Muhsin Qodirov
Муҳсин Халилович Қодиров (1932.10.3, Шаҳрисабз) — театршунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Санъацҳунослик доктори (1976), профессор (1980). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1955). Қашқадарё вилоят маданият бошқармасида катта мутахассис (1955—57). Тошкентдаги Санъацҳунослик институтида илмий ходим (1957—58), катта илмий холим (1961—64, 1966—76), илмий ктиб (1964—66), 1976-йилдан бўлим мудири. 1962-йилдан Санъат институтида дарс беради (1996—98 йиллар институт ректори). Илмий фаолияти ўзбек халқи томоша санъатлари (анъанавий театр, рақс, сирк, майдон томошалари ва байрамлар)ни ўрганишга бағишланган. Қ.нинг "Ўзбек халқ оғзаки драмаси" (1963), "Масхара-боз ва қизиқчилар санъати" (1971), "Халқ қўғирчоқ театри" (1972), "Ўзбек театри анъаналари" (1976), "Ўзбек халқ томоша санъати" (1981), "Навоий ва саҳна санъати" (2000) каби китоблари алоҳида қимматга эга. Қ. "Танбур ноласи" (Фарғона театрида қўйилган), "Сеҳрли узук" (Рус ёш томошабинлар театрида, Каттақўрғон, Қашқадарё, Сурхондарё театрларида қўйилган), "Кенжа қиз", "Сирли най" (Республика қўғирчоқ театрида), "Бахт қуши" (Муқимий театрида саҳналаштирилган), "Сусанбил" (Хоразм қўғирчоқ театрида қўйилган), "Самар ва қанд қиссаси" (Самарқанд вилоят қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган) каби песалар ёзган. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (2003).
Манбалар
- Юсуфжон қизиқ, Т., 1991; Темур ва темурийлар даврида томоша санъатлари, Т., 1996; Ўзбек театри тарихи, Т., 2005.
Адабиёт
- Илмга бахшида умр, Т., 2002; Кумушева Н., Муҳсин Қодировнинг илмий тад-қиқртчилик фаолияти, Т., 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |