Mukarrama Azizova
Мукаррама Азизова (1913.23.5 – Наманган – 1964.23.5) – Ўзбекистон халқ артисти (1955). Москвада ўзбек драма студиясида ўқиган (1927–28). 1928-1931 ва 1960-1962 йилларда Андижон театрида, 1931-йилдан Наманган театрида актриса ва режиссёр Драматик ва мусиқали спектаклларда, асосан, лирико-драматик ролларни ижро этган. Энг яхши роллари: Ширин (Хуршид, „Фарҳод ва Ширин“), Жамила (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“), Нурхон (Комил Яшин, Т. Жалилов, „Нурхон“), Гулсара (Комил Яшин, „Гулсара“), Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, „Шоҳи сўзана“), Санобар (Б. Раҳмонов, „Юрак сирлари“) ва бошқа режиссёр сифатида „Фарҳод ва Ширин“ (Хуршид, 1934, 1936), „Аршин мол олон“ (У. Ҳожибеков, 1939) каби асарларни саҳналаштирган. Азизова ўзбек, тожик, уйғур халқ қўшиқларини моҳирона ижро этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |