Абū Исъḥоқ Муḥаммад ибн ал-Восиқ (арабча: أبو إسحاق محمد بن هارون الواثق‎‎‎; тах. 833 – 870-йил 21-июн), ҳукмдорлик номи Муҳтадий биллоҳ (المهتدي بالله, „Худо томонидан бошқариладиган“) билан машҳур, „Самаррадаги анархия“ даврида 869-йил июлдан 870-йил июнгача ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифалигининг халифаси.

Муҳтадий
المهتدي
Халифа
Мўминлар амири

869-йил Воситда зарб этилган Муҳтадий дирҳами
Аббосийлар халифалигининг 14-халифаси
Салтанат 869-йил 21/22-июл — 870-йил 21-июн
Ўтмишдоши Муътазз
Давомчиси Муътамид
Туғилиши тах. 833-йил
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 870-йил 21-июн (тах. 37 ёшда)
Самарра, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Самарра
Фарзандлари Абу Бакр
Тўлиқ номи
Абу Исъҳоқ Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Восиқ ал-Муҳтадий биллоҳ
Сулола Аббосий
Отаси Восиқ
Онаси Қурб
Дини Ислом (Суннийлик)

Ёшлик даври

9-аср Аббосий халифаларнинг шажара дарахти

Муҳтадий Аббосийлар халифаси Восиқнинг ўғли. 833-йилда туғилган. Муҳтадийнинг онаси юнон қул Қурб бўлган[1]. 847-йил августда отаси, халифа Восиқ (ҳ. 842–847) вафотидан кейин Муҳтадийнинг халифаликка сайланишини хоҳловчи бир қанча тарафдорлар бўлишига қарамай, якунда амакиси Мутаваккил (ҳ. 847–861) халифа сифатида танланган[2].

Тан олиниши

Халифа Муътазз эришган муваффақиятларига қарамай, даврнинг асосий муаммоси, яъни қўшинларга маош тўлаш учун даромад етишмаслигини бартараф эта олмаган. Халифаликнинг молиявий қийинчиликлари Муътаззнинг тахтга чиқиш маросими билан ҳам аён бўлган эди. Қўшинларнинг ўн ойлик тўлови учун маблағ етишмаслиги сабабли маросим харажатлари икки баробарга камайтирилиши керак эди. Айни шу сабаб Бағдоддаги Мустаъин режимининг қулашига ҳам ёрдам берган эди[3]. Фуқаролар уруши ва ундан кейинги умумий анархия вазиятни янада оғирлаштирган. Чунки чеккароқ вилоятлар у ёқда турсин, ҳатто Бағдод атрофидан ҳам келадиган даромадлар тўхтаб қолган[4]. Натижада, Муътазз Бағдодда Ибн Тоҳир билан келишувни бажаришдан бош тортиб, уни ўз тарафдорларини таъминлашга мажбур қилган. Бу ҳолат шаҳарда тартибсизликлар ва Тоҳирийлар оиласининг тезда таназзулга учрашига олиб келган[5]. Бағдоддаги ғалаён Муътазз таъсири туфайли янада кучайди. Халифа 869-йилда Ибн Тоҳирнинг укаси ва вориси Убайдаллоҳни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига анча қобилиятли укаси Сулаймонни тайинлаган[6]. Бу ҳолат фақатгина халифани Самарра аскарларига қарши бўлган фойдали тарафдорлардан маҳрум қилишга хизмат қилиб, туркларга аввалги кучларини қайта тиклаб олиш имконини берган[7].

Халифаликка киришиши

869-йилга келиб туркий раҳбарлар Солиҳ ибн Восиф ва Байкбак яна устунликка эришган ва Аҳмад ибн Исроилнинг четлатилишини таъминлаган[6]. Ниҳоят, туркий қўшинларнинг молиявий талабларини қондира олмаган Муътазз июл ўрталарида сарой тўнтариши натижасида тахтдан ағдарилган. У қамоққа ташланиб, шу қадар ёмон муносабатда қолганки, уч кундан кейин, 869-йил 16-июлда вафот этган[6]. Тахтга амакиси Муҳтадий чиққан[6].

Халифалиги

869-йил 15-июлда амакиваччаси Муътаззнинг (ҳ. 866–869) ағдарилиши ва ўлдирилишидан сўнг, туркий қўриқчилар раҳбарлари 21/22-июлда Муҳтадийни янги халифа этиб сайлаган[2]. Муҳтадий ҳукмдор сифатида умавийлар халифаси Умар ибн Абдулазизга тақлид қилишга интилган[2]. Умар ибн Абдулазиз энг машҳур ислом ҳукмдори ҳисобланади[8]. Шунинг учун қаттиққўл ва тақводор ҳаёт кечирган. Хусусан, барча чолғу асбобларини саройдан чиқариб ташлаган ва шикоят (мазалим) судларига шахсан раислик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиб, шу билан оддий халқнинг қўллаб-қувватлашига эришган[2][9]. Муҳтадий „куч ва қобилият“ни бирлаштириб, турк саркардаларининг жанжаллари туфайли давом этаётган „Самаррадаги анархия“ даврида йўқотилган халифанинг обрў-э’тибори ва қудратини тиклашга қарор қилган[2][10].

Муҳтадий вилоятларда Алий қўзғолонига дуч келса-да, унинг ҳокимиятига асосий таҳдид турк қўмондонлари бўлиб қолган[2]. Ҳукмронлигининг биринчи ойларида амалдаги ҳукмрон шахс Солиҳ ибн Восиф бўлиб, у ҳам қўшинларни таъминлаш учун етарли маблағ топа олмаган. Собиқ вазир Аҳмад ибн Исроилни қатл қилиб, унинг котибларини (куттаб) товламачиликда айблаган бўлса-да, унинг қудрати пасайиб бораверган[9]. Унинг асосий рақиби Мусо ибн Буға фурсатдан фойдаланиб, Ҳамадондаги сургундан қайтиб, 869-йил декабрда Самаррага етиб келган. У пойтахтга келгач, Муҳтадийни Солиҳ Муътаззнинг онаси Қабиҳа хазиналарини ўғрилагани учун Солиҳни жазолаш қасамини ичишга мажбур қилган. Солиҳ яширинган. Шундан сўнг, турклар қўзғолон кўтариб, Муҳтадийни тахтдан ағдаришига сал қолган. Халифа Солиҳни афв этишни ваъда қилгандан кейингина аскарлар тавба қилишган, аммо Солиҳ қайтмаганидан кейин унинг аскарлари Самаррани талон-тарож қила бошлаган. Талон-тарожлар то Мусо ва унинг қўшинлари исённи тарқатиб юборгунча давом этган. Кўп ўтмай, Мосунинг одамлари Солиҳни топиб, қатл қилган. Шу тариқа Мусо ҳукуматнинг етакчи амалдори, Сулаймон ибн Ваҳб эса унинг бош котиби мавқесига эришган[2]. Тарихчи Хатибнинг таъкидлашича, у раҳбарликка чиқиш кунидан бошлаб, ўлдирилишигача доимий рўза тутган.

Ағдарилиши ва ўлими

Мусо хорижийларга қарши юриш учун кетганида, Муҳтадий фурсатдан фойдаланиб, халқни унга ва унинг укаси Муҳаммадга қарши қўзғатган. Муҳаммад маблағларни ўзлаштиришда айбланиб, судга тортилган ва ҳукм қилинган. Муҳтадий афв этишни ваъда қилган бўлса-да, Муҳаммад қатл этилган. Бу Мусо билан келишмовчиликни авж олдирган. Мусо ўз қўшини билан пойтахтга юриш қилиб, халифага содиқ қўшинларни мағлуб этган. Халифа тахтдан воз кечишдан бош тортиб, ўзининг диний мавқеи ва халқнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиб, ўз ҳаёти ва лавозимини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Шунга қарамай, 870-йил 21-июнда ўлдирилган ва ўрнига амакиваччаси Муътамид (ҳ. 870–892) тайинланган[2].

Халифа Муҳтадийнинг жанозасида Жа’фар ибн Абдулвоҳид ибн Жа’фар имомлик қилган[11][12].

Манбалар

  1. ↑ Кеннедй 2006, с. 173.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 Зеттерстéэн & Босwортҳ 1993, сс. 476–477.
  3. ↑ Кеннедй 2001, сс. 138–139.
  4. ↑ Кеннедй 2001, с. 138.
  5. ↑ Кеннедй 2001, с. 139.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Босwортҳ 1993, с. 794.
  7. ↑ Кеннедй 2004, с. 172.
  8. ↑ Cобб 2000, сс. 821–822.
  9. ↑ 9,0 9,1 Кеннедй 2004, с. 173.
  10. ↑ Кеннедй 2004, сс. 169–173.
  11. ↑ Wаинес 1992, сс. 99, 105.
  12. ↑ Мелчерт 1996, с. 331.

Адабиётлар

Муҳтадий
Таваллуди: 833 Вафоти: 870-йил июн
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Аббосийлар халифалиги халифаси
869-йил 21/22-июл — 870-йил 21-июн
Кейингиси