Muhsinjon Ashurov
Муҳсинжон Хуррамович Ашуров (1949, Самарқанд) – физик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (1995), профессор (1995), физика-мат, фанлари доктори (1989). Самарқанд Давлат Университетини битирган(1971). Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси интида тадқиқотчи ходим, ИГ Иг лаборатория мудири, директор ўринбосари (1971-91), "Фонон" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори (1991-йилдан). Илмий ишлари қаттиқ жисмли лазерлар физикасига оид. Ўзбекистонда биринчи бўлиб оптик ва лазер кристалларни ўстириш ва шу кристалларни халқ хўжалигига бевосита татбиқ этиш билан шуғулланган. Шу боис "Фонон" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси вужудга келди. Бирлаш-мада Ўзбекистон Республикаси орден, медаллари ва нодир тан-галари тайёрланади. Ашуров лазер кристаллар радиацион оптик хоссаларини бошқариш технологияси ва радиацияга бардошли лазер кристалларини синтез қилишга доир тавсияларни ишлаб чиққан. Мазкур тадқиқотлар асосида интенсив (дозаси 10* Р ва ундан юқори) нурланиш шароитида қаттиқ жисмли лазерларнинг генерация ва модуляция хоссаларини йўқотмайдиган юқори самарали фаол ва суст элементлар яратилди. Ашуров 1- ва 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (1997).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |