Тоҳирий Абдуваҳҳобович Муиджон — Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раиси (2016—2018). Генерал-маёр[1]. Жалолиддин Мангуберди ордени соҳиби.

Тоҳирий Муиджон Ваҳҳобович
ўзбекча: Тоҳирий Муиджон Абдуваҳҳобович
 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси
Мансаб даври
20-декабр 2016-йил – 12-феврал 2018-йилгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Зоҳид Дусанов
Вориси Муроджон Азимов
 Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бўйича давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2010-йилдан – 2011-йилгача
Ўтмишдоши Ихтиёр Абдуллаев
Вориси Равшанбек Шамсиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1954-йил 30-март (1954-03-30) (72 ёш)
Самарқанд
Мукофотлари
Унвони Генерал-маёр

Биографияси

2001—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи.

2006—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари.

2009—2010-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари.

2010—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси.

2011—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари.

2013—2016-йилларда Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати бошлиғи.

2016-йил 20-декабрдан 2018-йил 12-февралгача — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси[2][3].

2018-йилнинг декабр ойида ҳибсга олинган. 2019-йил 16-май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ҳукми билан уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.[4]

Манбалар

  1. ↑ Новости[сайт ишламайди]
  2. ↑ ТОХИРИЙ Муиджон, 2017-01-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-01-09
  3. ↑ Неwс.узрепорт.уз, 2017-01-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-01-09
  4. ↑ Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий уч ярим йилга қамалди