Muhtarama Nosirova
Муҳтарама Носирова (1925-йил, 7-январ, Қарши) – Ўзбекистон халқ артисти (1964). 1941-йилдан Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрининг актрисаси. „Ғунчалар“ (3. Фатхуллин) спектаклидаги Нигор Н.нинг саҳнада яратган илк образидир. Н. саҳнавий жозиба, майин ва таъсирли овозга эга бўлгани сабабли мусиқали драмаларда ҳам катта муваффақият қозонди: Лайли (Хуршид; Т. Содикрв, Н. Миронов, „Лайли ва Мажнун“), Ширин (Хуршид; Г. Мушел, В. Успенский, „Фарҳод ва Ширин“), Зуҳра (С. Абдулла; Т. Жалилов, „Тоҳир ва Зухра“) ва бошқа Айни чогда драмаларда Жамила, Холисхон (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“, „Холисхон“), Гули (Уйғун, И. Султон, „Алишер Навоий“), Ҳур она (А. Орипов, „Жаннатга йўл“), Қурбонгул (Фитрат, „Абул-файзхон“), Муштипар она (М. Халил, „Сеҳрли узук“), Азиза (А. Шаломаев, „Оқибат“), Она (Ш. Пардаев, „Сўнгги қурбон“) каби ролларни ижро этди. „Қадимда бўлган экан“ (1995) фил-мида Момо ролини ўйнади. „Шухрат“ медали билан такдирланган (2001)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |