Muizziddin Bahrom
Муиззиддин Баҳром (форсча: معز الدین بهرام; 1212-йил 9-июл – 1242-йил 15-май) Мамлуклар сулоласининг олтинчи султони бўлган.
| Муиззиддин Баҳром | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Султон | |||||
|
Мамлук сулоласи султони Баҳром Шоҳ тасвирланган ҳинд миниатюра расмлари, Мунши Булақи Дас Соҳибнинг (1881) Таворих-и Ғурий асарида нашр қилинган | |||||
| 6-Деҳли султони | |||||
| Салтанат | 1240-йил 20-апрел – 1242-йил 15-май | ||||
| Ўтмишдоши | Розия Султон | ||||
| Давомчиси | Ало уд-дин Масъуд | ||||
| Туғилиши |
1212-йил 9-июл[манба керак] Деҳли | ||||
| Вафоти | 1242-йил 15-май (29 ёшида) | ||||
| Дафн этилган жой |
Султон Ғорий, Деҳли | ||||
| |||||
| Сулола | Мамлуклар сулоласи | ||||
| Отаси | Илтутмиш | ||||
| Дини | Ислом | ||||
Ҳаёти
У Шамсиддин Элтутмиш (1211–36)нинг ўғли ва унинг ўгай синглиси Розия Султон (1236–40)нинг укаси эди[1]. Синглиси субедар малик Алтуния томонидан Батиндада қамоққа олинган пайтда (Алтуния ҳам, Баҳром Шоҳ ҳам Розия Султонга қарши фитна режалаштирган) у қирқ нафар амирнинг кўмагида ўзини подшоҳ деб эълон қилди. Шунга қарамай, Муиззиддин Баҳромнинг икки йиллик ҳукмронлиги даврида дастлаб уни қўллаб-қувватлаган амирлар тартибсизланиб, ўзаро доимий равишда жанжаллаша бошладилар. Ана шу беқарорлик даврида у 1242-йилда ўз лашкари томонидан ўлдирилди (1242-йил 15-май куни вафот этди). Унинг вафотидан сўнг, ўрнига ўгай акаси Рукниддин Фирознинг ўғли бўлган жияни Алоуддин Масъуд тахтга ўтирди.
Ўқтойхон Мўғуллар империяси номидан Дойирни Ғазна қўмондони ва Менггетуни Қундуз қўмондони этиб тайин қилди. 1241-йил қишида мўғул лашкари Индус водийсига бостириб кириб, Лоҳурни қамал қилди. Бироқ Дойир 1241-йил 30-декабр куни шаҳарни штурм қилиш чоғида ҳалок бўлди ва мўғуллар шаҳар аҳолисини қириб ташлагач, Деҳли султонлиги ҳудудидан чиқиб кетдилар[2]. Султон уларга қарши чора кўриш учун жуда заиф эди. „Қирқ амир“ уни Деҳлининг Оқ қалъасида қамал қилиб, қатл этдилар.

Розия Султон (1240) вафотидан сўнг қирқ нафар амир Илтутмишнинг учинчи ўғли Баҳром Шоҳни тахтга ўтказишга қарор қилдилар. У 1240-йил 21-апрелда Лал Маҳал саройида тахтга ўтқазилди, бироқ орадан бироз вақт ўтгач, қирқ амир Баҳром Шоҳнинг барча ҳокимиятини ўз қўлларига олишга қарор қилдилар. Ўша пайтда вазир Муҳажбуддин эди, шундай қилиб бу сулолада амалда учта „ҳукмдор“ мавжуд эди. Муиззиддин Баҳром ҳукмронлиги даврида Деҳлида бир масжид қурдирган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Сен, Саилендра. А Техтбоок оф Медиэвал Индиан Ҳисторй. Примус Боокс, 2013 — 74–76-бет. ИСБН 978-9-38060-734-4.
- ↑ Исламиc Cултуре Боард-Исламиc cултуре, п.256
Ҳаволалар
- Ҳиндистон асрлар давомида
- Қул (Мамлук) сулоласи (архивланган)
| Ўтмишдоши: Розия Султон |
Мамлуклар сулоласи 1206–1290 |
Вориси: Ало уд-дин Масъуд |
| Ўтмишдоши: Розия Султон |
Деҳли султони 1240–1242 |
Вориси: Алоуддин Масъуд |