Саййид Мужтабо Ҳусайний Хоманаий (форсча: سید مجتبی حسینی خامنه‌ای‎‎ 1955-йил 8-сентабр, Машҳад) — эронлик дин арбоби ва мамлакатнинг нуфузли давлат арбоби. Али Хоманаийнинг ўғли. Эрон Ислом Республикасининг учинчи Олий раҳбари[1][2].

Мужтабо Хоманаий
форсча: سید مجتبی حسینی خامنه‌ای‎‎

Мужтабо Хоманаий 2026-йилда
3-Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари
Мансаб даври
2026-йил 8-март – ҳозир
Президент Масъуд Пизишкиён
Вице-президент Моҳаммад Реза Ареф
Ўтмишдоши Али Хоманаий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 8-сентябр (1969-09-08) (57 ёш)
Машҳад, Паҳлавий Эрони
Турмуш ўртоғи Заҳро Ҳаддод-Одил ​(2004—2026)
Болалари 3
Онаси Мансур Ҳожаста Бағирзода
Отаси Али Хоманаий (отаси)
Таълим Қум семинарияси
Имзоси
Мансублиги Эрон
Қўшин тури Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси
Басиж
Хизмат йиллари 1987–2010

Биографияси

1969-йилда Машҳадда (Разавий Хуросон устони) туғилган. Эрон раҳбари Али Хоманаий иккинчи фарзанди. Мактабни тугатгач, илоҳиётни ўрганади. Унинг илк устозлари Оятуллоҳ Сайид Маҳмуд Ҳошимий Шарудий ҳамда отаси эди. 1999-йилда шиалар учун муқаддас бўлган Қум шаҳридаги диний марказида ўқишни давом эттирган, сўнгра уламо бўлган. Бу ерда унга Месбоҳ Яздий, Оятуллоҳ Лотфола Сафи Голпаеганий ва Муҳаммад Бағир Ҳазарий[3] каби илоҳиёт олимлари устозлик қилган.

Сиёсий фаолият ва таъсир доираси

Ҳозирда Можтаба Қум шаҳрининг диний марказида илоҳиётдан дарс беради [4]. У Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг доимий тарафдори бўлиб, 2005- ва 2009-йиллардаги сайловларда уни қўллаб-қувватлаган[5]. Унинг отаси, Эрон Раҳбари Али Хоманаий, унинг мамлакат ишларига таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилади. Манбалардан бирига кўра, ушбу номувофиқлик муносабати билан Мужтабо мамлакат олий раҳбарига суиқасд уюштиришга алоқадор бўлган ва гумонланиб ҳибсга олинган[6]. 2013-йилда Аҳмадинежод уни давлат маблағларини ўғирлашда айблаганидан сўнг, таҳлилчилар уларининг сиёсий иттифоқи тугаши ҳақида фикр билдира бошлайдилар[7].

Эроннинг кўплаб тадқиқотчилари фикрига кўра, Мужтабо Аҳмадинежоднинг сайловдаги ғалабасида „муҳим рол ўйнаган“[8] ва ҳатто 2009-йил июнида [9] норозилик намойишларини қатъий бостиришга ҳисса қўшган. 2009-йил ёзида норозилик кайфиятини тинчлантиришда муҳим рол ўйнаган Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига расман бўйсунувчи Басиж кўнгилли милициясини бевосита бошқариши ҳақидаги версия ҳам бор[8].

Кўпгина матбуот хабарларига кўра, Мужтабо отасига кучли таъсир кўрсатади ва унинг ворисларидан бири ҳисобланади[8]. Бироқ, Эрон Конституциясига кўра, олий раҳбар (Раҳбар) лавозими мерос бўлиб ўтмаслиги сабабли, ҳамма ҳам бу версия амалга ошишига ишонмайди. Олий раҳбар лавозими — бу сайланадиган лавозим бўлиб, янги Раҳбар экспертлар кенгаши томонидан сайланади ва уни мерос қилиб қолдириш мумкин эмас. Қолаверса, экспертларнинг таъкидлашича, „Мужтабо ўзининг кучли, мустақил йўлдан юриш қобилиятини намойиш этмаган“ ва у шиа уламоси бўлишига қарамай, раҳбар бўлиш учун зарурий диний мақомга эга эмас[8]. Кўпгина консерваторлар, жумладан, ИИҚКнинг юқори иерархияси Мужтабони қўллаб-қувватлайди. Кўпчилик Олий раҳбар ўғлини диний ва сиёсий мақоми бир кун келиб уни ўз вориси деб эълон қилиши учун етарли, деб ҳисоблайди[5].

Шахсий ҳаёти

Мужтабо Эрон мажлисининг собиқ раиси Ғулом-Али Одилнинг қизига уйланган[10]. Wикилеакс сайтида чоп этилган маълумотлардан бирига кўра, Мужтабо 2007-йилда Али исмли ўғил кўрган[11].

Манбалар

  1. ↑ Саҳими, Моҳаммад. „Непотисм & тҳе Ларижани Дйнастй“. ПБС (2009-йил 20-август). 2017-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-феврал.
  2. ↑ „Раисийнинг ўлими Эрон олий раҳнамоси ўғлини отасининг асосий ворисига айлантирди — Политиcо“. дарё.уз. Қаралди: 20.05.24.
  3. ↑ Диба, Баҳман Агҳаи. „Супреме Леадер оф Иран анд Ҳис Суccессор“. Пайванд (2011-йил 4-март). 2014-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июн.
  4. ↑ „Иран'с Политиcал Элите“. Унитед Статес Институте оф Пеаcе. 2013-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 Жеффрей Флеишман. „Иран супреме леадер'с сон сеэн ас поwер брокер wитҳ биг амбитионс“. Лос Ангелес Тимес (2009-йил 25-июн). 2009-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-июн.
  6. ↑ „Сына верховного аятоллы Ирана обвинили в покушении на отца“. 2014-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-ноябр.
  7. ↑ Николас, Катерина. „Аҳмадинежад аccусес Аятоллаҳ Кҳаменеи'с сон оф эмбеззлемент“. Дижитал Жоурнал (2013-йил 15-январ). 2012-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-феврал.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Боргер, Жулиан. „Кҳаменеи'с сон такес cонтрол оф Иран'с анти-протест милитиа“. Тҳе Гуардиан (2009-йил 8-июл). 2013-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-июл.
  9. ↑ Жеффрей Флеишман. „Кҳаменеи'с сон: Иран эхперц сай ҳе плайс кей роле ин протест cраcкдоwн“. Чиcаго Трибуне (2009-йил 25-июн). 2009-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-июн.
  10. ↑ Базообанди, Сара. Тҳе 2013 пресидентиал элеcтион ин Иран (унд) // МЕИ Инсигҳт. — 2013. — 11 1 (т. 88). Архивировано 25 сентябр 2015 года.
  11. ↑ „Эхпат соурcе'с информатион анд виэwс он Можтаба Кҳаменеи“. Тҳе Телеграпҳ (2011-йил 4-феврал). 2018-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.