Muizza
Муизза (арабча: مُعِزّة) — Муҳаммад саллолоҳи алайҳи васалламнинг мушуклари[1][2].
Ҳадисга кўра, агар мушук у кишининг кийимларида ухлаб қолса, Муҳаммад (с.а.в.) уни уйғотмаган, балки бошқа кийимларини кийганлар. Афсонага кўра, бир куни Муизза у кишининг кийимларининг енгида ухлаб қолади, шунда пайғамбаримиз алайҳисалом мушукнинг уйқусига халақит бермаслик учун кийимларининг енгидан бир бўлак кесиб олиб унга халақит бермаганлар. Муизза Муҳаммад (с.а.в.) ваъзлари давомида кўпинча у кишининг тиззаларида ётган[1][2].
Муҳаммад (с.а.в.) уни қаттиқ ёқтирганлар ва унга ғамхўрлик қилганлар.
Шу боис унга مُعِزّة (муизза) „улуғланган“ деб лақаб қўйганлар.
Уламоларимиз айтадиларки, Муҳаммад алайҳисаломнинг мушуги Ҳабаш наслидан, оқ рангли, кўзлари ҳар хил рангда бўлган[3]. У туфайли барча мушукларга масжидга кириши, шу жумладан Масжидул-Ҳаромга киришига рухсат берилган[4]. Кўплаб ҳадисларда Муҳаммад (с.а.в.) мушукларни ўлдиришни тақиқлаган[5].
Абу Довуд 75-сон, Термизий 92-сон, Насоий 68-сон ва Ибн Можа 367-сонли ҳадислари мушукнинг тоза ҳайвон эканлигини тасдиқлайди (нажас эмас), шунинг учун унга тегиш таҳоратни бузмайди.
Ҳаволалар
- Ислом маданиятидаги мушуклар (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-14 санасида архивланган)
- Сем Столл „Сивилизацияни ўзгартирган 100 мушук“
- ↑ 1,0 1,1 Wҳен Cац Реигнед Лике Кингс: Он тҳе Траил оф тҳе Саcред Cац. Андоза:Нп3, 2004. ИСБН 0-7407-4697-9.
- ↑ 2,0 2,1 Сталл, Сам. 100 Cац Wҳо Чангед Cивилизатион: Ҳисторй'с Мост Инфлуэнтиал Фелинес. Қуирк Боокс, 2007. ИСБН 978-1-59474-163-0.
- ↑ „8. Кошка Муизза (хозяин — Пророк Мухаммад(С.А.В.) // Список чего-то там*2. Знаменитые питомцы. Част ИИ.“. канобу.ру (2014-йил 2-январ). Қаралди: 2014-йил 29-январ.
- ↑ Домашниэ Кошки[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ Cампо, Жуан Эдуардо. Энcйcлопедиа оф Ислам. Инфобасе Публишинг, 2009 — 131-бет. ИСБН 1438126964.