Мукрамийлар (1000-1040) — Бувайҳийлар вассали сифатида Уммоннинг соҳилбўйи ҳудудларида ҳукмронлик қилган ҳукмдорлар сулоласи.

Тарихи

Пойтахти — Суҳор. Пул бирлиги олтин динор, оғирлиги-4,99 грамм, диаметри - 22,5 мм. Мамлакат зарбхонаси пойтахт Суҳорда жойлашган. Сулола асосчиси Абу Муҳаммад И Ҳусайн ибн Мукрам бўлиб, у бувайҳийларнинг Форсдаги амири сифатида фаолият юритган. Уммоннинг ички қисмлари ибодий хорижийлар назоратида бўлган. 1042-йилги Абу Муҳаммад ИИ Мукрамийга қарши тўнтариш оқибатида бу минтақада бувайҳийларнинг бевосита ҳукмронлиги ўрнатилди[1].

Ҳукмдорлар рўйхати

Мукрамийлар сулоласига мансуб ҳукмдорлар
Т/р Ҳукмдорлар Ҳукмронлик йиллари
1 Абу Муҳаммад И Ҳусайн ибн Мукрам 1000/1004-1024
2 Абул Қосим Носириддин Али ибн Ҳусайн 1024-1037
3 Абулжайш ибн Али 1037-1040
4 Абу Муҳаммад ИИ ибн Али 1040-1042

Яна қаранг

Уммон Султонлиги
Бувайҳийлар
Ибодийлар

Манбалар

  1. ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 204-205-бетлар