Муҳсиний (тахаллуси; асл исмшарифи Ҳусайнқул Сулаймонқул ўғли) (1860—Қўқон)—1917) — шоир, таржимон ва хаттот. Ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Мирзо Ёдгор ва Ҳокимойим мадрасаларида таҳсил кўрган. Мадрасада ўқиб юрган йилларида Муқимий ва Фурқат билан танишади. М.нинг 4 та шеърий девони бор. У Шарқ мумтоз адабиётининг ғазал, мустазод, му-ҳаммас, қасида, таърих, рубоий, маснавий, мусаддас, таржеъбанд каби жанрларида қалам тебратган. Унинг "Риёз ул-аном фи мусобиҳ уззалом" номли фалсафий, ахлоқий достонида инсоний ва илоҳий муҳаббат, илммаърифат, ҳунар ва фазл аҳлини улуғлаш ўз аксини топган. Кўпгина шеърларида Туркистоннинг чоризм томонидан асоратга солинаётгани, халқнинг қадрқиммати, дини, диёнати поймол қилинаётганидан норозилиги ифодаланган. Халқ ва мамлакатнинг жаҳолат, разолатдан чиқишида илммаърифат асосий нажот эканлигини тушунган ва тарғиб қилган.

М. Бедилнпт "Девон"и ва Фузулийнинг "Лайли ва Мажнун" асарларини кўчирган. "Лайли ва Мажнун" достонига миниатюралар ишлаган. Машҳур файласуф олим Мавлоно Юсуф К,орабоғийнинг "Ҳафт беҳишт" ва тарихчи Ҳакимхон Тўранинг "Мунтаҳаб уттаворих" асарларини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Девонларининг қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (инв. №7392), Қўқон адабиёт музейида (инв. №1135), қўқонлик Тўхтасин Нуридди-нов (шоирнинг набираси)нинг шахсий кутубхонасида сақланади.

Адабиёт

  • Холиқов П., Серқирра ижод соҳиби, Т., 1972; Неъматов У., Муҳсинийнинг Муқимийга бағишланган қасидаси, Т., 1977.

Усмонжон Неъматов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил