Мукурра — Нил дарёси водийсида (Нубияда) жойлашган кад. давлат (ҳозирги Судан ҳудуди)(милодий 6 — 7 — ХВИ асрлар). Пойтахти — Эски Донгола. Аҳолиси — нобатлар, улар 569 — 570 йилларда христианликни қабул қилишган. ВИИ асрнинг бошида Набатея давлати билан бирлашиб, Нубия давлати тузилган. Араблар 652 йилда М.ни босиб олиб, уларга ўлпон (йилига 360 тадан қул етказиб бериш) солишган. Мусулмонларнинг кириб келиши, мамлукларнинг қайтақайта ҳужуми (ХИИИ аср), араблар ҳукмронлигининг кучайиши натижасида ислом дини кенг тарқалган. М. ХИИ асрда чорва, темир ва кул савдоси туфайли гуллаб-яшнаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил