Mukammal raqobat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мукаммал рақобат – фаолият кўрсатиш учун тўсиқ мавжуд бўлмаган, барча сотувчилар тенг шароитда савдо қилувчи бозор тури. Мукаммал рақобат шароитида ҳеч бир бозор субекти нархга таъсир эта олмайди деб қаралади. Фирмаларнинг чекли харажати тармоқдаги нархга тенг бўлганида, улар максимал фойда олишади[1]. Лекин, мукаммал рақобат айниятларининг мавжудлиги иқтисодий субектлар сони ва уларнинг бозордаги улуши билан ҳар доим ҳам боғлиқ эмас [2].
Айнан мукаммал рақобат шароитида жамият фаровонлиги максимал бўлади деб қаралади[3].
Модел шартлари

Мукаммал рақобат вужудга келиши учун бозордаги иқтисодий агентлар хулқ-атвори муҳим ўрин тутади. Яъни, бозордаги сотувчи ва харидорларнинг хатти-ҳаракати бозор томонидан белгиланган нархга таъсир кўрсата олмайди деб ҳисобланиши керак. Мукаммал рақобат хусусиятлари қуйидагилардан иборат[4][5]:
- Бозорда жуда кўп ишлаб чиқарувчилар мавжудлиги ва бозорга кириш тўсиқларининг йўқлиги;
- Барча фирмаларнинг бир хил товарни сотиши;
- Бозорда ўрнатилган нархга истеъмолчи ҳам фирма ҳам таъсир кўрсата олмаслиги;
- Бозорда иштирок этувчи субектлар бозор ҳақида барча маълумотга эга эканликлари (симметрик ахборот).
Юқоридаги шартларга мос келиши мумкин бўлган бозор бу – биржа ҳисобланади. Юқоридаги хусусиятлардан ҳеч бўлмаса биттасининг мавжуд эмаслиги бозор тузилмасига таъсир ўтказади. Лекин, бозорнинг номукаммаллиги ҳар доим ҳам монополлашган хулқ-атворга олиб келмайди. Бунга мисол қилиб, Бертран моделини келтириш мумкин[6].
Манбалар
- ↑ Шай 2014, с. 84.
- ↑ Шай 2014, с. 83.
- ↑ Галлант, Чрис „Доэс Перфеcт Cомпетитион Эхист ин тҳе Реал Wорлд?“. Инвестопедиа. Қаралди: 10-декабр 2023-йил.
- ↑ Салимов, Юсупов & Салимов 2019, с. 205.
- ↑ Гальперин, Игнатьев & Моргунов 1999, сс. 30–34.
- ↑ „Олигополистиc Cомпетитион, Бертран модел.“.
Адабиётлар
- Салимов, Б. Т.; Юсупов, М. С.; Салимов, Б. Б.. Микроиқтисодиёт (Дарслик). Тошкент: Иқтисодиёт, 2019 — 366-бет.
- Гальперин, В.М.; Игнатьев, С.М.; Моргунов, В.И.. Микроэкономика. Том 2, 2 (ру), СПб.: Экономическая школа, 1999 — 349-бет.
- Шай, Оз. Организация отраслевых рынков. М.: Изд.дом Высшей школы экономики, 2014. ИСБН 978-5-7598-0555-7.
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |