Mulk Raj Anand
Мулк Раж Ананд (1905-йил, 12-декабр – Пешовар – 2002.15.9) – ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Лондон университетини тугатган (1929). Инглиз ва ҳиндий тилларида ижод қилган. Сажжод Зоҳир билан ҳамкорликда Ҳиндистон тараққийпарвар езувчилари ассоциациясига асос солган (1936). Дастлабки асарлари – „Дахлсиз“ (1935), „Ҳаммол“ (1936), „Қишлоқ“ (1939), „Қилич ва Ўроқ“ (1942), „Катта қалб“ (1945) романлари ҳамда „Сартарошлар иттифоқи“ (1944), „Трактор ва дон маъбудаси“ (1947) ҳикоялар тўпламлари ва бошқа публицистик мақолаларида чой плантацияларида ишлайдиган ишчи ва деҳқонларнинг оғир ҳаёти тасвирланган. „Ҳиндистон рожасининг ҳаёти“ (1953), „Йўл“ (1961), „Қаҳрамон ўлими“ (1963) каби роман ва ҳикояларида мустамлакачилик иллатларини фош этади, аёллар ҳуқуқини ёқлайди. „Етти йил“ (1951), „Тонг жамоли“ (1944), „Ошиқнинг тавбаси“ (1976) автобиографик трилогиясида мустамлакачилик оқибатларига қарши, озодлик учун курашган қаҳрамон ҳарактерининг шаклланиши акс этган. „Ҳинд театри“ (1950), „Ҳинд халқ рақслари“ (1957) ва бошқа илмий асарлар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |