Мукамбар Ҳакимовна Раҳимова (1941.23.3, Тошкент) — актриса, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (2002). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1964) ва режиссёрлик (1976) фтларини тугатган. 1964-йилдан "Ўзбекфилм"нинг актёр студиясида. Раҳимова кенг диапазони, юқори маҳорати, чуқур драматик ва сатирик образлари билан диққатга сазовор. Қундуз ("Истиқбол йўли"), Лола ("Сурайё"), Энага ("Даҳонинг ёшлиги"), Хатира ("Ой бориб, омон қайт"), каби ролларни яратган. Режиссёр сифатида Фарғона театри ("Интилганга толе ёр"), Жиззах театри ("Хаёлпараст") ва бошқа театрларда ҳам спектакллар, "Гувоҳсиз суҳбат", "Номаълум аёл мактуби", "Қасоскорнинг олтин боши" каби радиопостановкалар саҳналаштирган. Дубляж режиссёр и сифатида танилган ("Оқ шудринг", "Игна", "Менинг Миом, Мио", "Шаҳризоданинг янги эртаклари", "Зомбе", "Делфин ҳайқириғи", "Уч қиролнинг тўқнашуви", "Куннинг аёли" ва бошқалар) Ўзи ҳам 13 ёшидан дубляжда, радиопостановка, телеспектаклларда қатнашади. "Дугоналар", "Табассум", "Ватандош", "Яхши кайфият" каби радиожурналларнинг бошловчиси.[1]

Мукамбар Ҳакимовна Раҳимова
Таваллуди 23-март 1941-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1964-йилдан
Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил