Муҳсин ибн Али (арабча: مُحْسِن ٱبْن عَلِيّ‎‎, шунингдек, Моҳсин деб ҳам аталади) – Фотима бинти Муҳаммад ва Али ибн Абу Толибнинг кенжа ўғли, Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг набираси. Ҳусайн ва Ҳасан ибн Алининг укаси. Муҳсиннинг тақдири билан боғлиқ баҳс-мунозаралар мавжуд бўлиб, баъзи каноник шиа манбалари унинг халифа Умар бошчилигида уйига қилинган босқиндан кейин вафот этгани ҳақида хабар беради[1]. Шу билан бир қаторда, суннийлар Муҳсин гўдаклигида табиий сабаблар туфайли вафот этган деб ҳисоблашади[2].

Муҳсин ибн Али
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Ота-онаси

Исми

Муҳсин сўзи арабча тилдан олинган бўлиб, „хайрли“[3], „хайр-эҳсон қилувчи“[4] ёки „ёрдамчи“ маъноларини билдиради.

Тарихи

Сақифа

Милодий 632-йилда (ҳижрий 11-йил) пайғамбар Муҳаммад вафот этганидан сўнг, ансорлар (Мадинанинг туб аҳолиси) мусулмон жамияти ўзаро янги раҳбар тайинлаш учун Сақифага йиғилишди[5]. Германиялик олим Маделунг томонидан берилган маълумотларга кўра, бу учрашувда муҳожирлар (Маккадан келган муҳожирлар) иштирок этмаган. Ансорлар уларни Муҳаммаднинг ўлимидан кейин ўз шаҳри Маккага қайтиб кетади деб ишонган ва ўз шаҳарлари Мадина устидан назоратини тиклаш учун тўпланишган[6].

Муҳаммаднинг саҳобалари Абу Бакр ва Умар бу воқеадан хабар топиб, шошилинч равишда йиғилишган[7]. Қизғин йиғилишдан сўнг, Сақифада йиғилганлар Абу Бакрни жамиятнинг янги бошлиғи сифатида келишиб олишган[6].

Мухолифат

Сақифа воқеаси Муҳаммадни дафн этишга ҳозирлик кўраётган оиласи ва кўпчилик муҳожирларни четлаб ўтгани айтилади[6]. Араб тарихчиси ал-Балозурий (вафоти: 892) томонидан берилган маълумотларга кўра, янги раҳбар сифатида Абу Бакрнинг тайинланишига бўлган норозилик сабаб Бану Ҳошим ва бир неча саҳобалар Фотиманинг уйига тўпланишган[1]. Маделунг берган манбаларга кўра, улар орасида Муҳаммаднинг амакиси Аббос ибн Абдулмутталиб ва унинг ҳамроҳи Зубайр ибн Аввом ҳам бор эди[6]. Норози томонлар, жумладан, Фотима ҳам эри Алини Муҳаммаднинг қонуний вориси[2] деб ҳисоблаган[8]. Катта эҳтимол билан Муҳаммаднинг Ғадир Хум йиғилишида айнан Алини ўзидан кейин жамоатни бошқариши учун тайинлагани боис ҳам норозиликлар ортган. Шунингдек, халифа Али ҳам ушбу вазиятни Абу Бакрга тушунтирган деб ҳисобланилади[9].

Алига қарши таҳдидлар

Маълумотларга кўра, Сақифа ишидан кейин Абу Бакр иттифоқчиси Умарга Али бай’ати билан шуғулланишни буюрган[7]. Сунний олими ат-Табарий (вафоти: 923) таъкидлаганидек[6], Умар қуролли оломонни Алининг қароргоҳига олиб бориб, агар Али ва унинг тарафдорлари Абу Бакрга бай’ат бермасалар, уйга ўт қўйиш билан таҳдид қилган[10]. Кўп ўтмай, воқеа шиддат билан авж олган ва Зубайр ибн Аввом қуролсизлантирилган ҳолда олиб кетилган[6]. Аммо „Ал-Имома ва ал-сияса“ асарида хабар қилинганидек[1], Фотиманинг илтижоларидан сўнг, оломон Алининг бай’атисиз орқага чекинган[10]. Шу билан бир қаторда, ал-Балозурий Умарнинг таҳдидидан сўнг Али дарҳол таслим бўлиб, Абу Бакрга бай’ат берганини айтган[11]. Каноник „Саҳиҳи Бухорий“ ва „Саҳиҳи Муслим“да келтирилган ривоятга кўра эса Али Фотиманинг вафотидан кейин Абу Бакрга бай’ат қилган[11].

Фотиманинг уйига ҳужум

Фотиманинг уйи, ҳозирги Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Ал-Масжид ан-Набавий

Фотиманинг уйида бўлиб ўтган юқоридаги жанжалдан кейин айнан нима бўлгани номаълум[6]. Баъзи шиа манбалари, жумладан, „Китоб ал-Кафи“ Фотиманинг Умар[1] бошчилигидаги босқин пайтида жароҳат олганини хабар қилган[1].

Зўравонлик ҳақидаги даъволар сунний манбалари томонидан қатъиян рад этилади[7]. Бироқ бундай даъволар баъзи сунний тарихий манбаларда, жумладан, ал-Жавҳарийнинг (вафоти: 935[11]) „Ас-Сақифа ва Фадак“ асарида учрайди. Унда келтирилишича, Умар ва унинг одамлари биринчи марта Фотиманинг уйига ўт қўйиш билан таҳдид қилган. Илтимосларга қарамай, улар уйга кириб, Али ва унинг тарафдорларини уйдан чиқариб юборишган[11]. „Ал-Имома ва ас-сияса“ китобининг қолган қисмида Али ўз уйидан куч билан чиқариб юборилгани ва унга ўлим билан таҳдид қилингани тасвирланган[1]. Муовия И (ҳ. 661–680) Сиффин жанги олдидан Алининг зўравонлик билан ҳибсга олинганига ишора қилгани маълум[12]. Тарихчи ат-Табарий халифа Абу Бакр ўлим тўшагида ётганида Сақифада содир бўлган воқеалардан афсусда бўлганини таъкидлаб[1], гарчи итоацизлик белгиси сифатида эшикни қулфлаб қўйган бўлсалар ҳам, ҳеч қачон уни очишмаган бўлсалар эди, дея пушаймон бўлгани ҳақида ёзган[11].

Замонавий қарашлар

Маделунг берган маълумотларга кўра, Али ва унинг тарафдорларига нисбатан куч ишлатилганлиги ноаниқ. Шунга қарамай, тарихчи Фотиманинг уйи тинтув қилинганига оид далиллар (сунний манбаларда) борлигини қайд этган. Маделунгнинг ёзишича, Али кейинчалик ўзининг ёнида қирқ киши бўлганида уларга қаршилик кўрсатган бўлардим, деб қайта-қайта айтган[6]. Шу билан бир қаторда, таричи Буэҳлер зўравонлик ҳақидаги даъволарга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таклиф қилган, чунки улар ўша даврнинг сиёсий кун тартибини акс эттиришини таъкидлаган[2]. Бундан фарқли ўлароқ, Веccиа Ваглиэри шиа айбловлари ҳатто бўрттирилган бўлса ҳам фактларга асосланган, деган фикрда[13]. Тарихчи олим Аббоснинг ёзишича, баъзи таниқли сунний манбаларида Умарнинг босқинини ва Фотиманинг ушбу ҳужумдан олган жароҳатлари эслаб ўтилган[7].

Сунний қарашлар

Айрим сунний муаллифлар Фотиманинг Муҳсин исмли бешинчи фарзанди борлигини қайд этишган[1]. Ал-Балозурий Фотиманинг фарзандлари орасида Муҳсиннинг гўдаклигида вафот этганини таъкидлаган[2].

Шиа қарашлар

Баъзи шиа манбалари, жумладан, „Китоб ал-Кафи“ Фотима Умар[1] бошчилигида уйига қилинган ҳужум пайтида жароҳат олганини хабар беради[1]. Бошқа кўпчилик манбаларда, шунингдек, олим Ҳассан Аббос Фотима уйига босқин уюштирилган вақтда ўғлига ҳомиладор бўлганини[1], ўлимидан олдин отаси Муҳаммад унинг исмини Муҳсин деб қўйишни айтгани ҳақида маълумот берган[7].

Фотиманинг ўлими

Фотима ҳижрий 11-йилда (милодий 632-йил, отаси Муҳаммаднинг ўлимидан кейин олти ой ичида) вафот этган[2]. Шиа ва сунний манбаларига кўра, ўша пайтда Фотима тахминан ўн саккиз ёки йигирма етти ёшда бўлган[7]. Суннийлик назарида Фотима Муҳаммаднинг вафотидан кейин чуқур қайғудан вафот этган[13]. Аммо шиаликка доир фикрларга кўра, Фотиманинг Умар босқини пайтида олган жароҳатлари унинг тушкунликка тушиб қолишига ва кўп ўтмай ўлимига сабаб бўлган[2].

Баъзи манбалар қисман суннийларнинг „Саҳиҳ ал-Бухорий“ тўпламидаги анъанага асосланиб, Фотима ҳеч қачон Абу Бакр ва Умар билан ярашмаганлигини[6] хабар қилади[1]. Шунингдек, Маделунг томонидан Абу Бакр ва Умарнинг кечирим сўраш учун Фотима ўлим тўшагида ётган вақтида уни зиёрат қилиш учун борган деб ҳисоблайди[6]. „Ал-Имома ва ал-сияса“да[1] келтирилишича, Фотима уларга Муҳаммаднинг „Фотима менинг бир қисмимдир, ким уни ғазаблантирса, мени ғазаблантирган бўлади“, деган сўзларини эслатган[7]. Ўлим арафасида турган Фотима уларнинг икковига ҳақиқатан ҳам уни ғазаблантирганликларини, тез орада Худо ва пайғамбари Муҳаммадга уларнинг ишидан шикоят қилишини айтган[7]. Бироқ сунний маълумотларига кўра, Фотима кейинчалик Абу Бакр ва Умар билан ярашган, бироқ Маделунг томонидан бу маълумот Фотиманинг ғазаби келтириб чиқарадиган оқибатларни бартараф этиш учун ўйлаб топилган деб тахмин қилинган[6].

Табарийнинг таъкидлашича, Фотима ўлим арафасида Абу Бакрнинг дафн маросимда иштирок этмаслиги хоҳлаган[7], шу боисдан Али унинг бу илтимосини амалга оширган[14]. Васиятига биноан Али Фотимани тунда яширинча дафн қилинган[1]. Шу сабабдан унинг Мадинадаги аниқ кўмилган жойи номаълумлигича қолмоқда[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 Кҳетиа 2013.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Буэҳлер 2014.
  3. ↑ Боозари 2011.
  4. ↑ „Транслатион анд Меанинг оф محسن ин Алмаанй Энглиш Арабиc Диcтионарй“. Алмаанй.cом. Қаралди: 2019-йил 23-июн.
  5. ↑ Wалкер 2014.
  6. ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 Маделунг 1997.
  7. ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 Аббас 2021.
  8. ↑ Амир-Моэззи 2022.
  9. ↑ Мавани 2013.
  10. ↑ 10,0 10,1 Жафри 1979.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 Соуфи 1997.
  12. ↑ Ҳазлетон 2009.
  13. ↑ 13,0 13,1 Веccиа Ваглиэри 2022а.
  14. ↑ Аслан 2011.