис“. Тҳе Жерусалем Пост. Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.
  11. ↑ „Топ Ираниан Нуcлеар Сcиэнтист Wас Киллед бй Ремоте-cонтроллед Мачине Гун, Репорт Сайс“. Ҳааретз. Қаралди: 2020-йил 1-декабр.
  12. ↑ „Моҳсен Факҳризадеҳ: Иран сcиэнтист 'киллед бй ремоте-cонтроллед wеапон'“. ББC. Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.
  13. ↑ „Иран сcиэнтист линкед то милитарй нуcлеар програм киллед“. АП Неwс. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  14. ↑ „Спецслужбы Ирана предполагали, что физика-ядерщика попытаются убить“. Коммерсанть. Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.